Нейроннинг схематик тасвири.
164-расм. 1-дентрит; 2-хужайра танаси; 3-аксон тепачаси;
4-аксон; 5-аксон коллетераллари;6-миелинли парда;
7-шван пардаси; 8-шван хужайрасининг ядроси
9-ранвье бугиклари; 10-аксоннинг миелинли
пардасидан махрум булган охирги тармоклари;
Қўзғалиш вақтидагина эмас, балки тинчлик ҳолатида ҳам нерв охирларидан ацетилхолин ишланиб чиқишини шу муносабат билан уқтириб ўтамиз. Фарқи фақат шундаки, тинчлик ҳолатида синапс ёриғига озгина ацетилхолин чиқади, нерв импульси таъсирида эса ацетилхолин кўплаб чиқади. Тинчлик вақтида ацетилхолиннинг ажралиб чиқиши нерв охиридаги айрим пуфакчаларнинг «етилиб», вақт-бавақт ёрилишига боғлиқ дейишади. Айни вақтда ажралиб чиқадиган озгина медиатор — ацетилхолин «квантлари» таъсирида постсинаптик мембрана деполяризацияланади, бу эса миниатюра потенциалларнинг юзага келишида намоён бўлади. Бу миниатюра потенциаллар амплитудаси қарийб 0,5 мв, яъни ҳаракат пластинкаси потенциалининг амплитудасига нисбатан тахминан 50 баравар кам. Уларнинг частотаси секундига 1 чамасида.
Тинчлик ҳолатида ва қўзғалиш вақтида нерв охирларида ацетилхолин ва, эҳтимол, ҳозирча ўрганилмаган қандайдир яна бошқа моддалар ҳосил бўлиши нервнинг мускулга трофик таъсир этишида муҳим механизм ҳисобланади деб фараз қилиш мумкин.
Симпатик нерв системасининг толалари скелет мускулига махсус трофик таъсир кўрсатади. Бу толаларнинг охирларида адреналинсимон моддалар ҳосил бўлади.
13 МАРКАЗИЙ НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ УМУМИЙ ФИЗИОЛОГИЯСИ
Барча орган ва тўқималардаги рецепторлар таъсирланганда рўй берувчи афферент (марказга интилувчи) импульсларни қабул қилиш, шу таъсиротларни анализ ва синтез қилиш, периферик органлар фаолиятини юзага чиқарувчи ёки тўхтатувчи, ёки уларнинг тонусини сақловчи эфферент (марказдан қочувчи) импульс оқимларини вужудга келтириш — марказий нерв системасининг функцияларидир. Марказий, нерв системаси организмнинг ташқи мухитга индивидуал мосланишини, барча система, орган ва тўқималар фаолиятининг энг мукаммал бошқарилишини ва бирлаштирилишини таъминлайди.
Нерв марказлари билан периферик органлар ўртасида икки томонлама доиравий алоқа борлигидан, марказий нерв системаси турли органлар фаолиятини аниқ назорат қилиб туради. Эфферент импульслар юзага чиқарган ҳар қандай фаолиятда ишловчи органларнинг рецепторларида афферент импульслар вужудга келади, булар эса ана шу фаолиятнинг натижалари ҳақида марказий нерв системасита сигнал бериб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |