Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet139/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   493
Bog'liq
fizi

Ун икки бармоқ ичак шиллиқ пардасининг безлари
Ун икки бармоқ ичак шиллиқ пардасида бир талай Бруннер безлари (юқори қисмида) ва Либеркюн безлари (ҳамма ерида) бор.
Бруннер безлари тузилиши ва, эҳтимол, функцияси билан ҳам меъданинг пилорик қисмидаги безларга ўхшайди. Бруннер безларининг шираси ишқорий реакцияли қуюқ, рангсиз суюқлиқдир. Бу ширада шилимшиқ кўп, пепсинга ўхшаган ва кислотали муҳитда таъсир этувчи оқсил фермент бор; бу фермент ёғ ва крахмалнинг парчаланишига суст таъсир қилади ва меъда ости бези ферментининг таъсирини кучайтиради. Бруннер безларининг ширасини ўз хоссаларига кўра пилорик шира билан Либеркюн безларининг шираси ўртасидаги оралиқ шира деса бўлади.
ИНГИЧКА ИЧАКДА ОВҚАТ ҲАЗМ БУЛИШИ
Ичак безлари секрецияси
Йнгичка ичакнинг жами шиллиқ пардасида Либеркюн безлари бор; улардан ичак шираси чиқади, бу шира овқат моддаларининг ўн икки бармоқ ичакда рўй берувчи ҳазмини ўз таъсири билан охирига етказади.
Ичак шираси рангсиз суюқлиқ бўлиб, шилимшиқ, эпителий ҳужайралари, холестерин кристаллари аралашгани учун лойқароқ кўринади. Ичак ширасида натрий хлорид ва озгина бикарбонатлар бор; реакцияси ишқорий.
Трипсиногенга таъсир этиб уни трипсинга айлантирувчи энтерокиназадан ташқари, ичак ширасида углеводларга, ёғларга ва оқсилларнинг меъда билан ўн икки бармоқ ичакда ҳосил бўлувчи парчаланиш маҳсулотларига таъсир этувчи ферментлар бор. Оқсилларнинг парчаланиш маҳсулотлари ингичка ичакда пептидазалар (аминопептидаза, дипептидаза ва б.) таъсирида аминокислоталаргача парчаланади. Бу протеолитик ферментлар комплексини илгари эрепсин деб аташган. Ичак ширасида нуклеин кислоталарга таъсир қилувчи нуклеаза ферменти бор. Бундат ташқари, ичак ширасида салгина актив липаза ва амилаза ҳам бўлади. Ичак ширасининг ферментлари: қандни парчаловчи мальтаза, қамиш шакарини парчаловчи инвертаза, сут қандини парчаловчи лактаза ингичка ичакда дисахаридларга таъсир этади.
Ингичка ичакнинг секретор функциясини хроник тажрибаларда ўрганиш учун Тири ичакнинг бир қисмини ажратиш операциясини таклиф этган. Бунинг учун ичакнинг бир бўлаги тутқичи ва ундан ўтувчи қон ҳамда лимфа томирлари, нервларга шикаст етказмай қирқиб олинади. Ичак бўлагининг бир учи жипс беркиладиган қилиб чокланади, иккинчи учи эса теридаги жароҳатга тикиб қўйилади; қирқилган ичакнинг юқори ва қуйи қисмларини бир-бирига улаб чокланади ва шу тариқа бутунлиги тикланади. Велла Тири операциясини ўзгартириб, ажратилган ичак бўлагининг иккала учини терига чиқариб қўйишни таклиф этди (86-расм).
Ичак шираси ферментларининг чиқиши бошқа ҳазм безларидан шира чиқиш ти-пидан фарқ қилади, деган фикр бор. Сўлак, меъда ва меъда ости безларининг секрет чиқарувчи қужайралари ҳазм шираларини ажратганда бутун қолади (секрециянинг морфостатик типи). Ичак шираси ферментларининг ажралиши эса, аксинча, без ҳужай-раларинннг ҳалок бўлишига боғлиқ (секрециянинг морфонекротик типи). Ичак шиллиқ пардасида эпителийнииг юза қавати доим алмашиниб туради. Бу ерда, биринчи-дан ҳужайралар булнииш йўли билан зўр бериб янгидап ҳосил бўлиб туради, иккинчидан ҳалок бўлган ҳужайралар узлуксиз кўчиб тушиб, ферментларга бой шилимшиқ палахсалари ҳосил қилади, булар эса ичак ичига тушади. Секрециянинг бу типида ферментларни ҳужайралар чиқармайди, балки ҳалок бўлган ҳужайралар парчаланганда ферментлари юзага чиқади (Г. К- Шлигин).
Механик ва баъзи химиявий таъсирловчилар ичак шиллиқ пардасига бввосита таъсир эттирилганда ичак шираси кўпроқ чиқади.
Ажратилган ичакка мунчоқ, нўхат ёки резинка дренаж киритилса, уларнинг механик таъсирини кузатиш мумкин. Химиявий таъсирловчиларга меъда шираси, оқсилларнинг парчаланиш маҳсулотлари, совунлар, сут шакари ва б. қ. киради.Ичакни иннервацияловчи нервлар (n.vagi , n.splanchnicus) қирқилгандан кейин ҳам бу таъсиротларнинг секретор эффекти сақланиб қолади.
Механик ва маҳаллий химиявий таъсирот берилганда ичак деворидаги нерв чигалларида жойлашган нерв ҳужайраларида периферик рефлекс юзага чиқиши натижасида ичак безлари шира чиқаради, деган тахминлар бор. Ичак безлари секрециясига марказий нерв системасининг таъсир этиши исбот этилган эмас.
Ичак шиллиқ пардасидан мах- сус йўл билан тайёрланган экстрактлар қонга юборилганда ичак безларидан шира чиқади. Ичак шиллиқ пардасида ҳосил бўладиган за секретиндан фарқ қиладиган махсус гормон — энтерокринин таъсирида ичак безлари секрецияси қўзгалишини Нассет кўрсатиб берди.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish