|
Овқатнинг меъдадан ичакка ўтиши ва беркитувчи пилорик рефлекс
|
bet | 134/493 | Sana | 09.07.2022 | Hajmi | 13,93 Mb. | | #760607 |
| Bog'liq fizi
Овқатнинг меъдадан ичакка ўтиши ва беркитувчи пилорик рефлекс
Меъда мускулларининг қисқариши туфайли овқат меъдадан ичакка ўтади. Меъдага тушган овқатнинг ташқи қавати кичик эгрилик бўйлаб йўл олади, пилорик қисмга етгач сфинктер тешиги орқали меъдадан чиқиб кетади.
Овқатнинг меъдадан ичакка ўтиш тезлиги, яъни овқатнинг меъдадан эвакуация қилиниш тезлиги овқатнинг миқдори, консистенцияси, таркибига ва меъдадан чиққан шира миқдорига боғлиқ. Овқат меъдада 6 соатгача ва ҳатто 10 соатгача туради. Углеводли овқат оқсилларга бой овқатдан кўра тезроқ эвакуация қилинади; ёғли овқат меъдада 8—10 соат ушланиб туради. Суюқлиқлар меъдага тушиши билан деярли дарҳол ичакка ўта бошлайди.
Овқатнинг меъдадан эвакуация қилиниш механизмини яқингач sphencter pylori нинг меъда бўш турганда очиқ бўлиши, овқат ҳазм қилинаётганда эса вақт-бавақт очилиб ва ёпилиб туриши билан тушунтиришар эди. Меъдадан чиқиш йўлидаги шиллиқ парданинг меъда ширасидаги хлорид кислота билан таъсирланиши натижасида пилорик ефинктер очилади. Бу вақтда овқатнинг бир қисми ўн икки бармоқ ичакка ўтади ва ундан суюқлиқ нормадаги ишқорий реакция ўрнига кислотали бўлиб қолади. Кислота ўн икки бармоқ ичак шиллиқ пардасига таъсир этиб, пилорус мускулларининг рефлекс йўли билан қисқаришига, яъни сфинктернинг беркилишига сабаб бўлади, демак, овқатнинг меъдадан ўн икки бармоқ ичакка ўтишини тўхтатади. Ажралиб чиққан ширалар (меъда ости безининг шираси, ичак шираси ва ўт) таъсирида кислота нейтралланади ва ичакдаги реакция яна ишқорий бўлиб қолади, шундан кейин бутун процесс такрорланади. Ичакда овқат ҳазм бўлиши анчагина узоқ давом этгандан сўнг ишқорий реакция вужудга келади, шу-нинг учун меъдадан ичакка ўтган овқат етарлича ишланганидан кейин овқатнинг янги порцияси ўтади.
Ун икки бармоқ ичакка хлорид кислота ўтганда пилорусдан чиқиш тешигининг беркилиши беркитувчи пилорик рефлекс деб аталади. Ун икки бармоқ ичакка ёғ киритилганда ҳам беркитувчи рефлекс кузатилади. Йоғли овқат таъсирида пилорус сфинктери беркилиши сабабли бундай овқатнинг меъдада узоқ туриб қолиши ҳам шу билан изоҳланади,
Меъда ва ун икки бармоқ ичак суюқлиғидаги кислота миқдори овқатнинг меъдадан ўн йкки бармоқ ичакка ўтишини белгилаб берадиган бирдан-бир ва ҳал қилувчи фактор эмаслиги эндиликда кўрсатиб берилди. Ун икки бармоқ ичакка фистула орқали кислота юбориш йўли билан унда кислотали реакция узоқ ушлаб турилса, меъдадан барибир овқат ўтади. Ун икки бармоқли ичакка ишқорлар киритилганда эса, меъда бўшашининг ритмик характери ўзгармайди. Одамлар устида ҳам шунга ўхшаш кузатишлар ўтказилган.
Меъдасининг пилорик қисми олиб ташланган одамларда меъданинг бўшаш вақти деярли нормадагидек эканлиги рснтгенологик текширишда аниқланди. Бу маълумотларнинг ҳаммаси овқатнинг меъдадан эвакуация қилинишига сфинктернинг вақт-бавақт очилишидан кўра antrium pylori-нинг ва бутун меъда мускулларининг қисқариши сабабдир, деган хулосага олиб келди.
О вқатнинг ичакка ўтишида қуйидаги факторларнинг аҳамияти бор: 1) меъдадаги овқатнинг консистенцияси; 2) осмотик бооими; 3) ўн икки бармоқ ичакнинг нечоғлик тўлганлиш. Меъдадаги овқат суюқ ёки ярим суюқ бўлганидагина ичакка ўтади. Осмотик босимнинг роли шундан. кўриниб турнбдики, гипертоник эритмалар эвакуацияни тўхтатади ва улар изотоник эритма концентрациясига етгунча меъда шираси билан суюлгандан кейингина ичакка ўтади. Ун икки бармоқ ичак кенгайганда, эвакуация кечикади ва вақтинча бутунлай тўхташи мумкин. Меъдадан овқатнинг эвакуация қилинишини нерв системаси ва гуморал таъсирлар бошқариб туради. Еғ ва ёғ кислоталари таъсирида ичак шиллиқ пардасида энтерогастрон ҳосил бўлиши сабабли меъда ҳаракати ва ундан овқатиинг эвакуация қилиниши тормозланиши меъданинг овқатдан бўшаши гуморал таъсирлар билаи бошқарилишини исбот этади.
Қусиш
Сезувчи нервларнинг охирлари таъсирлаяганда ёки қон орқали бевосита яерв марказига таъсир қилувчи моддалар (масалан, апоморфин) таъсирида рефлекс йўли билан қусиш ҳазм йўллари иштирокида юзага чиқадиган ҳаракат актларига киради. Турли таъсиротлар, масалан, тил илдизи, ҳалқум, меъда, ичак шиллиқ пардаси, қорин бўшлиғи, бачадоннинг таъсирланиши қусишга сабаб бўла олади; бундан ташқари, жирканиш ҳиссини туғдирадиган ҳидлов ва там билув таъсиротлари қусишга сабаб бўла олади (шартли рефлекс йўли билан қусиш).
Қусиш — ингичка ичак мускулларининг қисқаришидан бошланувчи мураккаб координацияланган ҳаракат акти (84-расм). Бу қисқариш лар натижасида ичакдаги суюқлиқ-нивг бир қисми меъдага қайтиб чиқади. Қусиш актининг бу ичак фазасидан 10—20 секунд кейин меъда мускуллари қисқаради, меъдага кириш риш йўли очилади, қорин деворининг мускуллари ва диафрагма кучли қисқаради, шу сабабли меъдадаги суюқлиқ нафас чиқаётган дақиқада қизилўнгач орқали оғиз бўшлиғига чиқади. Юмшоқ танглайни кўтарувчи мускуллар қисқариши туфайли меъда суюқлиғи бурун бўшлиғига киролмайди, тил илдизининг пастга тортилиши ва нафаснинг тўхташи туфайли меъда суюқлиғи ҳиқилдоққа ҳам кирол-майди: айни вақтда оғиз кенг очи-лади.
Қусишга сабаб бўладиган марказга интилувчи нерв толалари N. vagus , n. glossopharyngeus ва бошқа баъзи нервларнинг таркибида боради- Улар қўзғалишни узунчоқ. миядаги IV қоринча тубида ётган қусиш марказига ўтказади. Ичак, меъда, қизилўнгачни иннервацияловчи n.vagus билан қориннинг симпатик нерви, шунингдек қорин деворининг мускулларияи ва диафрагмани иннервацияловчи нервлар қусишга сабаб бўладиган марказдан қочувчи нервлардир. Адашган ва симпатик нервлар қирқиб қўйилганда қусиш актининг айрим компонентлари гарчи сақлансада, қусиш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|