Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


ЙУҒОН ИЧАКДА ОВҚАТ ҲАЗМ БУЛИШИ



Download 13,93 Mb.
bet141/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   493
Bog'liq
fizi

ЙУҒОН ИЧАКДА ОВҚАТ ҲАЗМ БУЛИШИ
Ичак суюқлиғининг йўғон ичакка ўтиши
Овқатнинг сўрилмаган қисми ингичка ичакдан йўғон ичакнинг бошланғич қисмига — кўр ичакка илеоцекал сфинктер орқали ўтади. Бу сфинктер мураккаб тузилган ва ичак суюқлиғини фақат бир томонга ўтказадиган клапан ролини бажаради (йўғон ичакдаги суюқлиқ ингичка ичакка қайтиб ўтмайди). Қўр ичак тўлганда ва чўзилганда сфинктер зич
беркилади ва ингичка ичакдаги суюқлиқни йўгон ичакка ўтказмайди.
Овқат ҳазм қилинмаётганда илеоцекал ефинктер берк туради. Овқат ейилгач 1—4 минутдан кейин сфинктер ҳар 0,5—1 минутда — даврий равишда очила бошлаб, овқат бўтқаси ингичка ичакдан кўр ичакка озоздан (15 мл гача порциялар билан) ўтади. Овқат ейилгандан кейин сфинктернинг очилиши меъдадан бўладиган рефлекс (висцеро-висцерал рефлекс, 587-бетга қаралсин) натижасидир.
Йўғон ичакда химус (ичак суюқлиғи)нинг ўзгариши
Овқат ҳазм қилишда йўғон ичакнинг аҳамияти жуда кам, чунки баъзи моддаларни, масалан, ўсимлик клетчаткасини қўшмаганда, овқаг ингичка ичакда деярли батамом ҳазм бўлади ва сўрилади.
Е. С. Лондон тажрибаларида итнинг бир суткалик овқатини бир йўла беришган. Бу ҳолда истеъмол қилинган азотли моддаларнинг атиги; 10% (бу 10% овқатдаги азотли, яъни оқсил моддалардан ва ингнчка ичакда сўрилмаган ҳазм шираларидан иборат эди) крахмалнинг 5% ва ёғнинг 3% йўғон ичакка ўтган. Айни вақтда ахлатда 7% азот, 3% углевод ва 3% ёғ топилган. Шундай қилиб, нормал шароитда йўғон ичакда жуда озгина оқсиллар ва углеводлар ҳазм бўлиб, сўрилар экан. Ҳазм йўлининг юқори қисмларида чиққан ҳазм ферментлари таъсирида йўғон ичакда овқат ҳазм бўлади йўғон ичакда углеводларни бижғитадиган ,ва оқсилларни чиритадиган жуда кўп турли бактериялар бор. Ҳазм шираларининг ферментлари таъсир этмагани учун ингичка ичакда ўзлаштирилмай йўғон ичакка ўтган ўсимлик клетчаткасини бактериялар бижғитиб парчалайди. Йўғон ичакдаги бактериялар таъсирида клетчатка парчаланганда ўсимлик ҳужайраларининг «чидаги моддалар юзага чиқади, улар ичак шира сининг ферментлари таъсирида парчаланади ва қисман сўрилади.
Ингичка ичакда сўрилмай қолган аминокислоталар ва оқсил парча-ланишининг бошқа маҳсулотлари йўғон ичакдаги чиритувчи бактериялар таъсирида емирилади. Айни вақтда организмга заҳарли индол, скатол, фенол каби бир қанча бирикмалар ҳосил бўлади. Булар қонга сўрилиб, организм интоксикациясига (заҳарланишига) сабаб бўлади. Бу моддалар жигарда зарарсизланади.
Йўгон ичакда сув сўрилиши туфайли унга ўтган суюқлиқ куюқлашади. Бу ерда зич консистенцияли ахлат (нажас) ҳосил бўлади. Ахлатнипг шаклланишида ичак ширасининг зич моддалари, жумладан шилимшиқ доналари катта аҳамиятга эга, улар овқатнинг ҳазм бўлмаган қолдиқларини бир-бирига ёпиштиради.
Ахлатда шилимшиқ, шиллиқ парданинг ҳалок бўлган эпителий қолдиқлари, холестерин, ахлатга характерли ранг берадиган ўт пигментларининг ўзгариш маҳсулотлари, эримаган тузлар ва бактериялар бор; бир суткада чиқадиган ахлатнинг 30—40% ини баъзан бактериялар ташкил этади. Овқатнинг ҳазм бўлмай қолган қисмлари — ўсимлик клетчаткаси, кератинлар ва баъзи коллагенлар ҳам ахлат таркибита киради. Ҳазм процесслари бузилганда ва овқат моддлари етарли ўзлаштирилмаганда ахлатда овқатнинг оз-кўпми оқсиллари, ёғлари ва углеводлари топилади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish