Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Турли овқат моддалари истеъмол қилинганда меъда ости безидан шира чиқиши



Download 13,93 Mb.
bet136/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   493
Bog'liq
fizi

Турли овқат моддалари истеъмол қилинганда меъда ости безидан шира чиқиши
Меъда ости безининг секрецияси овқат ейилгандан 3—5 минут кейин бошланади ва овқат таркибига (қараб 6—14 соат давом этади. Овқат ҳазм қилинмаётган пайтда, ноҳорга ,меъда ости безининг шираси ҳазм йўлининг даврий ҳаракатига қараб вақт-бавақт чиқиб туради. Ширанинг миқдори ва ундаги ферментлар таркиби ейилган овқат моддасининг сифатига боғлиқ.
Гўшт, ион ёки сут истеъмол қилингандан сўнг меъда ости безидан шира чиқиши характерли. Энг кўп шира меъда ости бези секрециясининг иккинчи соатида — гўштга, биринчи соатида — нонга (ва учинчи соатида — сутга ажралади.
Одам ёғи кам гўштли овқат еганда меъда ости безининг шираси жуда ёғли овқат ейилгандагига нисбатан 2,5 баравар ортиқ чиқади.
Узоқ вақт ёғли овқат ейилса, меъда ости безидан чиқадиган шира секин-аста, кундан-кунга камайиб боради.
Ҳайвонлар устидаги тажрибаларда меъда ости безининг ширасидаги ферментлар таркиби овқат характерига қараб ўзгариши кўрсатиб бсрилган. Одамлар кўзатилганда ҳам шунга ўхшаш маълумотлар олинган. Еғларга бой овқат еб турилганда меъда ости безивинг ширасидаги липаза кўпаяди; углеродларга бой овқат истеъмол қилинганда амилаза кўпаяди, гўштли овқатлар еб турилганда меъда ости безининг ширасида трипсин кўпаяди.
Меъда ости безидан шира чиқиш эгри чизиқлари меъдадан шира чиқиш эгри чизиқларига солиштириб кўрилганда уларнинг ўхшашлиги аниқланган, бу меъда ости бези билан меъда безларининг функцияси бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Бошқа ҳамма безлар каби, меъда ости бези секрецияси секретор ҳужайраларнинг актив ишлаш юқибатидир. Унда энергия сарфланади ва оксидланиш процесслари кучаяди. Ишлаётган без кислородни 2—3 баравар кўпроқ истеъмол қилади ва без тўқимасининг температураси кўтарилади.
Меъда ости безидан шира чиқиши (панкреатик секреция)нинг
бошқарилиши
Меъда ости бези секрециясининг сабаби иккита: нерв ва гуморал механизмлари бор. ,
Адашган нерв меъда ости безининг секретор нерви эканлигини И. П, Павлов хроник ҳамда ўткир тажрибаларда кўрсатиб берган.
Хроник тажрибаларда без фистуласи бўлган итнинг адашган нервларидан бири бўйиндаи қирқилиб, периферик учи тери остига маҳкамлаб қўйилган. Шундан 4—5 кун кейин, нерв айний бошлагач, электр токи билан таъсирланганда бездан шира чиққан. Адашган нерв таркибида секрецияни қўзғатувчи толалар ҳам, тормозловчи толалар ҳам бор. Секрецияни тормозловчи толалар тезроқ айнийди, нерв қирқилгандан бир неча кун кейин тормозловчи толаларнинг қўзғалиши секрецияни қўзғатувчи толаларнинг таъсир кўрсатишига шунинг учун ҳам ҳалақит бермайди. Иккинчи (қирқилмаган) адашган нервга таъсир этиш секрецияни тўхтатади, чунки бунда тормозловчи толаларни таъсирлаш эффекти кучлироқ бўлади. Бошқа нервларни, масалан, терининг сезувчи нервларини таъсирлаш ҳам секрецияни тўхтата олади. Меъда ости бсзининг секрецияси бу ҳолда рефлекс йўли билан тормозланади.
Адашган нервга таъсир этилганда меъда ости безидан озгина шира чиқади-ю, унинг ферментатив активлиги юқори бўлади.
Меъда оети безидан рефлекс йўли билан шира чиқиши (рефлектор механизм борлиги) мураккаб операция килииган ҳайвонлар устидаги хроник тажрибаларда кўрсатиб берилган (А. Б. Тонких). Бир томондан, овқатнинг ҳиди ва кўриниши, шунингдек уни ейиш билан боғланган бошқа турли таъсиротлар (шартли рефлектор таъсиротлар), иккинчи томондан, овқатни чайнаш ва ютиш (шартсиз рефлектор таъсиротлар) меъда ости безидан шира чиқишига сабаб бўлади. Овқат ейилганда ҳалқум ва оғиз бўшлиғининг рецепторлари таъсирланади, бу эса меъда ости безидан рефлекс йўли билан шира чиқартирадиган кучли таъсирловчидир. Бунда оғиз бўшлиғи ва ҳалқум рецепторларида пайдо бўлувчи импульслар меъда ости бези секрециясининг нерв маркази жойлашган узунчоқ мияга боради ва сўнгра адашган нервларнинг толалари орқали безга келиб, уншг секрециясига сабаб бўлади.
Панкреатик секреция овқат ейишдан 2—3 минут кейин бошланади.
Бундай калта латент давр меъда ости безидан рефлекс йўли билан шира
чиқишини исбот этадиган далиллардан биридир. Меъда ости безининг
йўлида фистуласи бўлган одамга бериладиган овқат ҳақида гапириш-
ганидан 1—3 минут кейин секреция бошлангани кузатилган. Панкреатик
секреция бу ҳолда шартли рефлекс йўли билан қўзғалган.
Ун икки бармоқ ичакка хлорид кислота эритмалари ёки меъда шираси кириши меъда ости бези секрециясини қўзғатувчи кучли омилдир. Хлорид кислота ичак шиллиқ пардасининг ҳужайраларига таъсир этиб, секретин деган модда ҳосил қилишиии, бу модда қонга ўгиб, меъда ости бези ҳужайраларига келишини ва уларнинг ишини қўзғатишини У. Бейлис билан Э. Старлинг аниқлаган.
Ун икки бармоқ ичак шиллиқ пардасига хлорид ,кислотани таъсир эттириб тайёрланган экстракт қонга юборилганда меъда ости бези секрециясининг қўзғалиши бояги фактни тасдиқлайди. Меъда ости бези секрециясини қўзғайдиган бу актив модда ўн икки бармоқли ичак шиллиқ пардасида ишланадиган махсус химиявий қўзғатувчи, бошқача айтганда, гормондир. Ун икки бармоқ ичакка меъда шираси билан ўтадиган хлорид кислота таъсирида просекретин деган инактив моддадан секретин ҳосил бўлади. Просекретин эса диоёепит шиллиқ пардасининг ҳужайраларидан чиқади.
Шундай қилиб, меъда ости бези секрециясини бошқарадиган нерв механизми билан бир қаторда гуморал механизм ҳам бор. Ҳайвонлар устидаги тажрибаларда меъда ости бези қорин бўшлиғидан кўчириб олиниб, тери остига ўтқазилган, без йўли эса теридаги жароҳатга тикиб қўйилган. Кўчириб ўтқазилган без бошқа органлар билан нерв алоқасидан (маҳрум бўлиб, организмга фақат қон айланиши билан боғланганига қарамай, овқат ҳазм қилишнинг муайян пайтларида шира чиқарган. Бу тажриба ҳам меъда ости бези секрециясининг гуморал механизми борлигини исбот этади.

Меъда ости бези секрециясининг гуморал механизми чалкаш қон айланиши билан ўтказилган тажрибаларда ҳам ўрганилган. Бунинг учун икки итнинг қон томирлари шундай уланганки, қон бир итдан иккинчисига ва аксинча ўтиб турган. Итлардан бирининг ўн икки бармоқ ичагига хлорид кислотаси юборилганда иккала итнинг меъда ости безидан шира чиқаберган.


Ичакка хлорид кислота юборилганда ингичка ичакнинг юқори бўлимларида, асосан ўн икки бармоқ ичакда секретин ҳоеил бўлади. Ингичка ичакнинг пастки бўлимларидаги шиллиқ пардада просекретин бўлмайди, шунинг учун бу ерда секретин ҳосил бўлмайди.
Просекретин анорганик ва аксари органик кислоталар таъсирида активланиб, секретинга айланади. Еғ кислоталарининг тузлари (совунлар) ҳам шундай таъсир кўрсатади. Ун икки бармоқ ичак шиллик пардасининг экстрактидан секретин хлорид тузи кристалл ҳолида ажратиб олинган. Секретин молекуляр огирлиги 3200—3500 бўлган полипептид эканлиги аниқланган.
Ун икки бармоқ ичак шиллиқ пардасида меъда ости безииинг икки хил функциясига таъсир кўрсатувчи иккита актив модда ҳосл бўлади, деган маълумотлар бор. Бу моддалардан бири — экскретин меъда ости безининг ташқи секрециясига, яъни ундан ҳазм ширасининг чиқишига таъсир этади (экскретин У. Бейлис билан Э. Стар-линг кашф этган секретинга ўхшайди); иккинчиси — инкретин.— меъда ости безининг ички секрециясига, яъни қонга инсулин гормонини чиқаришига таъсир этади.
Ингичка ичак шиллиқ пардасидан тайёрланган экстрактлар ҳайвонга юборилганда меъда ости безининг ферментларга бой шира чиқариши кучаяди. Бу экстрактларда ҳужайрада ферментлар ҳосил бўлишига таъсир этмайдиган секретиндан ташқари, фермент ҳосил бўлишини стимулловчи бошқа модда ҳам борлиги кўрсатиб берилди. Бу модда панкреозимин деб аталди.
Секретин юборилганда меъда ости безидан чиқадиган ширада ичак ширасидаги энтерокиназа таъсирида актив трипсинга айланувчи инактив трипсиноген бор. Адашган нерв таъсирланганда эса меъда ости безининг ҳужайралари актив трипсин ҳосил қилади, бу фермент энтерокиназа таъсирида активланмай туриб оқсилларни парчалай олади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish