Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Рефлектор реакцияларнинг тараққий этиши



Download 13,93 Mb.
bet308/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   493
Bog'liq
fizi

Рефлектор реакцияларнинг тараққий этиши
Сут эмизувчи ҳайвонларда рефлектор реакциялар она қорнидаги тараққиёт даврида келиб чиқади. Сутэмизувчилар эмбрионининг рефлектор фаолияти эмбрион бачадондан операция йўли билан олингач текширилади.
Одам эмбрионида дастлабки рефлектор реакциялар она қоринидаги ҳаёт 3ойининг иккинчи ярмида аниқланади. Аввало бош рефлексоген зоналарининг, сўнгра қўл ва тана рефлексоген зоналарининг, энг кейин оёқ рефлексоген зоналарининг таъсирланишига жавобан рефлектор ҳаракатлар рўй беради. Сутэмизувчилар эмбрионининг дастлабки рефлектор ҳаракатлари гавда бир қисмининг яккаланган калта ҳаракатларидан иборат бўлади (А. А. Волохов). Оёқ кафти рефлекси, тизза рефлекси ва қўл бармоқлари билан чангаллашдан иборат рефлектор ҳаракат одам ҳомиласида жуда барвақт аниқланади.
Дастлабки рефлектор ҳаракатлар пайдо бўлгач бир неча кундан кейиноқ локал, чеқланган характерини йўқотади. Баданнинг маълум бир қисми таъсирланганда қўзғалиш бутун гавда мускулларига ёйилади. Она қорнидаги ҳаётнинг 3—6ойида бачадондан олинган одам эмбрионларининг рефлектор ҳаракатларини текширган М. А. Минковскийнинг кузатишича, ҳомиланинг оёқ панжаси салгина босилганда шу оёқнинг ўзигина эмас, қарама-қарши оёқ ҳам букилган, шунингдек қўл, тана ва бош мускуллари қисқарган. Бу ёшдаги эмбрион гавдасининг ҳар қандай қисми рефлексоген зона бўлиб, гавданинг каттагина қисмини ва ҳатто ҳаммасини ҳаракатга келтира олади. Шундай қилиб, эмбрионал тараққиётнинг бу даврида марказий нерв системасида қўзғалиш кенг тарқалади (иррадиация), шунинг натижасида марказий нерв системасининг ҳаммаси ҳар қандай таъсиротга жавобан реакцияларни юзага чиқаришда иштирок этади.
Эмбрионал тараққиётнинг кейинги даврида қўзғалиш иррадиацияси секинаста камаяди. Реакциялар кўпроқ чекланган ва ихтисослашган бўлиб қолади. Ҳомила гавдасидан бирон қисмининг таъсирланишига жавобан гавданинг асосан шу таъсирланувчи қисми ҳаракатга келади. Лекин она қорнидаги тараққиёт тамом бўлгандан кейин ҳам янги туғилган болада марказий нерв системасидаги қўзғалиш иррадиацияси катта ёшли кишилардагига нисбатан каттароқ бўлади, шу сабабли реакциялар кўпроқ умумлашган ва тарқалган бўлиб чиқади. Боланинг бир оёқ териси таъсирланишига жавобан кўпинча шу оёқнинг ўзигина эмас, қарама-қарши оёқ ҳам ҳаракатланади, шунингдек баъзан қўл ва бош ҳаракатга келади. Ихтисослашган локал рефлексларнинг ривожланиш процессида дастлаб тоник ҳаракатлар, сўнгра ритмик ҳаракатлар пайдо бўлиши қайд қилинади.
Чекланган ва локал ҳаракат реакцияларининг вужудга келиши, ҳамда нерв импульси иррадиациясининг камайиши онтогенез давомида марказий нерв системасидаги нерв йўлларининг миелинланиши, яъни ўқ цилиндрлар теварагида миелин пардалари ҳосил бўлиши билан бир вақтга тўғри келади. Миелинланиш нерв системаси анатомик тараққиётининг тугалловчи босқичи ҳисобланади. Бу босқич одамда она қорнидаги ҳаётнинг 4ойида бошланиб, туғилгандан кейин 2ёшда тугайди. Нерв импульслари иррадиациясининг камайишига, локал ва ихтисослашган рефлексларнинг тараққий этишига энг муҳим сабаб шуки, рефлектор фаолият координацияси учун зарур тормозланиш процесси секинаста такомиллашиб боради .

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish