Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet309/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   493
Bog'liq
fizi

Нерв марказлари
Марказий нерв системасининг рефлектор фаолияти ҳақидаги таълимот нерв маркази ҳақидаги тасаввурнинг келиб чиқишига имкон берди.
Муайян рефлексни юзага чиқариш ёки муайян функцияни бошқариш учун зарур нейронлар йиғиндиси нерв маркази деб аталади.
Нерв марказларининг локализацияси бош мия ёки орқа миянинг турли қисмларига таъсир этиш, чекланган бир қисмини емириш, олиб ташлаш (экстирпация) ёки қирқиб қўйиш тажрибалари асосида аниқланади. Марказий нерв системасининг қандайдир қисми таъсирланганда бирон физиологик реакция рўй бер'саю, шу қисми олиб ташланганда ёки емирилганда ушбу реакция йўқолса, муайян функцияни бошқарадиган ёки муайян рефлексда қатнашадиган нерв маркази марказий нерв системасининг шу қисмида деб ҳисобланади. Бир неча мисол келтирайлик. Катта яримшарлар тепа бўлагининг муайян қисми таъсирланганда итнинг олдинги оёғини букишига асосланиб, ит оёғини букадиган пўстлоқ маркази шу ерда деб айтишади. Катта ярим шарлар энса бўлагининг пўстлоғи олиб ташланганда кўзнинг кўрмай қолишига асосланиб, кўришнинг пўстлоқдаги маркази шу ерда деб айтишади. Сўнгра мия стволи узунчоқ миянинг юқорироғидан қирқиб қўйилганда нафас олишнинг тўхтаб қолмаслиги, мия стволи узунчоқ миянинг пастроғидан қирқиб қўйилганда нафас ҳаракатларининг тўхташи ва, ниҳоят, узунчоқ миянинг маълум бир қисми емириб ташланганда нафас олишнинг қайтмас даражада тўхтаб қолишига асосланиб, марказий нерв системасининг шу қисмида нафас маркази жойлашган деб айтишади. Орқа мияни турли босқичлардан қирқиб қўйиш методикаси орқа миянинг бир қанча оддий рефлексларининг нерв марказлари қаерда жойлашганини аниқлашга ёрдам берди (масалан, тизза рефлексининг маркази орқа миянинг иккинчитўртинчи бел сегментларида, оёқ кафти рефлексининг маркази биринчииккинчи думғаза сегментларида жойлашган).
Нерв марказини миянинг чекланган бир қисми деб шундай тушуниш маъқул, лекин бирмунча шартлидир. Бундай тушуниш марказий нерв системасининг қайси қисмлари бирон оддийроқ рефлексни юзага чиқаришда ёки муайян функцияни бошқаришда қатнашувини кўрсатиб бергани учун маъқул Бундай тушуниш шунинг учун шартлики, бутун организмнинг ҳар бир рефлектор актида, айниқса мураккаброқ рефлектор актида, функцияларни бошқаришда миянинг чекланган қисмларидаги нейронларнинг фақат айрим группалари эмас, балки марказий нерв системасига кенг ёйилган бошқа кўпгина нейронлари ҳам қатнашади. Масалан, узунчоқ миядаги нафас марказининг нейронлари нафас мусқулларини иннервациялайдиган орқа мия мотонейронларига ўз аксонларини юборади, шунинг учун нафас маркази тушунчасига узунчоқ миянинг нейронларигина эмас, орқа миянинг мотонейронлари ҳам қўшилса, бу тушунча кенгайиши мумкин.
Нафас маркази ҳақидаги тасаввурга ўрта мия билан оралиқ миядаги ретикуляр формация нейронлари, шунингдек катта яримшарлар пўстло

ғининг нейронлари қўшилса (бу нейронлар узунчоқ миядаги нафас марказининг функциясига бошқарувчи таъсир кўрсатади) бу тасаввур янада кўпроқ кенгаяди.Нерв марказларини тор локализация нуқтаи назаридан тушуниш бутун организмнинг мураккаб рефлектор актларига тўғри келмайди. Бундай актларни анализ қилиш ва нейронлараро алоқаларни ўрганиш нерв марказларини физиология нуқтаи назаридан кенгроқ тушунишга олиб келди. Мисол учун юриш актини ва овқат ютиш актини кўрсатайлик. Одам юрганда гоҳ ўнг оёқ, гоҳ чап оёқ, сони, тиззаси ва болдирининг букувчи ва ёзувчи мускуллари навбат билан қисқаради ва бўшашади. Овқат ютиш актида тил, танглай, ҳалқум, ҳиқилдоқ ва қизилўнгач мускуллари кетмакет қисқаради. Бундай рефлектор актларнинг марказлари марказий нерв системасининг турли бўлимларида жойлашган ҳар хил рецептор, киритма ва эффектор нейронларнинг каттагина йиғиндисини ўз ичига олади. Айни вақтда турли рефлектор актларда бир хил нейронлар қатнаша олишини назарда тутиш керак. Масалан, юмшоқ танглай овқат ютиш актидагина эмас, эснаш актида ҳам юқорига кўтарилади, яъни юмшоқ тантлайни иннервация қиладиган мотонейронлар овқат ютиш марказининг таркибига киргани каби, қусиш марказининг таркибига ҳам киради.


Физиология нуқтаи назаридан бирон функцияни бошқарадиган ёки мураккаб рефлектор актни юзага чиқарадиган нерв маркази — функцияларни бошқаришда ва рефлектор реакцияда келишиб, уйғун иштирок этувчи нейронларнинг мураккаб бирикмаси, «ансамбли» дир. Шу билан бирга ансамблда турли нейронлар турлича роль ўйнайди: улардан баъзи группалари албатта иштирок этади, бошқаларининг иштирок этиши шарт бўлмайди, улардан баъзилари бошқаларининг ўрнини боса олади, баъзиларининг ўрнини ҳеч нарса босолмайди.
Юқорида айтилганлардан англашиладики, нерв марказларини бош миянинг ёки орқа миянинг қатъиян чекланган мутлақо локал қисмлари деб тасаввур қилиш учун бундай марказлар фақат кенгроқ маънодаги нерв марказининг айниқса муҳим аҳамиятли қисмлари эканлигини ҳисобга олиш керак.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish