Катта ярим шарлар пўстлоғининг сенсор зоналари
Катта ярим шарлар пўстлоғига организмнинг барча рецепторларидан афферент импульслар келиб туради. Бу импульсларни ярим шарлар пўстлоғига бевосита узатадиган станция таламус ядролари ва унга та-қалиб турган тузилмалардир (ҳидлов рецепторларидан келувчи импульс-лар бундан мустасно). Афферент йўлларнинг учинчи нейронлари (541 - бет) шу станцияда ётади. Ярим шарлар пўстлоғининг асосан аф-ферент импульслар келадиган қисмларини И. П. Павлов анализаторлар-нинг марказий бўлимлари деб атади. Кўпгина анализаторларнинг, масалан, тери, бўғим-мускул (кинестетик), висцерал анализаторларнинг марказий бўлимлари, бошқача айтганда, мия пўстлоғидаги вакиллиги фазода бир-бирига мос келади ва қисман бир-бирини қоплайди. Ана-лизаторларнинг марказий бўлимлари жойлашган пўстлоқ соҳаларини катта ярим шарлар пўстлоғининг сенсор зоналари деб аташ расм бўлган (246-расм). Бу зоналар периферик рецептор майдонларнинг ярим шар-лар пўстлоғидаги проекциясидан иборат.
246-расм. Одам катта ярим шарлари пўстлоғидаги баъзи сенсор ва мотор зоналарнинг жойлашуви (схемалаштирилган).
Соматик ва висцерал сезувчанликнинг ярим шарлардаги вакиллиги.
Ҳар бир ярим шарда соматик (тери ва бўғим-мускул) ва висцерал сезув-чанлик вакиллигининг икки зонаси бор, бу зоналар шартли равишда ярим шарлар пўстлоғининг I ва II соматосенсор зоналари деб аталади. Ярим шарлар пўстлоғининг биринчи соматосенсор зонаси орқадаги мар-казий пуштада бўлиб, иккинчи зонага қараганда каттароқ. Гавданинг қарама-қарши томонидаги тери (тактил ва температура), бўғим-мускул ва висцерал рецепторлар оладиган ахборотни етказиб берувчи таламус-нинг орқадаги вентрал ядросидан афферент импульслар биринчи сомато-сенсор зонага киради.
Одам гавдаси турли қисмларининг проекциялари шу зонада қандай жойлашганлиги 247-расмда кўрсатилган. Қўл панжаси рецепторлари, овоз аппарати ва юзнинг мия пўстлоғидаги вакиллиги каттароқ майдон-ни, тана, сон ва болдирнинг вакиллиги эса кичикроқ майдонни эгалла-ши расмдан кўриниб турибди.
Мия пўстлоғидаги проекция майдонй бирон рецептор майдондантаъ-сиротларни қабул қилишда қатнашувчи пўстлоқ нерв ҳужайраларининг сонига боғлиқ. Пўстлоқда нерв ҳужайралари қанча кўп бўлса, перифе-рик таъсиротлар анализи ўшанча кўпроқ дифференциалланади. Висце-рал афферент системалар (ҳазм йўли, чиқариш аппарати, юрактомир-лар системаси) рецепторларининг мия пўстлоғидаги проекциялари гавданинг тегишли қисмларидаги тери рецепторларининг вакиллиги соҳасида жойлашган.
Иккинчи соматосенсор зона Роланд эгатининг остида бўлиб,, Сильвий эгатининг юқори чекка-сига ёйилади; бу зонага ҳам аф-ферент импульслар таламуснинг орқадаги вентрал ядросидан ке-лади.
Do'stlaringiz bilan baham: |