Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


расм. Рефлектор актларда қатнашувчи нейронларнинг боғланиш схемалари



Download 13,93 Mb.
bet307/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   493
Bog'liq
fizi

171расм. Рефлектор актларда қатнашувчи нейронларнинг боғланиш схемалари.
1 —рецептор; 2 — рецептор ҳужайраси; 3 — эффектор нейрон; 4 — киритма нейрон; 5 — мускул.
ўсиқлари орқали орқа мияга бориб, ҳаракатлантирувчи нейронларга бевосита (киритма нейронлар иштирокисиз) ўтади, импульслар разряди эса бу нейронлардан ўша мускулнинг ҳаракат пластинкаларига боради. Натижада мускулнинг чўзилиши унинг рефлекс йўли билан калталанишига сабаб бўлади. Бундай рефлектор дугада қўзғалиш атиги битта нейронлараро синапсдан ўтгани учун бундай «моносинаптик» рефлекслар бошқа (рефлектор дугасига кўпроқ нейрон ва синапслар кирадиган) рефлексларга нисбатан тезроқ юзага чиқади.
Полисинаптик рефлектор дугаларга нейронлар ва улар орасидаги синапсларнинг кетма-кет бирлашган бир неча қатори киради. Ҳайвонлар ва одам қўлоёғининг териси оғрийдиган даражада таъсирланишига жавобан қўлоёқни тортиб олиш рефлекси бундай рефлексга мисол бўла олади. Бу рефлекс атиги битта рецепторга таъсир этиб, сунъий йўл билан вужудга келтирилганда ҳам кўп нейронли рефлекс ҳисобланади.
Рефлектор дуга (рефлекс ёйи) ҳақидаги тасаввурга бирон рефлектор актда муқаррар қатнашадиган нейронларнинг анализ учун қулай схемаси деб қараш керак. Шу билан бирга ҳар қандай рефлексда нерв импульслари марказий нерв системасида кўпгина ўтказувчи йўллар орқали кенг тарқала олади. Масалан, ҳайвонларнинг марказий нерс системаси бутун турганда оғритувчи таъсиротга жавобан келиб чиққан
қўзғалиш пўстлоқ остидаги ядроларга ҳам, катта ярим шарлар пўстлоғига ҳам тарқалади, бу ердан эса эфферент йўллар орқали орқа мияга қайтиб келади. Худди шу туфайли оғритувчи кучли таъсиротга жавобан ҳимоя реакциясида пўстлоқ ости ядроларининг ва пўстлоқнинг нейронлари қатнашиб, оғриқ сезгиси келиб чиқади, бу сезги эса бир қанча вегетатив реакциялар — пульс частотаси, нафас олиш частотаси ва чуқурлиги, томирлар тонуси ва шу кабиларнинг ўзгариши билан бирга боради
Худди шунингдек, овқат рефлекслари (чайнаш, сўлак ажратиш, ов•қат ютиш, ҳазм ширалари секрецияси) ёки нафас олиш ва томир ҳаракатлантириш рефлексларининг юзага чиқишида марказий нерв системасининг турли босқичларида — орқа мия билан узунчоқ мияда, кўрув дўмбоқларининг ядроларида, катта ярим шарлар пўстлоғида жойлашган нейронлар қатнашади. Ҳатто энг оддий рефлектор реакциялар — паймускул проприорецептив рефлексларида ҳам (уларнинг юзага чиқиши учун иккита нейрон иштирок этиши кифоя), қўзғалиш марказий нерв системаси бўйлаб кенг тарқалади. Масалан, мускул пайига урилганда бош мия катта ярим шарлар пўстлоғининг электр активлиги ўзгаради.
Бинобарин, орқа мия рефлексида нерв импульси маркезий нерв системасининг рефлектор реакцияда бир қадар қатнаша оладиган олий бўлимларига етиб бора олади.
Марказий нерв системасидаги турли бўлимларнинг нерв ҳужайралари реакцияга қанчалик қатнашуви таъсирот кучига, унинг қанча вақт таъсир этишига ва марказий нерв системасининг ҳолатига боғлиқ.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish