Чап расмда: 1 — вақт белгиси; 2— мускул қисқариши; 3 — n. popleteus-га таъсир этиш белгиси, шу таъсирот натижасида мускул рефлекс йўли билан қисқарган (А) ва бу қисқариш рефлекс йўли билан тормозланган (В). Унг расмда: 1 — мускул қисқаришининг ёзуви; 2 — бир номли томоннинг оёқ терисига таъсир этиш белгиси; 3 — қарама-қарши томоннинг оёқ терисига таъсир этиш белгиси; 4 — вақт белгиси (1/5секунд). Катта яримшарлари олиб ташланган мушукда N.popleteus-нинг марказий учига таъсир этилганда қарама-қарши оёқ тиззасини ёзувчи мускул — m.vastus cruris рефлекс йўли билан қисқаради (178-расм). Бу рефлектор фаолият қолдиғи узоқ давом этади. Шу рефлекс вақтида ўша N. popleteus иккинчи марта таъсирланса, илгари юзага чиққан рефлекс тормозланиб, мускул бўшашади.
Тиззани ёзувчи мускул рефлекс йўли билан қисқариши учун қарама-қарши томоннинг оёқ терисига таъсир этиш ҳам мумкин (кесишувчи ёзиш рефлекси). Бир номли томоннинг оёқ териси қаттиқ таъсирланса, марказларда тормозланиш ҳодисаси келиб чиққани сабабли шу мускул рефлекс йўли билан бўшашиб қолади (178-расм). Бир номли томоннинг нервига таъсир этиб, мушук оёгида юзага чиқарилган букиш рефлекси симметрик томоннинг нерви ёки териси таъсирланганда тормозланиб қолади.
Рефлектор тормозланиш интенсивлиги нерв марказини қўзғатувчи ёки тормозловчи таъсиротларнинг куч нисбатига боғлиқ.
Рефлексни юзага чикарадиган таъсирот кучли бўлса-ю, тормозловчи таъсирот суст бўлса, тормозланиш интенсивлиги кам бўлади. Бу таъсиротларнинг куч нисбати қарама-қарши бўлса, рефлекс батамом тормозланади.
Нерв марказини тормозловчи бир неча кучсиз таъсирот нервга берилса, тормозланиш кучайиб қолади, яъни тормозловчи таъсирлар бир-бирига қўшилади (суммация).
Бош мия катта яримшарлари пўстлоғидаги тормозланиш ҳодисасини Н. Е. Введенский кузатган. Унинг тажрибаларида бир яримшар пўстлоғидаги ҳаракатлантирувчи зонанинг маълум бир нуқтасига таъсир этиб туриб (шунинг натижасида гавданинг қарама-қарши томондаги оёқлардан бири букилган), иккинчи яримшар пўстлоғининг симметрик нуқтасига таъсир этилган. Натижада биринчи таъсирот эффекти тормозланган (букилган оёқ ёзилган).
Шартли рефлексларнинг тормозларини ўрганган ва олий нерв фаолияти билан организм хулқ-атворининг ҳамма кўринишларида тормозланиш ҳодисасининг муҳим аҳамияти борлигини кўрсатиб берган И. П. Павлов марказий тормозланиш ҳақидаги таълимотга жуда катта ҳисса қўшди.
Марказий тормозланиш механизми ҳақидаги масалада сиртдан қарашда пойма-пой туйиладиган ҳар хил фикрлар баён қилиниб келган
эди. Баъзи тадқиқотчилар марказий нерв системасида тормозланиш функциясига ихтисослашган алоҳида структуралар бор, деб фараз қилар ва тормозланиш физик-химиявий табиати жиҳатидан қўзғалишга қарама-қарши деб ўйлар эдилар. Бошқа тадқиқотчилар марказий нерв системасидаги тормозланиш бир неча қўзғалишнинг конфликти натижасида ёки ҳаддан ташқари кучли ва узоқ
қўзғалиш («ўта қўзғалиш»)