Марказийнерв системасидаги тормозланиш Марказий тормозланиш ҳодисасини И. М. Сеченов 1862 йилда кашф этган. И. М. Сеченовнинг асосий тажрибаси қуйидагича эди. Бақа бош мияси кўрув дўмбоқлари соҳасидан тилиниб, катта яримшарлари олиб ташланди. Шундан сўнг бақанинг кейинги оёқларини сульфат кислота эритмасига ботириб, шу оёқларни тортиб олиш рефлексининг вақти ўлчанди (Тюрк методикаси). Ана шу рефлекс орқа мия марказларида юзага чиқади, бу рефлекс вақти нерв марказларининг қўзғалувчанлигини кўрсатиб беради. Кўрув
177-расм. Бака бош мияси ва И.М.Сеченов тажрибасида бош миянинг кесиш чизиги. 1-хидлов нерви.2- хидлов булаги. 3-катта ярим шарлар. 4-курув думбоги.5-бош мияни кесиш чизиги. 6-Икки тепалик. 7-мияча. Узунчок мия ва ромбсимон чукурча. дўмбоқларининг қирқилган жойига (177-расм) ош тузи кристали қўйилса ёки миянинг шу соҳасига кучсиз электр токи билан таъсир этилса, рефлекс вақтининг кескин даражада узайиб кетишини И. М. Сеченов аниқлади. Шу фактга асосланиб, И. М. Сеченов бақа бош миясининг таламус соҳасида орқа мия рефлексларини тормозловчи нерв марказлари бор, деган хулосага келди.
И. М. Сеченов ўзи кашф этган марказий тормозланиш ҳодисасининг муҳим аҳамияти борлигига тўғри баҳо берди ва назарий асарларида одам хулқ-атворининг физиологик механизмларини тушунтириш учун шу ҳодисадан фойдаланди.
Марказий нерв системасидаги тормозланиш ҳодисасини исботлаб берадиган янги фактлар тез орада топилди. Бақанинг кейинги оёғини кислота эритмасига ботиришга жавобан ўша оёқни тортиб олиш рефлексини тўхтатиб қўйиш учун иккинчи оёқни бир вақтнинг узида механик йул билан таъсирлаш,масалан пинцет билан мумкинлигини ҳам ф. Гольц аниқлади.
Ф. Гольц бақаларнинг таламус соҳаси олиб ташлангандан кейин ҳам орқа мия рефлексларининг тормозланишини кузатди ва шу сабабли мия стволида тормозловчи махсус марказлар бор деган тасаввурга қарши чиқди. Турли рефлексларни юзага чиқарадиган икки ёки бир неча таъсирот ўзаро дуч келганда марказий нерв системасининг ҳар қандай бўлимида тормозланиш ҳодисаси келиб чиқиши мумкин, деб ҳисоблади Гольц.
Тормозланиш ҳодисаси марказий нерв системасидаги барча бўлимлар фаолиятида муҳим роль ўйнашини Ч- Шеррингтон, Н. Е. Введенский, А. А. Ухтомский ва бошҳа кўпгина тадҳиҳотчилар кўрсатиб беришди.
Сутэмизувчи ҳайвонларнинг орқа миясида қўзғалиш ва тормозланиш процессларининг ўзаро таъсир этиш қонуниятларини ҳар томонлама ўрганган Ч. Шеррингтон асарларидан марказ ичидаги тормозланиш ҳодисасининг баъзи мисолларини келтирамиз.
178-расм. N. popleteus такрор таъсирланганда (чапда) ва бир номли томоннинг териси қаттиқ таъсирланганда (ўнгда) m. vastus cruris қисқаришининг рефлекс йўл билан тормозланиши (Ч. Шеррингтондан).