Конвергенция ва окклюзия
Марказий нерв еистемасига турли афферент толалар орқали келувчи импульслар оралиқ ва эффектор нейронларга тушиб йиғилиши (конвергенцияланиши) мумкин. Бу факт Ч. Шеррингтон аниқлаган конвергенция принципига асос бўлди. Нерв импульсларининг конвергенцияси шу билан изоҳланадики, марказий нервсистемасида ҳар бир нейроннинг танаси ва дендритларида бошқа бир талай нерв ҳужайраларининг аксонлари тугайди. Орқа мия билан узунчоқ мияда конвергенция бир қадар чекланган бўлади: фақат бир хил
рефлекс рецептив майдонининг турли қисмларида юзага келадиган афферент импульслар киритма ва мотор нейронларда конвергенцияланади. Бундан фарқли ўлароқ, турли рецептив зоналарда келиб чиқадиган импульслар марказий нерв системасининг олий бўлимларида —пўстлоқ остидаги ядроларда ва катта яримшарлар пўстлоғида конвергенцияланади. Шу сабабли бир нейр онни эшитув рецепторлари ҳам, кўрув рецепторлари ҳам, тери рецепторлари ҳам таъсирланганда юзага келувчи импульслар қўзғата олади.
182-расм. Оклюзия ходисасини тушинтириб берадиган схема.
Доира ичида куп мотонейронлар жойлашган.
Конвергенция қўзғалишларнинг масофада кушилишини ва окклюзия ходисасини тушинтириб берди.Окклюзия (тикилиб колиш )нинг мозияти шундаки , афферент толаларнинг группалардан ҳар бири мускулнинг рефлекс йўли билан қаттиқ қисқаришига сабаб бўлади) келиб чиқувчи эффект миқдор жиҳатдан алоҳида олинган шу рефлекслар миқдорининг арифметик йиғиндисидан камроқ бўлиб чиқади. Масалан, итдаги nn.plantares дан бири (унда афферент тола бор) максимал даражада таъсирланганда т. Mm.tibialis anticus рефлекс йўли билан қисқаради, бу мускулнинг таранглиги 1,57 кг га тенг, шу оёқдаги иккинчи plantares таъсирланганда эса ўша мускул таранглиги 1,58 кг га етади. Иккала нерв бир вақтда таъсирланганда мускул таранглиги агиги 1,81 кг ни ташкил этади. Бу миқдор эса мазкур рефлекслардаги тарангланишларнинг арифметик йиғиндисидан анча кам. Бундай аффектнинг конвергенцияга боғлиқ эканлиги 182-расм кўздан кечирилганда тушунарли бўлиб қолади. Афферент толалар (А ва В) нинг икки группасидан импульс олувчи мотонейронлар 182-расмда келтирилган. Шу группалардан ҳар бири алоҳида максимал таъсирланганда қўзғалиш 4 тадан нейронни ўз ичига олади. А ва В толалар бир вақтда таъсирланганда эса 8 нейрон эмас, фақат 6 нейрон қўзғалади, чунки 2 нерв ҳужайраси конвергенция туфайли нерв толаларининг иккала группасидан иннервация олади. Шу сабабли А ва В толаларининг биргаликда таъсирланиши туфайли келиб чиққан рефлектор жавоб алоҳида юзага чиқарилган шу рефлексларнинг арифметик йиғиндисидан камроқ бўлади. Нерв марказлари нормал ишлаб турганда қўзғалишларнинг масофада қўшилиши ва окклюзия доимо бир-бири билан навбатланиб туради, улар ўзаро таъсир этувчи афферент таъсиротларнинг кучига қараб гоҳ кўпроқ, гоҳ камроқ сезилади: таъсиротлар кучсиз бўлса, қўзғалишларнинг бир-бирига қўшилиши устун келади, кучли таъси-ротларда эса окклюзия биринчи ўринда туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |