Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Ичак деворида овқат ҳазм бўлиши



Download 13,93 Mb.
bet140/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   493
Bog'liq
fizi

Ичак деворида овқат ҳазм бўлиши
Ингичка ичакдаги ҳазм процессларини текшириш овқатнинг шиллиқ пардага тегиб туриши, контактланиши муҳим роль ўйнашини аниқлашга имкон берди. Бир парча тирик ичак парчаси иштирокида баъзи овқат моддалари, масалан, крахмалнинг ферментатив гидролиз тезлиги ошиб бориши, айрим олинган ферментли эритма ёки ичак пардасининг йиғинди активлигидан анча ортиқ бўлиши пробиркада қилинган тажрибаларда кўрсатиб берилди (87-расм). А. М. Уголев экспериментал маълумотларга асосланиб, ингичка ичакнинг жуда катта ғовак юзаси ферментларни адсорбциялаб ва ўзига хос ғовак катализатор бўлиб энзиматик процессларни кучайтиришини исбот этди. Бу маълумотларга қараганда, овқат моддалари ингичка ичакнинг сўриш функциясини ўтайдиган юзасида (216-бет) узил-кесил парчаланишини қайд қилиб ўтмоқ муҳимдир.
Овқат моддаларининг ичак юзасида парчаланиши ичак деворидагц ҳазм деб аталади. Ҳазм канали бўшлиғида овқат моддаларининг шиллиқ пардага бевосита тегмасдан (контактланмасдан) ҳазм бўлиши эса ичак бўшлиғидаги ҳазм деб юритилади.
Ингичка ичакнинг мотор функцияси
Ингичка ичак кўндалангига ва узунасига жойлашган мускул толаларининг келишиб қисқариши туфайли ҳаракатланади. Ичак ҳаракатининг икки тури — маятниксимон ва перистальтик типлари ажратилади.
Маятниксимон ҳаракатларда ичакнинг калта бир бўлаги гоҳ калталанади, гоҳ узаяди ва ундаги суюқлиқ дам у томонга, дам бу томонга сурилади. Маятниксимон ҳаракатларда ичакнинг узунасига ётган ва ҳалқасимон мускул толалари ритм билан галмагал қисқаради. Узунасига ётган мускуллар қисқарганда ичак парчаси калта тортади ва шу билан кенгаяди (йўғон тортади). Ҳалқасимон мускул толалари қисқарганда ичак торайиб, ичак ичидаги суюқлиқни иккала томонга силжитади. Маятникоимон ҳаракат ичакнинг гоҳ бир бўлагида, гоҳ иккинчи бўлагида бетартиб рўй беради. Маятниксимон қисқаришлар ритми ичак-нинг юқори бўлимларида минутига 20 тагача, пастки бўлимларида эляг 5—10 тагача боради. Ичакнинг турли бўлимлари бараварига қисқармаганлиги учун ичак ичидаги суюқлиқ (химус) ритм билан сегментланади: ва у гоҳ айрим қисм (сегмент) ларга бўлинади, гоҳ яна қўшилиб кетади..
Маятниксимон ҳаракатларнинг фиэиологик аҳамияти шуки, у ичак суюқлиғини ҳазм шираларига аралаштиради.
Ичак ҳаракатларининг иккинчи тури -— перистальтика шундан иборатки, ичакнинг овқат луқмасидан юқоридаги қисми ҳалқасимон. мускулларнинг қисқариши туфайли ҳалқа шаклида ингичка тортади пастроқдаги қисми эса узунасига ётган мускулларнинг қисқариши натижасида ичи кенгаяди. Шундай қисқаришлар туфайли ичакдаги суюқлиқ кенгайган қисмга томон силжийди. Сўнг ҳалқасимон мускул толаларининг қисқариши шу ерга тарқалиб, уни торайтиради; ундан пастда эса узунасига ётган мускулларнинг қисқариши натижасида ичак кенгаяди.
Шундай қилиб, ҳалқасимон толаларнинг қисқариш тўлқини ичак бўйлаб тарқалади, ичакнинг ҳар бир бўлагидаги ҳалқасимон толалар қисқаришидан олдин пастроқдаги бўлакнинг узунасига ётган мускул толалари қисқаради. Ингичка ичакнинг шундай ҳаракатлари туфайли ичидаги суюқлиқ фақат бир томонга — юқоридан пастга сурилади, албатта.
Айни вақтда ичак бўйлаб бир нечта шундай тўлқинсимон қисқариш ўтади, шу туфайли ичак ҳаракатлари чувалчанг ҳаракатдарига ўхшаб кетади. Улариинг чувалчангсимон ёки перистальтик ҳаракатлар деган номи шундан келиб чиққан.
Ичак мускулларининг ритмик қисқаришлари — маятниксимон ҳаракатлари ҳам, перистальтик ҳаракатлари ҳам ичак мускулларининг бир қадар таранглик фонида, доим мавжуд бўладиган тонус фонида рўй беради. Бироқ ичак мускулларининг тонуси бир хилда турмай, ўзгариб туради —ортиб ёки камайиб қолади.
Ичакнинг силлиқ мускул толалари автоматияли яъни ташқаридан таъсирот бўлмаганда ҳам ритм билан қисқара олади.
Ичак мускуллари автоматиясини ва унга турли тузлар, заҳарлар ва бошқа моддаларнинг таъсирини организмдан ажратиб олинган ичак парчасида ўрганиш мумкин. Бундай ичак парчаси гавда температурасигача иситилган ва кислород билан тўйинтирилган Локк эритмасига ёки Тироде эритмасига солиб қўйилса, соатлаб кисқариши мумкин.
Ауэрбах чигалининг ганглиоз ҳужайралари олиб ташлангач меъда мускуллари каби, ичак мускуллари ҳам ритм билан маятниксимон қиокаришда давом этади. Бу, ичакнинг ритмик автоматияси миоген йўл билан келиб чиққанлигини, яъни ичакнинг мускул элементларига хос эканлигини кўрсатади.
Уйғунлашган мураккаб фаолият бўлмиш перистальтик ҳаракатлар ичак деворидаги ауэрбах чигалининг нерв ҳужайралари мавжуд бўлгандагина юзага чиқади. Ганглиоз нерв ҳужайраларининг роли узунас ига ётган ва ҳалқасимон мускулларнинг қисқаришини уйгунлаш тиришдан иборат.
Ичак мускулларининг қисқаришини рефлектор ва гуморал химиявий агснтлар бошқаради.
Марказий нерв системасидан ичак деворининг мускулларига адашган ва симпатик нервлар орқали импульслар келади. Бу нервлар ичакнинг адотор функ-циясига қарама-қарши таъсир кўрсатади. Бу, «ервларга электр токи билан таъсир этиб қилинган тажрибаларда ўрганилиши мумкин. N. vagus таъсирлаганда ичак ҳаракатлари қўзғалади, яъни мускулларнинг қисқаришлари кучаяди ва мускул тонусиошади (88-расм, А). N. Shlenchicus chnicus таъсирлаиганда ичак қисқаришлари тормозланади ва мус-куллар тонуси пасаяди (88-расм,
Б). Таъсирот кучига, ичак мускулларинииг ҳолатига, қон химизмига, модда алмашинув характерига ва бошқа физиологик шароитларга қараб, ичак нервдзларининг таъсирланиши юқорида кўрсатилган эффектларга мос келмайдиган турли эффектларга сабаб бўла олади.
Одам ёки ҳайвонда эмоционал ҳолатлар пайдо бўлганда ичакнинг мотор функциясига нерв системасининг таъсири яққол намоён бўлади. Ғазабланиш, қўрқиш, оғриқ эмоциялари ичак қисқаришларини тормозлайди, чунки эмоционал ҳолатларда симпатик нерв системаси қўзғалади. Баъзи кучли эмоцияларда, масалан қўрқувда, баъзан ичакнинг кучли перистальтикаси («асабий ич кетиши») қузатилади.
Ичакни 'Иннервацияловчи вегетатив нервлар таъсирланганда улар охирида нерв импульсларини ўтказувчи химиявий моддалар—медиаторлар (адашган нерв таъсирланганда ацетилхолин, симпатик нерв таъсирланганда эса норадреналин) ҳосил бўлади. Ацетилхолинни холинэстсраза парчалашига тўсқинлик қилинса ва қон томирлари бир-бирига уланган икки итнинг биридан иккинчисига узлуксиз қон ўтадиган қилиб туриб (чалкаш қон айланиши) бир итнинг адашган нерви таъсирланса, иккинчисида ҳам ичак қисқаришлари ўзгаради (89-расм).
Бунинг сабаби шуки, адашган нерв охирларида ҳосил бўладиган ва холинэстераза парчаламаган ацетилхолин қонга ўтадида, ўзини ҳосил қилган органдан узоқда туриб таъсир кўрсата олади.
Ун икки бармоқ ичак билан ингичка ичак шиллиқ пардасида ҳосил бўлиб овқат ҳазм қилиш вақтида қонга ўтадиган баъзи моддалар — энтерокринин (209-бет) ва 5-гидроокситриптамин (серотонин), шунингдек холин ичак ҳаракатларини қўзғатувчи гуморал таъсирловчилардир. Уларга ичак ҳаракатларини қўзғатувчи махсус гормонлар деб қарашади. Ингичка ичакда сўрилиб кетадиган полипептидлар, экстрактив моддалар, ўт-сафро, калий, кальций, магний тузлари ҳам «чакнинг мотор -фаолиятини гуморал йўл билан ўзгартиради.





Ичакнинг шиллик пардаси механик ва химиявий йўл билан таъсирланиши натижасида силлиқ мускуллари қисқаради. Масалан, меъдадан ўтган овқат бўтқаси (химус) ичак деворини чўзганда перистальтик ва маятниксимон ҳаракатлар пайдо бўлади. Ичак қанча тез чўзилса, унинг мускуллари шунча кучли қисқаради. Ҳазми қийин моддалар бўлган қўпол овқат, масалан, кепак механик таъсир кўрсатганидан ичак ҳаракатларининг кучли қўзғатувчиси ҳисобланади.
Ичак шиллиқ пардасига текканда ичак ҳаракатларини қўзғатувчи химиявий моддаларга кислоталар, ишқорлар ва кўпчилик тузлар (тузларнинг концентрланган эритмалари) киради. Масалан, меъда шираси, кислота ва ишқорларининг кучсиз эритмалари ичакка киритилганда ичак қисқаришлари кучаяди ва мускулларининг тонуси ошади. Овқат моддалари ҳазм бўлишининг баъзи маҳсулотлари, масалан, совунлар ичак ҳаракатларини кескин даражада қўзғатади.
Маҳаллий, яъни ичак шиллиқ пардасига таъеир қилувчи механик ва химик таъсирловларпинг таъсир кўрсатиш механизми анча мураккаб. Улар биринчидан, рефлекс йўли билан шиллиқ парданинг механорецепторларини ва хеморецепторларини қўзғаб таъсир эта олади, иккинчидан, қонга сўрилгандан кейин ичак ҳаракатларини қўзғатувчи химиявий бирикмалар ҳосил бўлишини стимуллай олади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish