Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Кетма-кет индукция ҳодисалари



Download 13,93 Mb.
bet324/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   493
Bog'liq
fizi

Кетма-кет индукция ҳодисалари
Қўзғатувчи ёки тормозловчи таъсирот тўхтагандан кейин нерв марказининг ҳолатида рўй берадиган контраст ўзгаришлар рефлектор фаолиятнинг координация механизмларида муҳим роль ўйнайди.
«Тормозланишдан кейинги қўзғалиш» — кетма-кет мусбат индукция ва «қўзғалишдан кейинги тормозланиш» — кетма-кет манфий индукция ҳодисалари шундай ўзгаришларга қўшилади.
Тормозловчи таъсирот тўхтатилгач нерв марказида қўзғалиш келиб чиқишини И. М. Сеченов биринчи булиб баён этган.Итнинг ён терисига электр токи билан таъсир этилса, қашиниш рефлекси тормозланишини кейинчалик Ч. Шеррингтон кузатган. Аммо, тормозловчи таъсирот тўхтатилгач, қашиниш рефлекси кескин даражада кучаяди.


А. А. Ухтомский тасвир этган қуйидаги ҳодиса қўзгалишдан кейинги тормозланишга мисол бўла олади: нервга ритм билан таъсир этиб, бақа оёғини букиш рефлекси юзага чиқарилган вақтда иккинчи нерв ҳам таъсирланади, бунинг натижасида ҳам букиш рефлекси келиб чиқди.Иккинчи таъсирот тўхтатилганда рефлекс дастлаб кузатилганига нисбатан кескин даражада камаяди .Индукция ҳодисалари марказий нерв системасидаги барча бўлимларнинг фаолиятида кузатилиши мумкин. Бош мия катта ярим шарларининг пўстлоғида рўй берувчи индукция ҳодисаларини И. П. Павлов кашф этди.


«Отдача» феномени ва ритмик рефлекслар
«Отдача» (алмашиниш) феномени. Бу феномен бир рефлекснинг ўрнига қарама-қарши иккинчи рефлекснинг тез пайдо бўлишидан иборат. Масалан, қаттиқ букиш рефлексига сабаб бўлган таъсирот тўхтатилгач, букилган оёқ бирданига ёзилади. Бунинг сабаби шуки, оёқ букилганда уни ёзиш маркази реципрок тормозланиш ҳолатида бўлади; бироқ шу марказга бўшашган ва чўзилган мускулдан қўзғатувчи кучсиз импульслар узлуксиз келиб туради. Рефлекс йўли билан букилиш тамом бўлиб, ёзувчи мускуллар марказининг тормозланиши тўхтаган ҳамона ёзувчи мускуллар қаттиқ қўзғалади (186-расм). Бунга сабаб шуки, чўзилган ёзувчи мускуллардан, тўғриси шу мускулларнинг рецепторларидан импульслар оқими келади.
Шундай механизм борлиги туфайли бир рефлекс кетидан қарама-қарши иккинчи рефлекс рўй бериши мумкин, иккинчи рефлекс кетидан учинчи, унинг кетидан эса тўртинчи ва ҳоказо рефлекс келиб чиқади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish