Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Марказий нерв системасидаги синапслар



Download 13,93 Mb.
bet301/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   493
Bog'liq
fizi

Марказий нерв системасидаги синапслар
Марказий нерв системасининг нерв ҳужайралари ўртасида протоплазматик узлуксизлик борми ёки улар структура жиҳатдан бир-биридан ажралганми, деган мунозаралар кўп йиллар давом этиб келди.
Нерв ҳужайраларининг ўсиқлари ўртасидаги протоплазматик узлуксизлик фақат тубан умуртқасиз ҳайвонлар — кавак ичаклиларда борлиги ҳозир аниқланган. Кавак ичаклиларнинг нерв системаси синцитий типида тузилган. Бундай синцитий нейропиль деб аталади. Нейропиль қўзғалишни диффуз (таркоқ) равишда ўтказади, қўзғалиш бунда ҳар томонлама тарқалиши мумкин.
Юксак умуртқасиз ҳайвонлар ва барча умурткалиларнинг марказий нерв системасидаги нерв ҳужайралари ;бир-бирига фақат синапслар билан боғланган.
Ҳар бир нейроннинг аксони бошқа нерв ҳужайраларига яқинлашиб, тармоқланади ва шу ҳужайраларнинг таналарида ҳамда дендритларида бир талай нерв охирларини ҳосил қилади. Масалан, орқа мия ол-



166-расм.Нейрон танасидаги ва дентритлардаги синапсларнинг жойлашуви.

динги шохларининг йирик ҳаракатлантирувчи нерв ҳужайраси ёки бош мия ярим шарлари пўстлоғининг пирамида ҳужайраси танасида ва дендритларида бошқа кўпгина нейронларнинг ўсиқларидан ҳосил бўлган минглаб нерв охирлари — синапслар бор (166-расм). Бир нерв толаси кўплаб нерв ҳужайраларида 10 000 тагача синапс ҳосил қила олади.


Нейрон танасида (сомасида) жойлашган синапсларни аксосоматик синапслар деб, дендритларда жойлашган синапсларни эса аксо-дендрит синапслар деб юритишади. Марказий нерв системасидаги синапслар, периферик синапслар каби , асли нерв охири, синапс ёриғи ва постсинаптик мембранадан иборат.
Марказий нерв системасидаги нерв охирлари тугмача, ҳалқача ёки бляшка шаклида бўлади. Элетрон микрофотографияларнинг кўрсатишича (167-расм), ҳар бир синаптик тугмача ёки бляшка пресинаптик мембрана деган мембрана билан қопланган, тугмача ёки бляшканинг ичида эса пуфакчалар бор. Қенг тарқалган тасаввурларга кўра, бу пуфакчаларда қўзғатувчи ёки тормозловчи медиатор бор.

Пресинаптик мембрана нерв импульси келадиган нейроннинг танаси ёки дендритларидаги постсинаптик мембранадан синапс ёриғи билан ажралган.


Синапслар эффектининг характерига қараб қўзғатувчи ва тормозловчи синапсларга бўлинади. Қўзғатувчи синапслар орқали қўзғалиш ўтишининг принципиал механизмини қуйида кўздан кечирамиз, тормозлавчи синапсларнинг таъсир этиш механизмини эса марказий тормозланиш ҳақидаги бўлимда тасвир этамиз.




Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish