Нерв системасининг трофик функцияси
Нерв системасининг трофик функцияси тўқима ва органлардаги моддалар алмашинувини, шу тўқима ва органларнинг озиқланишини бошқаришида намоён бўлади.
Нерв системасининг трофик функцияси ҳақидаги дастлабки маълумотлар нервларни қирқиб қўйиш тажрибаларининг натижаларига асосланган эди, нервлари қирқиб қўйилган тўқималар функцияси турли даражада бузилиб қоларди. Бу фактлар беморларнинг нервлари ва нерв марказлари зарарланганда баъзан тери, суяклар ва ички органларда рўй берадиган патологик ўзгаришларии клиникада кўп кузатиш натижаларига тўла мос
келади (187-расм). Патологларнинг маълумотлари билан бир қаторда нормал организмни текширувчи физиологлар ҳам нерв системасининг трофик функцияси ҳақида маълумотлар тўплашди.
Масалан, сўлак безининг симпатик нервлари таъсирланганда органик моддаларга бой ёпишкоқ,
1 87-расм. Қуимич нерви шикастлангандан кейин оёқ панжасининг бош бармоғида пайдо буладиган трофик яра.
қуюқ сулак чиқишини Р. Геиденгайн аниқлади ва симпатик нерв толалари сўлак бези ҳўжайраларининг озиқланишини (трофикасини) идора этганлиги учун шундай бўлади, деб изоҳлади.
Нерв истемасининг трофик функцияси ҳақидаги таълимотни И. П. Павлов ривожлантирган. У юрак мускулининг қисқаришларини кучайтирадиган ва сусайтирадиган нервларни кашф этиб, шу соҳадаги тасаввурларга асос солди. Бу нервлар юрак мускулидаги моддалар алмашинувига ва юрак мускулининт асосий физиологик хоссаларига таъсир этиб, унинг қисқаришини кучайтиради ва сусайтиради деб тушунтирди. Кейинчалик И. П. Павлов юракгина эмас, бошқа ҳамма орган ва тўқималарнинг ҳам «ҳаёт химизми»га таъсир этадиган трофик нервлари борлигига амин бўлди. Бу нервлар трофик рефлексларнинг эффектор йўллари бўлиб, импульсларни периферик органларга ўтказади.
Трофик нервлар моддалар алмашинувига таъсир этиб, шу билан тўқималарнинг асосий физиологик хоссалари: қўзғалувчанлиги, ўтказувчанлиги, иш қобилиятини ўзгартиради.
Тажрибалар нерв системасининг трофик таъсир кўрсатишидан гувоҳлик беради. Бу тажрибаларда симпатик нервларга таъсир этиш мускулдаги оксидланиш-қайтарилиш процессларига, тўқималарнинг нафас олишига, мускул тўқимасининг физик-химиявий, жумладан эластик ёпишқоқлик хоссаларига, ферментатив активлигига ва мускул қисқаришининг химиявий динамикасида ғоят муҳим роль ўйнайдиган аденозинтрифосфат кислотанинг алмашинувига таъсир этади.
Тўқималарга трофик таъсир кўрсатишда афферент нерв толалари ҳам муҳим роль ўйнайди. Учлик нервни қирқиб қўйиш ёки Гассер тугунини емириш тажрибалари (ўсиқлари учлик нервни ҳосил қиладиган рецептор нейронларнинг таналари ўша тугунда бўлади) шу тўғрида равшан гувоҳлик беради. Бундай тажрибалар натижасида кўзнинг денервация қилинган шох пардаси яраланиб қолади.
А. В. Лебединскийнинг тадқиқотларига қараганда, учлик нерв қирқиб қўйилгач шох парданинг яраланиш сабаби шуки, регенерация процесси бузилади, бу эса ҳужайралар митотик активлигининг тормозланишига боғлиқ, шун инг оқибатида ҳужайраларнинг
доимо емирилиши янги ҳужайра
Do'stlaringiz bilan baham: |