174-расм. Таъсирот турли узунликда бўл-
ганда оёқни букиш рефлексининг узун-
лиги (Ч. Шеррингтондан).
Кузгалишлар ритмининг узгариши(трансформация)
Нерв марказлари ўзига келувчи импульслар ритмини ўзгартира олади (трансформация). Шу сабабли марказий нерв системасидан ишловчи органга келадиган импульслар частотаси таъсиротлар частотасига нисбатан мустақилдир. Нерв марказлари якка стимуллар билан таъсирланганда қўзғалишлар ритмининг трансформацияси айниқса яққол кўринади. Афферент нервга якка стимул берилганига жавобан, нерв марказлари ишловчи органга эфферент нерв толалари орқали муайян ритм билан кетма-кет борувчи бир қанча импульсларни юборади. Образли қилиб айтганда, милтиқдан битта ўқ отилганига нерв марказлари пулемётдан ўққа тутиш билан жавоб қайтаради.
Қўзғалишлар ритмининг ўзгариш (трансформация) сабаблари бир нечта. Биринчи сабаби шуки, қўзғатувчи постсинаптик потенциал жуда узун бўлиб, биринчи ҳаракат потенциали тамом бўлгандан кейин иккинчи ҳаракат потенциалини вужудга келтиради ва ҳоказо (169-расм, А ва В). Ҳужайрага якка қўзғалиш тўлқини келганда бир талай импульслар разрядининг келиб чиқишига иккинчи сабаб — мембрана потенциалининг из тебранишларидир. Ҳаракат потенциалининг негатив из потенциали катта бўлса, у мембрана деполяризациясининг критик даражасига етиши ва иккинчи импульсни юзага чиқариши мумкин ва ҳоказо.
Фаолият қолдиғи
Рефлектор актлар уларни юзага чиқарган таъсирот тўхташи билан бир вақтда тамом бўлмай, орада бир қадар, баъзан бирмунча узун давр ўтади. Бу ҳодиса рефлектор фаолият колдиғи деб аталди. Фаолият қолдиғининг узунлиги таъсирот узунлигидан кўп марта ортиқ бўлиши мумкин. Таъсирот қанча кучли бўлиб, рецепторларга қанча узоқ таъсир этган бўлса, рефлектор фаолият қолдиғи одатда ўшанча узун бўлади.
Кучи бир хил таъсиротнинг узунлиги ҳар хил (0,1 секунддан 0,45 секундгача) бўлганда ит оёғини букиш рефлексларидан бештасининг кимографик ёзуви 174-расмда келтирилган. Таъсиротнинг бошланган ва тамомланган вақти эгри чизиқда тикка чизиқча-лар билан кўрсатилган. Таъсирот узайган сайин рефлектор фаолият қолдиғининг узун-лиги ошиб бориши кўриниб турибди.
Фаолият қолдиғига сабаб бўлувчи иккита асосий механизм электрофизиологик тадқиқотларда аниқланди.Биринчи механизм ритмик узоқ таъсиротдан кейин нейрон мембранасининг из деполяризациясига боғлиқ. Афферент нерв толалари (ёки рецепторлар)нинг ритмик таъсирланиш вақтида нейроннинг постсинаптик мембранаси деполяризацияланади, таъсирот тўхтатилгандан кейин эса деполяризация дарҳол йўқолмаган тақдирда нерв ҳужайраси бир неча ўн миллисекунд давомида им-пульсларнинг ритмик разрядини бераверади, лекин деполяризация сусайган сайин бу импульслар тобора сийраклашиб қолади.
Аммо, из деполяризацияси фаолият қолдиғининг фақат қисқа муддатли эффектини юзага чиқариши мумкин. Рефлектор фаолият колдигининг узоқ давом этиши рефлектор марказнинг берк нейрон занжирларида нерв импульсларининг айланиб юриши (циркуляцияси)га боғлиқ дейишади. Нейронларнинг шундай берк занжири 175-расмда схема шаклида кўрсатилган. Нейронлар шу тариқа уланганда бирининг қўзғалиши иккинчисига (ёки бошқаларига) ўтади, аксонларининг коллатераллари орқали эса яна нерв ҳужайрасига қайтиб келади ва ҳоказо. Шундай ҳалқа боғланишлар борлиги туфайли, синапслардан бири чарчамагунча ёки тормозловчи импульс келиб нейронлар активлиги тўхтамагунча қўзғалиш нерв марказида узоқ айланиб юриши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |