Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


НЕЙРОНЛАР ВА УЛАРНИНГ БИРЛАШМАЛАРИ



Download 13,93 Mb.
bet300/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   493
Bog'liq
fizi

НЕЙРОНЛАР ВА УЛАРНИНГ БИРЛАШМАЛАРИ
НЕЙРОНЛАРНИНГ СТРУКТУРАСИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Нерв системасининг асосий структура элеменги нерв ҳужайраси ёки нейрондир (165-расм). Нейронлар фаолиятининг ўзига хос формасп таъсиротларни қабул қилиш, нерв импульсларини вужудга келтириш, ва уларни бошқа қужайраларга ўтказишдир.
Нейронларнинг структураси ва катталиги ғоят ҳар хил. Масалан, баъзиларининг диаметри атиги 4—6 мк, бошқа нейронлар (бош мия катта ярим шарлари пўстлоғидаги гигант лирамида ҳужайралари) нинг диаметри 130 мк га боради. Нейронларнинг шакли ҳам ғоят турли-туман-
Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи ва мияча нейронлари му-раккаброқ тузилган. Бу — миядаги шу бўлимларнинг мураккаб функ-цияларни бажаришига боғлиқ бўлса керак.
Ҳар бир нейроннинг сомаси ёки танаси билан ўсиқлари бор. Нерв ҳужайрасининг ўсиқлари аксон ва дендритларга бўлинади. Аксон узун ўсиқ бўлиб, қўзғалишни нерв ҳужайрасининг танасидан бошқа ҳужайраларга ёки периферик органларга ўтказади. Аксоннинг хусусияти шуки, ҳужайра танасидан атиги битта узун ўсиқ чиқади. Нерв ҳужайрасининг танасидан аксои чиққан жой аксон тепачаси деб аталади.
Аксоннинг дастлабки 50—100 мл бўлаги миелин пардасйз. Аксоннинг миелинсиз шу қисми
аксон тепачаси билан биргаликда бошланғич сегмент деб аталади. У юксак даражада қўз-
ғалувчанлиги билан фарқ қилади: бу сегментнинг таъсирланиш бўсағаси нейроннинг бошқа қисмларига нисбатангахминан 3 баравар паст.


Дендритлар тармоқланувчи кўп ўсиқлардан иборат бўлиб, бошқа нейронлардан келувчи импульсларни қабул қилади ва қўзғалишни нерв ҳужайрасининг танасига ўтказади.
Марказий нерв системасида нейронларнинг таналари бош мия катта ярим шарлари, пўстлоқ остидаги тузилмалар, мия стволи, мияча ва орқа миянинг кулранг моддасига тўпланган. Нейронларнинг маелин билан қопланган ўсиқлари бош мия билан орқа миянинг турли бўлимларидаги оқ моддани ҳосил қилади.
Нерв ҳужайрасининг танаси ва ўсиқлари мембрана билан қопланган. Бу мембрана тинчлик ҳолатида калий ионларини, кўзғалиш пайтида эса натрий ионларини танлаб ўтказади. Тинчлик ҳолатидаги мембрана потенциали тахминан 70 мв, ҳаракат потенциали эса қарийб 110 мв. Иссиқ қонли ҳайвонларда ҳаракат потенциалининг узунлиги 1—3 мсек.
Нейронларнинг мембранаси бир қадар критик даражагача деполяризацияланганда
уларда ҳаракат потенциали вужудга келади. Нейроннинг кўпроқ қўзғалувчан қисми — бошланғич сегментида ҳаракат потенциали вужудга келиши учун мембранани ўрта ҳисобда 10 мв деполяризациялаш кифоя; нерв ҳужайрасининг танасида шунча потенциални вужудга келиши учун мембранани 20-35мв деполяризациялаш керак.
Нерв хужайраларининг таналари уз узусикларига нисбатан трофик функцияни утайди, яъни уларнинг моддалар алмашинувини хамда озикланишини (трофикасини ) бошкаради. Шу сабабли аксон нерв хужайрасининг танасидан ажралганда (переферик нерв киркиб куйилганда ) ёки нерв нобуд булганда усиклари дегенерациланади.
Нерв ҳужайраси танасининг трофик таъсир кўрсатиш механизми ҳозирча аниқлангани йўқ. Ҳужайранинг танасида, асосан ядросида физиологик жиҳатдан актив моддалар синтезланиб, цитоплазма бўйлаб (эҳтимол, нейрофибриллалар бўйлаб) аксонларга ва дендритларга диффузияланиб ўтади-да, улардаги моддалар алмашинувига қўшилади деб фараз қилишади. Бу моддалар периферик аксонлар тугайдиган мускул ёки без ҳужайраларига синапслар орқали диффузияланиб ўтиши ҳам мумкин деган фикр бор.
Нерв ҳужайралари ишлаб туриши учун нормал шароит туғдиришда нейроглия муҳим роль ўйнайди. Нейроглия ҳужайралари ва уларнинг ўсиқлари нейронларни ҳамма томондан ўраб турар экан, биринчидан, механик—таянч функциясини ўтайди, иккинчидан, нерв ҳужайраларининг бир-биридан электр изоляциясини таъминлайди. Нейроглия нейронларнинг моддалар алмашинувини ҳам бошқаради деб фараз қилишади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish