МИЯДА КЎПЛАБ ТИЛ МАРКАЗЛАРИ БОР
Ҳаворанг нуқталарда жойлашган мия марказлари фонетикага жавоб беради
Қизил нуқталар турган мия марказлари эса сўз маьноларига жавоб беради
Яшил нуқталар билан белгиланган мия марказлари эса грамматикага жавоб беради

Кўк нуқта – фонетика
Қизил нуқта – белги
Яшил нуқта – грамматика
Қаранг: Tremblay, P., & Dick, A. S. (2016). Broca and Wernicke are dead, or moving past the classic model of language
Нейролингвистика Нейролингвистика Филология,нейрофизиология, нейролингвистиканинг муаммолари Лойиҳа мавзусининг долзарблиги
Кичик ёшдаги болалар ва бошланғич синф ўқувчилари учун лойиҳада кўзда тутилган нейропсихолингвистик ташхислаш методикаси бугунга қадар Ўзбекистонда яратилмаган.
Ўзбек тилшунослигида бу каби методик тавсиялар ишлаб чиқишнинг алоҳида тамойиллари мавжуд эмас ва бу борада тажрибалар ҳам етарли эмас.
Ишлаб чқилиши назарда тутилаётган методик қўлланма ва ташхис учун яратилган тестлар биринчи бор яратилиши билан долзарб аҳамиятга эга. Ушбу методика нутқида нуқсони аниқланган, ўқиш ва ёзишда муаммоларга дуч келадиган, атрофдагилар билан мулоқот компитентлиги шаклланмаган турли ёшдаги болаларда нутқий комплекслар пайдо бўлишининг олдини олишга хизмат қилиши асослаб берилган.

Мазкур нейропсихолингвистик ташхислаш методикасидан кутилаётган натижалар мактаб ёшигача бўлган болалар ва бошланғич синф ўқувчилари, ота-оналар, изланувчилар, тарбиячилар, мактаб ўқитувчиларидан иборат минглаб истеъмолчилар учун зарурлигини кўриш мумкин. Ўтган йиллар давомида республикамизда мактабгача ва бошланғич таълим ёшидаги болаларда нутқни идрок этиш бузилишлари билан боғлиқ муаммолар – афазия, аутизм, дислексия, дисграфия каби психо-физиологик ҳолатлардан азият чекиб келмоқдалар. Бугунга қадар Ўзбекистонда бу каби психо-физиологик ҳолатларни эрта ташхислаш амалиёти ва уни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар, методик ишланмалар амалга оширилмаган.

Do'stlaringiz bilan baham: |