180-расм. Тормозловчи нерв таъсирланганда якка мотонейронлардаги спонтан ритмик разрядларнинг тухтаб колиши
стимулдан вақт эътибори билан бирмунча илгари келса, нерв ҳужаирасида ҳаракат потенциали юзага чиқмайди. Тормозловчи таъсирот кузгалиш бошланган вактда, яъни нерв импулсларининг ритмик разрядлари юзага чиккан пайтда кулланилса, бу импулъслар сийракланиб колади ёки такка тухтайди.(180-расм)
Ҳужайранинг тормозланиш эффективлиги қўзғатувчи потенциал билан тормозловчи потенциал миқдорлари ўртасидаги нисбатга ва реакцияга тортилган қўзғатувчи синапслар билан тормозловчи синапслар сонига боғлиқ.
Қ ўзғатувчи потенциал бўсағадан юқори миқдорда бўлса-ю, тормозловчи потенциал кам бўлса, қўзғатувчи потенциал сусайишига қарамай, нейрон мембранасининг критик деполяризацияси ва тарқалувчи қўзғалиш келиб чиқиши учун барибир етарли бўлиб чиқиши мумкин.Тормозловчи потенциал кучайганда нейрон мембранасининг деполяризацияси қўзғатувчи стимул таъсирида критик даражага ета олмайди.
Тормозловчи постсинаптик потенциал миқдори вақт эътибори билан тез камаяди (якка таъсиротда бу потенциал узунлиги 10 мсек дан ошмайди), шу сабабли қўзғатувчи ва тормозловчи стимуллар ўртасидаги интервал ошганда тормозланиш эффекти камаяди.
Рефлекс қанча кучли бўлса, яъни шу рефлекснинг юзага чиқишида қанча кўп нерв ҳужайраси қатнашса, бундай рефлексни сусайтириш учун тормозловчи таъсирот ўшанча кучли бўлиши керак.
Тормозланишнинг ҳозир кўздан кечирилган тури постсинаптик тормозланиш деб аталади, чунки у постсинаптик мембрана гиперполяризациясидан келиб чиқади. Постсинаптик тормозланишнинг фарқ қиладиган хусусиятларидан бири шуки, у тормозловчи синапсларни блокада қиладиган стрихнин таъсирида барҳам топади.
181-расм. Аксонларнинг пресинаптик тармокларида тормозловчи синапсларнинг жойлашуви.
Пресинаптик тормозланиш. Тормозланишнинг иккинчи тури — пресинаптик тормозланиш — марказий нерв системасида яқингинада кашф этилди, шу сабабли у постсинаптик тормозланишга нисбатан камроқ ўрганилган.
Пресинаптик тормозланиш, номидан кўриниб турганидек, пресинаптик элементларда, яъни аксонларнинг нерв охирига ўтишидан олдинги энг майда тармоқларида юзага чиқади. Бошқа нерв ҳужайраларининг охирлари аксонларнинг шу тармоқларида — пресинаптик терминалларда — жойлашади. Бошқа нерв ҳужайраларининг охирлари бу ерда алоҳида тормозловчи синапсларни ҳосил қилади (181-расм). Бу тормозловчи синапслардан ажралиб чиқадиган медиаторлар терминаллар мембранасини деполяризациялаб, уларни Веригонинг катодик деппрессиясига ухшаш холат утказади. Шунинг натижасида нерв охирларига нерв импульслари ўтиши қисман ёки бутунлай тўхтаб қолади (блокада).
Пресинаптик тормозланиш марказий нерв системасида кенг тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |