Пилорик безлар шираси Мсъданинг пилорик қисмидан чиқадиган шира ёпишқоқ, ишқорий реакцияли қуюқ суюқлиқ бўлиб, унда бир талай шилимшиқ бор.
Меъда бўш турганда ҳам пилорик безлардан соатига бир печа миллилитр шира ажралиб туради. Меъдага тушган овқат пилорус шиллиқ пардасини механик таъсирлайди ва пилорик безлардан шира ажралишини анча кўпайтиради. Овқат ҳазм килишнинг бошидан охиригача пилорик безлардан қарийб 200 мл шира чиқса керак.
Меъда безларининг ноҳорга ва овқатдан кейин ишлаши Овқат ҳазм қилиш процессидан бошқа вақтда — ноҳорга (оч қоринга) ит меъдасининг безлари фақат ишқорий шилимшиқ ва пилорик шира ажратади. Овқат оғизга солинганда ёки овқат ейишга алоқадор бўлган кўриш, там билиш, ҳид билиш ва бошқа таъсиротлар организмга таъсир қилганда эса меъданинг фундал безларидан кислотали шира чиқади. Меъда фистуласи бўлган одамларни текшириш ва клиник кузатишларга қараганда, овқат ҳазм қилинмаётганда ҳам меъдадан деярлик бетўхтов равишда кислотали шира оз-оздан ажралиб туради. Одамда меъда ширасининг шуидай узлуксиз чиқиб туриш сабаби шуки, бир овқат маҳалидан иккинчи овқат маҳалигача унча узоқ вақт ўтмайди,. шунингдек руҳий моментлар меъда безларига таъсир этиб туради. Одам-овқат егандан кейин меъда секрецияси кескин даражада кучаяди.
Турли овқат моддалари ейилгандан кейин меъдадан ажраладиган шира миқдори ҳам, таркиби ҳам бир-биридан фарқ қилади. Павлов-усулида меъдача ажратилган итлар устида тажрибалар асосан углеводлардан иборат бўлган нон, асосан, оқсиллардан иборат буган озиқ гўшт, оқсиллар, ёғлар ва углеводлардан таркиб топган сут миқдори ва-таркиби турлича шира чиқишига сабаб бўлишини кўрсатди. Гўшт истеъмол қилингач шира энг кўп, нон ва сутдан кейин эса озроқ чиқади. Бу овқат моддалари ейилгандан кейин меъда бсзлари секрецияси бошлан-гунча бир қадар вақт (латент давр) ўтади, кейин шира ажралиши тез кўпаяди ва шундан сўнг секин-аста камайиб бир неча соат давом этади. Нон, сут ва гўшт истеъмол қилингандан кейин меъда шираси ажралишининг характерли эгри чизиқлари 78-расмда келтирилган.
Гўштга ажралган шира таркибида хлорид кислота сут ва нонга ажралган ширадагига нисбатан кўпроқ, ферментлар ммқдори эса нон ейилгандан кейин ажралган ширада кўп бўлади.
Истеъмол қилинадиган овқат муайян миқдорда кўпайтириб борилганда ажралган шира миқдори ҳам ювқатга яраша ортади. Овқат миқдори кўпайтирилганда унинг меъдада туриш вақти ва шира ажралиш вақти узаяди.
Еғлар истеъмол қилингач меъда безлари секрсцияии бир неча соат сусайтириб туради: меъда ширасининг ҳазм кучи ва кислоталар миқдори камаяди, латент даври узаяди, шунингдек секреция вақти ҳам узаяди. ёг истеъмол қилинганидан бир неча соат кейин меъда секрецияси тормозланиш ўрнига қўзгалади.