Ҳайвонларда ўт-сафронинг ҳосил бўлиши ва чиқиши ўткир ҳамда хроник тажрибаларда ўрганилади. Хроник тажрибаларда икки методика қўлланилади: 1) ўт пуфагига фистула қўйиш; 2) умумий ўт йўли очиладиган тешикни ўн икки бармоқли ичак шилиқ пардасининг тешик атрофидаги парчаси билан бирга қирқиб олиб тери юзасига чиқариб қўйиш. Биринчи методика жигар ҳужайраларидан ўт чиқишини ва ўт ҳосил бўлиш механизмини ўрганиш учун қўлланилади. Жигар ҳужайраларида бетўхтов ҳосил бўлаётган ўтни ичакка туширмай йигиб олиш учун ўт пуфагига фистула қўйиш билан бир вақтда кўпинча умумий ўт йўли ҳам боғланади. Бу ҳолда чиқадиган ўтнинг ҳаммаси ўт пуфагига йиғилади, ундан фистула орқали ўт йиғиб олиб текшириш мумкин. Иккинчи мстодика ўтнинг ичакка тушиш шароитн ва механизмини ўрганишга имкон беради. Ут пуфагига фистула қўйиш билаи бир вақтда ўт йўлининг тешигини терига чиқариб қўйиш операциясини биргаликда қилиб ўтказилган текширишлар тўла тасаввур беради.Одамдаги ўт секрециясини ўрганиш учун рентгенологик методика қўлланилади. Рентген нурларини ўтказмайдиган ва организмдан ўт билан чиқадиган моддалар. (билитраст ёки билигност) қонга юборилади. Шундан кейин ўт йўллари ва ўт пуфаги соясини рентген экранида кўриш ва ўт чиқишини кузатиш мумкин.
Овқат ейилгач қиеқа вақт (5—10 минут) дан кейин ўн икки бармоқ ичакка ўт-еафро туша бошлайди- Турли овқат моддалари истеъмол қилинганда ўт чиқиш эгри чизиқлари турлича бўлади. Овқатнинг охирги порцияси (меъдадан чиққач ўт ажралиши тўхтайди. Утнинг ичакка чиқадиган 'биринчи порциялари тўқ рангли бўлади, бу ўт пуфагидан ўт чиқаётганлигини кўрсатади; кейин тиниқроқ ўт — жигар ўти ажрала бошлайди.
Ут пуфагининг ва умумий ўт йўли сфинктерининг келишиб ишлаши туфайли ўт чиқади. Бу сфинктер умумий ўт йўлининг ўн икки бармоқ ичакка қуйиладиган жонида бўлиб, ичакка ўт чиқишини бошқариа гуради.
Ут ичакка икки — рефлектор ва гуморал — механизм таъсирида чиқади.
Ут чиқишининг рефлектор механизми шартсиз рефлектор таъсиротларда, яъни меъда ва ичакка овқат тушганда, шунингдек шартли рефлектор таъсиротларда (овқат кўрсатилганда ёки овқат тўғрисида гапи-рилганда) «амоён бўлади. Меъда шиллиқ пардасининг механик йўл билан таъсирланиши ўт пуфагини рефлекс йўли билан қисқартирадиган таъсирловчилардан биридир.
Нерв системаси ўт чиқарувчи аппаратга адашган ва симпатик нервлар орқали таъсир этади. Бу нервлар орқали келадиган импульслар таъсирида умумий ўт йўлининг сфинктери очилади ёки ёпилади, ўт пуфаги қисқаради ёки бўшашади. N. vagusга кучсиз таъсирот берилганда умумий ўт йўлининг сфинктери бўшашади, кучли таъсирот берилганда эса сфинктер қисқаради; сфинктер қисқарганда ўт пуфаги аксари бўшашади, сфинктер бўшашганда эса ўт пуфаги қисқаради. Умумий ўт йўли билаи ўт пуфаги шундай келишиб ишлагани туфайли, ўт-сафро овқат ҳазм қилинмаётган вақтда ўт пуфагида йиғилади, овқат ейилган-дан кейин ёки оч итда эса ҳазм йўлларининг даврий фаолияти вақтида (222-бет) ичакка тушади.
Қонда айланиб юрадиган ва ўт чиқишипи қўзғайдиган гуморал моддалар борлиги ҳайвонларда ўтказилган экспериментларда исбот этилган. Ҳайвонда овқат ҳазми авжига чиққан вақтда ундан қон олиб «оч-ноҳор» юрган ҳайвонга юборилса, қон қуйилган ҳайвон организмида ўт чиқади. Овқат ҳазм қилинмаётган вақтда қон олиб қуйиш бундай натижа бермайди.
Ун икки бармоқли ичак шиллиқ пардасида хлорид кислота, ёғ кислоталари ва бошқа баъзи моддалар таъсирида ўт пуфагининг ҳаракатларини қўзғайдиган махсус химиявий модда — холецистокинин ҳосил бўлишини А. Айви аниқлади. Овқат ҳазми авжга чиққанда холецистокинин ўт пуфагииинг қисқаришларига ва унинг ўтдан бўшашлга сабаб бўлади.
Холецистокинин препаратлари юксак даражада актив моддалардир. Ҳайвонга 0,2 мг дан озроқ препарат юборилганда ўт пуфагини сезиларли даражада қисқартира олади. Бу препаратлар клиник практикада ҳам қўлланилади.