Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ РЕФЛЕКТОР ФАОЛИЯТИ



Download 13,93 Mb.
bet305/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   493
Bog'liq
fizi

НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ РЕФЛЕКТОР ФАОЛИЯТИ
Рефлекс тушунчаси
Марказий нерв системаси фаолиятининг асосий ва ўзига хос белгиси рефлектор актларни ёки рефлексларни юзага чиқаришдир. И. П- Павлов бу ҳақда қуйидагиларни ёзган эди: «Мураккаб организм ҳаётида рефлекс энг муҳим ва энг кўп учрайдиган нерв ҳодисасидир. Организм қисмларининг доимий, тўғри ва аниқ ўзаро нисбати ва бутун организмнинг теварак-атрофдаги шароитга муносабати рефлекс ёрдамида қарор топади».
Рефлекс — ташқи ёки ички муҳит ўзгарганда рецепторларнинг таъсирланишига жавобан организмнинг марказий нерв системаси ёрдамида кўрсатадиган қонуний реакциясидир. Рефлекслар организм бирон фаолиятининг майдонга келиши ёки тўхташида: мускулларнинг қисқариши ёки бўшашувида, безлар секрециясида ёки секрециянинг тўхташида, томирларнинг торайиши ёки кенгайишида ва шунга ўхшашларда намоён бўлади.
Организм рефлектор фаолият туфайли ташқи муҳитнинг ёки ўз ички ҳолатининг турли ўзгаришларига тез реакция кўрсата олади ва шу ўзгаришларга тез мослаша олади. Умуртқали ҳайвонларда марказий нерв системаси рефлектор фаолиятининг аҳамияти шу қадар каттаки, бу фаолият қисман йўқолганда ҳам (нерв системасининг айрим бўлаклари операцияда олиб ташланганда ёки касалланганда) кўпинча чуқур инвалидлик рўй бериб, доимо синчиклаб парвариш қилинмаган тақдирда зарур ҳаётий функцияларни юзага чиқариб бўлмайди.
Марказий нерв системаси рефлектор фаолиятининг аҳамияти И. М. Сеченов ва И. П. Павловнинг классик асарларида тўлиқ очиб берилган. И. М. Сеченов 1862 йилдаёқ «Бош мия рефлекслари» деган шох асарида: «Онгли ва онгсиз ҳаётнинг ҳамма актлари келиб чиқиш усули жиҳатидан рефлекслардир» деган эди.
Рефлексларнинг турлари
Рефлекслар ёки рефлектор актлар жуда хилма-хиллиги билан фарқ қилади. Рефлексларни бир қанча белгиларига қараб турли группаларга ажратиш, классификация қилиш мумкин, Масалан, рефлекслар организмга биологик аҳамияти жиҳатдан овқат, мудофаа, жинсий, ориентировка, позатоник ва локомотор рефлексларга (вазият ва фазода гавдани ҳаракатлантириш рефлексларига) бўлинади.
Таъсирланганда муайян рефлектор актга сабаб бўлувчи рецепторлар қаерда жойлашганига қараб, рефлекслар: экстерорецептив (яъни гавда сиртидаги рецепторларнинг таъсирланишидан келиб чиқадиган), висцеро-, ёки интерорецептив (ички органлар ва томирлардаги рецепторларнинг таъсирланишидан келиб чиқадиган), проприорецептив (скелет мускуллари, бўғимлар, пайлардаги рецепторларнинг таъсирланишидан келиб чиқадиган) рефлексларга бўлинади.
Рефлекслар юзага чиқиши учун миянинг қайси бўлимлари зарулигига қараб ҳам классификация қилинади. Рефлекслар шу жиҳатдан спинал (орқа мия нейронларининг иштирокида келиб чиқадиган), бульбар (узунчоқ мия нейронларининг муқаррар иштироки билан юзага чиқадиган), мезэнцефал (ўрта мия нейронларининг иштирокида юзага чиқадиган), диэнцефал (оралиқ мия нейронлари иштироки билан юзага чиқадиган), кортикал (бош мия катта ярим шарлари пўстлоғидаги нейронлар иштироки билан юзага чиқадиган) рефлексларга бўлинади. Шуни айтиб ўтиш керакки, марказий нерв системасининг олий бўлимларидаги нейронлар иштирокида юзага чиқувчи рефлектор актларда қуйи бўлимлар — оралиқ мия, ўрта мия, узунчоқ мия ва орқа миядаги нейронлар муттасил иштирок этади. Иккинчидан, орқа мия ёки узунчоқ мия, ўрта мия ёки оралиқ мия юзага чиқарадиган рефлексларда нерв импульслари марказий нерв системасининг олий бўлимларига етиб боради. Шундай қилиб, рефлектор актларнинг ҳозиргина келтирилган классификацияси бир қадар шартлидир.
Рефлекслар уларда қайси органларнинг иштирок этишига, жавоб реакциясининг характерига қараб ҳам ажратилади. Масалан, рефлекслар ҳаракатлантирувчи, ёки мотор (бунда мускуллар ижрочи орган ҳисобланади), секретор (безлар секрецияси билан тугайдиган), томир ҳаракатлантирувчи (қон томирларининг торайишида ёки кенгайишида намоён бўладиган) рефлексларга бўлинади. Бу классификация бир қадар оддий рефлексларга тўғри келади. Марказий нерв системасининг олий бўлимларидаги нейронлар иштирокида юзага чиқадиган мураккаб рефлексларда эса одатда турли ижрочи органлар рефлектор реакцияга тортилади.
Бутун организмнинг барча рефлектор актлари шартсиз ва шартли рефлексларга бўлинади, уларнинг ўртасидаги тафовут қуйида кўздан кечирилади .
Лаборатория эксперименти шароитида ҳайвон устида ёки клиникада одам нерв системасининг касалликларида ҳаммадан кўп текшириладиган бир қадар оддий рефлекслардан баъзиларига мисоллар келтирайлик.
Бақанинг оёқ терисига игна санчилса ёки бақа оёғи кучсиз кислота эритмасига ботирилса, ўша оёқ мускуллари рефлекс йўли билан қисқаради — бақа оёғи букилиб, таъсиротдан узоқлашади. Бу букиш рефлексидир.
Бақа танасининг ён терисига бир парча фильтр қоғозини кислотага ҳўллаб босилса, ўша томондаги оёқни яқинлаштирувчи мускуллар қисқаради, бақа таъсирланган жойини артади ва қоғозни улоқтириб юборади. Бу рефлекс артиш рефлекси деб аталади.
Итнинг оёқ терисига электр токи билан таъсир этилганда ҳам рефлекс йўл билаи букиш ҳаракати юзага чиқади. Ён терисини артиш қашиниш рефлексининг таъсирловчиси ҳисобланади, таъсирланаётган томондаги кейинги оёқ тананинг ён юзасига тортилади ва қашинишнинг ритмик букиш ҳаракатлари рўй беради.
Одам оёқ кафтининг терисига таъсир этилганда оёқ панжаси ва бармоқлари рефлекс йўли билан букилади — оёқ кафтининг рефлекси деб шуни айтилади. Соғлом болалар ҳаётининг дастлабки ойларида ва катта ёшли кишилар марказий нерв системасининг баъзи касалликларида оёқ кафтининг терисига таъсир этиш натижасида бош бармоқ ёзилади ва оёқнинг бошқа бармоқлари елпуғичга ўхшаш таралиб кетади — Бабинский рефлекси деб шуни айтилади.
Мускул пайига болғача енгилгина урилганда мускулнинг чўзилиши унинг рефлектор қисқаришига сабаб бўлади. Бу пай-мускул проприорецептив рефлексидир. Жумдалан, тизза рефлекси (сон тўрт бошли мускулининг пайига тизза кўзининг пастидан урилганда оёқнинг тиззадан кескин ёзилиши) ва Ахилл рефлекси (Ахилл пайига урилганда болдир мускулининг кескин қисқариши) шундай рефлексларга киради.
Эмадиган боланинг лабига тегиш ритмик эмиш ҳаракатларининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу эмиш рефлексидир. Ҳалқум (ютқин) нинг орқа деворига бирон қаттиқ нарса билан таъсир этилганда одам рефлекс йўли билан қусиши мумкин (қусиш рефлекси). Кўзнинг шох пардасига бирор нарса текканда кўз қовоқлари юмилади (корнеал рефлекс). Кўзга равшан ёруғлик тушганда кўз қорачиқлари тораяди (қорачиқ рефлекси).
Юқорида номи айтилган рефлекслардан баъзилари спинал рефлекслардир, яъни улар юзага чиқиши учун орқа мия бутун бўлиши кифоя. Бақа бошидан жудо қилингач унинг оёғини букиш ва ён терисини артиш рефлекслари шундай. Пай-мускул рефлекслари (тизза, Ахилл рефлекслари ва бошқалар), оёқ кафти рефлекси, сут эмизувчи ҳайвонлар ва одамнинг сийдик чиқариш ва дефекация рефлекслари ҳам спинал рефлекслардан ҳисобланади. Орқа мия бўйин ёки кўкрак сегментларининг тўғрисидан кўндалангига қирқиб қўйилганда ҳам бу рефлексларни кузатиш мумкин.
Эмиш рефлекси билан корнеал рефлекс бульбар рефлексларнииг (яъни узунчоқ мия рефлексларининг) мисоллари ҳисобланади, қорачиқ рефлекси эса ўрта мия нейронларининг муқаррар иштирокида юзага чиқадиган мезэнцефал рефлекс мисолидир.
Юқорида қайд қилганимиздек, рефлексларнинг бундай классификацияси шартли: марказий нерв системасининг бирон бўлими бутун турганда ва юқорироқдаги бўлимлар емирилганда бирон рефлексни юзага чиқариш мумкин бўлса, ундан нормал организмда шу рефлекс фақат ўша бўлимнинг иштирокида рўёбга чиқади, деган маънони англаш ярамайди: ҳар бир рефлексда марказий нерв системасинииг ҳамма бўлимлари бир қадар қатнашади .

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish