Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Рефлектор дуга (рефлекс ёйи)



Download 13,93 Mb.
bet306/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   493
Bog'liq
fizi

Рефлектор дуга (рефлекс ёйи)
Рецептор нейронлар, киритма нейронлар ва эффектор нейронларнинг занжирлари рефлектор фаолиятнинг структура асосини ташкил этади. Ҳар қандай рефлекснинг юзага чиқишида импульсларнинг рецептордан ижрочи органга ўтадиган йўли ўша занжирлардан ҳосил бўлади. Бу йўл рефлектор дуга (рефлекс ёйи) деб аталади. Унга қуйидагилар киради: 1) таъсиротларни қабул қилувчи рецепторлар; 2) рецептор нейронларнинг қўзғалишни марказий нерв системасига етказиб берувчи ўсиқлари— афферент нерв толалари; 3) импульсларни эффектор нейронларга ўтказувчи синапслар ва нейронлар; 4) импульсларни марказий нерв системасидан периферияга ўтказувчи эфферент нерв толалари; 5) рефлекс натижасида фаолияти ўзгарадиган ижрочи орган.

Энг оддий рефлектор дугани схема тарзида атиги иккита нейрон, битта синапс орқали боғланган рецептор ва эффектор нейронлардан ҳосил бўлган деб тасаввур қилиш мумкин. Бундай рефлектор дуга икки нейронли ва моносинаптик дуга деб аталади (170-расм, Л).


Аксари рефлексларнинг рефлектор дугаларига иккита эмас, балки кўпроқ нейрон: рецептор нейрон, битта ёки бир неча киритма нейрон ва эффектор нейрон киради. Бундай рефлектор дугалар кўп нейронли ва полисинаптик дугалар деб аталади.
Полисинаптик рефлектор дугаларнинг ҳар хил вариантлари бўлиши мумкин. Шундай энг оддий дугага атиги учта нейрон ва уларнинг орасидаги иккита синапс киради (170-расм, Б). Полисинаптик рефлектор дугалар бор. Уларда рецептор нейрон бир неча киритма нейрон билан

170-расм. Орқа мия рефлексининг икки нейронли (А) ва уч нейронли (Б) дугалари (схемалар).
Р — спинал ганглийнинг рецептор нейрони; М — мотонейрон.
бирлашган, киритма нейронлардан ҳар бири турли эффектор нейронларда ёки бир эффектор нейроннинг ўзида синапслар ҳосил қилади. Шундан кейин битта ва бир неча (ҳар хил) киритма нейронлар билан бирлашган бир неча рецептор нейрондан тузилган рефлектор дугаларни тасаввур қилиш осон. Ҳатто схема шаклида кўрсатилган полисинаптик рефлектор дугалар ғоятда мураккаб бўлиши мумкин (171-расм).
Рефлектор дугаларнинг схемаларини кўздан кечирганда шуни уқтириш керакки, одатда бир рецептор эмас, балки гавданинг бирон соҳасидаги кўп рецепторлар таъсирланганда рефлекслар юзага чиқади. Гавданинг таъсирланганда муайян рефлекс келиб чиқадиган соҳаси (масалан, баданнинг бир қисми) рефлексоген зона, ёки рефлекснинг рецептив майдони деб аталади. Турли рефлексларнинг бадандаги рецептив майдонлари бир-бирига кириб бориши мумкин. Шунинг натижасида баданнинг муайян қисмига берилган таъсирот ўз кучига ва марказий нерв системасининг ҳолатига қараб, гоҳ бир, гоҳ иккинчи рефлексни юзага чиқара олади.

Рефлектор дугаларнинг схемаларини рецептор, киритма ва эффектор нейронларнинг бир қанча қаторларидан тузилган деб тасаввур қилиш керак. Бундан англашиладики, энг оддий рефлектор дугани фақат шартли равишда «моносинаптик» дуга деб аташ мумкин, чунки икки нейров ўртасидаги бир синапс эмас, балки рецептор нейронлар группасини бир хил жавоб реакциясига сабаб бўлувчи эффектор нейронлар группаси билан бирлаштирувчи бир қатор параллел синапслар киради.Моносинаптик рефлектор дугалар ғоят кам учрайди.Уларга мускулнинг чўзилиш рефлекси, ёки миотатик рефлекс дугаси мисол бўла олади. Таъсирланганда шу рефлексларни юзага чиқарадиган рецепторлар —мускул дуглари скелет мускулларида жойлашган, рецептор нерв ҳужайраларининг таналари спинал ганглийларда, эффектор нерв ҳужайраларининг таналари орқа миянинг олдинги шохларида бўлади. Мускулнинг чўзилиши рецепторларда нерв импульсларининг разрядини юзага чиқаради. Нерв импульслари рецептор нейронларнинг




Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish