Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet131/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   493
Bog'liq
fizi

Гистамин — организмда ҳосил бўладиган ва кўпчилик озиқ-овқатда учрайдиган модда. Унинг жуда озгинаси ҳам меъда секрециясини қўзғатади: бунга 1 миллиграммининг ўндан бир қисми етарли.
Гистамин меъда шиллиқ пардасининг меъда сскрециясини қўзғайдиган актив экстрактларидан, шунингдек гўшт ва сабзавот экстрактидан ажратиб олинган. Бу экстрактлардаги гистамин олдинроқ ферментатив йўл билан парчаланган бўлса, экстрактлар меъда безлари секрсциясини қўзғатмай қўяди. Организмда гистаминни парчаловчи фермент — гистаминаза кўпчилик органларда учрайди, меъда билан жигарда эса бўлмайди. Шунинг учун овқат ҳазм қилиш процессида меъдада ҳосил бўлувчи гистамин қонга сўрилиши ва секретор таъсир кўрсатиши мумкин.
Гистамин хлорид кислота чиқарадиган қопловчи ҳужайраларни қўзгатади-ю, пепсин ажратувчи асосий ҳужайраларга таъсир этмайди. Шунинг учун қонга гистамин юборилгандан кейин ажралган меъда ширасида юқори концентрацияли хлорид кислота бўладию, ферментлар кам бўлади. Адашган нерв таъсирланганда унинг нерв охирларида ҳосил бўлувчи ацетилхолин гистаминни озод қилади, гистамин эса қопловчи ҳужайраларга таъсир этиб, хлорид кислота секрециясини қўзғатади, деган маълумотлар бор (82-расм).
Адашган нервлар орқали келувчи импульслар таъсирида пилорик гормон— гастрин ҳам ҳосил бўлиши мумкин (А. Н. Бакурадзе). Бу фактлар меъда секрециясининг биринчи— рефлектор ва иккинчи — гуморал фазалари бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Меъдадан шира чиқиши овқатдага баъзи моддалар таъсирида ҳам қўзғалади. Оқсилнинг ҳазм бўлиш маҳсулотлари, гўшт ёки сабзавотдаги (масалан, карам сувидаги) экстрактив (қайнатилганда эритмага ўтувчи) моддалар қонга юборилганда меъда безларидан шира чиқиши
бунга далилдир. Бу моддалар қонга ичакдан ўтади ва меъда секрециясининг учинчи — ичакка тааллуқли фазасида меъдадан шира чиқартиради. Бу фазада ўн икки бармоқ ичак шиллиқ пардасида ҳосил бўладиган модда — энтерогастрин ҳам меъда секрециясини қўзғатади. Ичакка тааллуқли фаза мавжудлиги гуморал таъсирлар туфайли меъда безлари секрециясининг узоқроқ давом этишини тушун-тириб беради.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish