Рефлектор жавобнинг таъсирот кучи ва узунлигига боғлиқлиги Рефлектор жавоб рецепторларнинг таъсирланиш кучига ва узунлигига боғлиқ. Рецептив майдоннинг таъсирланиши кучайтирилганда импульсларни нерв марказига ўтказувчи нерв толалари ва қўзғалган рецепторлар сони кўпаяди, бинобарин, реакцияга тортиладиган оралиқ ва эффектор нейронлар сони ҳам ошади. Шу билан бирга рецепторларда ва нейронларнинг шунга яраша ҳар бирида вужудга келувчи нерв импульсларининг частотаси ошади, бунинг натижасида ҳам рефлекс кучаяди (мускулларнинг қисқариши, безлар секрецияси ва шу кабилар кучаяди).
Таъсирот кучи ҳатто бир хилда турганда ҳам таъсирот узунлиги ортса, бир қанча ҳолларда янги нерв элементларининг реакцияга тортилиши ҳисобига рефлекслар кучаяди.
Қўзғалишларнинг қўшилиши (суммация) Қўзғалишларнинг қўшилиши нерв марказларининг ўзига хос хусусияти бўлиб, уни И М. Сеченов 1863 йилда биринчи марта тасвир этган. Қўзғалишларнинг қўшилиши шунда кўринадики, периферик рецепторларнинг ёки афферент нервларнинг иккита ёки бир нечта таъсироти қўшилганда рефлексни юзага чиқаради, ҳолбуки шу таъсиротлардан ҳар бири алоҳида қўлланилганда рефлектор реакцияни юзага чиқаришга камлик қилади. Қўшилишнинг икки тури: кетмакет (вақтдаги) ва масофада (фазода) қўшилиш бор.
Нерв марказига бир хил афферент нерв толалари орқали калта интервал билан кетмакет келувчи қўзғалишларнинг ўзаро таъсири кетмакет қўшилиш деб аталади.
Бир афферент нервга ёки рефлекснинг рецептив майдонига ритмик стимуллар сериясини бериб, кетмакет қўшилишни экспериментда кузатиш мумкин. Шу стимуллардан ҳар бирининг кучи рефлексни юзага чиқариш учун кифоя қилса, бу стимуллар ритм билан қўлланилганда рефлекс кучаяди. Таъсирот кучини ҳар бир якка етимулнинг ўзи рефлексни юзага чиқармайдиган қилиб танланса, стимуллар кетмакет қўлланилганда рефлектор жавоб юзага чиқишини кузатса бўлади. Ҳатто катта кучли якка стимул рецепторларга қўйилганда ҳам баъзи рефлекслар умуман юзага чиқмайди. Масалан, бош миясидан маҳрум қилинган (спинал) итда ҳатто катта кучли якка индукцион зарб қашиниш рефлексини юзага чиқара олмайди. Бу рефлекснинг теридаги рецептив майдони секундига 18 зарбли частота билан келувчи кучсиз индукцион ток билан ритмик равишда таъсирланса, 2— |3 секунддан кейин рефлектор реакция юзага чиқади. Бир рецептив майдонга кирадиган турли рецептор|ларга иккита ёки бир нечта стимул бир вақтда таъсир этса, қўзғалишлар масофада кўшилади.Масалан, итда қашиниш рефлексининг рецептив майдони доирасида