Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet317/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   ...   493
Bog'liq
fizi

Чап расмда: 1 — вақт белгиси; 2— мускул қисқариши; 3 — n. popleteus-га таъсир этиш белгиси, шу таъсирот натижасида мускул рефлекс йўли билан қисқарган (А) ва бу қисқариш рефлекс йўли билан тормозланган (В). Унг расмда: 1 — мускул қисқаришининг ёзуви; 2 — бир номли томоннинг оёқ терисига таъсир этиш белгиси; 3 — қарама-қарши томоннинг оёқ терисига таъсир этиш белгиси; 4 — вақт белгиси (1/5 секунд).
Катта яримшарлари олиб ташланган мушукда N.popleteus-нинг марказий учига таъсир этилганда қарама-қарши оёқ тиззасини ёзувчи мускул — m.vastus cruris рефлекс йўли билан қисқаради (178-расм). Бу рефлектор фаолият қолдиғи узоқ давом этади. Шу рефлекс вақтида ўша N. popleteus иккинчи марта таъсирланса, илгари юзага чиққан рефлекс тормозланиб, мускул бўшашади.
Тиззани ёзувчи мускул рефлекс йўли билан қисқариши учун қарама-қарши томоннинг оёқ терисига таъсир этиш ҳам мумкин (кесишувчи ёзиш рефлекси). Бир номли томоннинг оёқ териси қаттиқ таъсирланса, марказларда тормозланиш ҳодисаси келиб чиққани сабабли шу мускул рефлекс йўли билан бўшашиб қолади (178-расм). Бир номли томоннинг нервига таъсир этиб, мушук оёгида юзага чиқарилган букиш рефлекси симметрик томоннинг нерви ёки териси таъсирланганда тормозланиб қолади.
Рефлектор тормозланиш интенсивлиги нерв марказини қўзғатувчи ёки тормозловчи таъсиротларнинг куч нисбатига боғлиқ.
Рефлексни юзага чикарадиган таъсирот кучли бўлса-ю, тормозловчи таъсирот суст бўлса, тормозланиш интенсивлиги кам бўлади. Бу таъсиротларнинг куч нисбати қарама-қарши бўлса, рефлекс батамом тормозланади.
Нерв марказини тормозловчи бир неча кучсиз таъсирот нервга берилса, тормозланиш кучайиб қолади, яъни тормозловчи таъсирлар бир-бирига қўшилади (суммация).
Бош мия катта яримшарлари пўстлоғидаги тормозланиш ҳодисасини Н. Е. Введенский кузатган. Унинг тажрибаларида бир яримшар пўстлоғидаги ҳаракатлантирувчи зонанинг маълум бир нуқтасига таъсир этиб туриб (шунинг натижасида гавданинг қарама-қарши томондаги оёқлардан бири букилган), иккинчи яримшар пўстлоғининг симметрик нуқтасига таъсир этилган. Натижада биринчи таъсирот эффекти тормозланган (букилган оёқ ёзилган).
Шартли рефлексларнинг тормозларини ўрганган ва олий нерв фаолияти билан организм хулқ-атворининг ҳамма кўринишларида тормозланиш ҳодисасининг муҳим аҳамияти борлигини кўрсатиб берган И. П. Павлов марказий тормозланиш ҳақидаги таълимотга жуда катта ҳисса қўшди.
Марказий тормозланиш механизми ҳақидаги масалада сиртдан қарашда пойма-пой туйиладиган ҳар хил фикрлар баён қилиниб келган
эди. Баъзи тадқиқотчилар марказий нерв системасида тормозланиш функциясига ихтисослашган алоҳида структуралар бор, деб фараз қилар ва тормозланиш физик-химиявий табиати жиҳатидан қўзғалишга қарама-қарши деб ўйлар эдилар. Бошқа тадқиқотчилар марказий нерв системасидаги тормозланиш бир неча қўзғалишнинг конфликти натижасида ёки ҳаддан ташқари кучли ва узоқ
қўзғалиш («ўта қўзғалиш»)




Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish