Сўлак безлари секрециясининг механизми Ишлаётган сўлак безида қон томирлари кенгайиб, кўпроқ қон ўтади. Экспериментал маълумотларга қараганда chorda tympani таъсирланганда жағ ости безининг томирлари шундай кенгаяди ва улардан одатдагига қараганда 1,7—5,6 марта кўпроқ қон ўтади. Симпатик нерв таъсирланганда эса сўлак безларининг томнрлари тораииб, улардан ўтадиган қон миқдори 2.5—5 баравар камаяди; баъзан безда қон юри-ши бутунлай тўхтаб қолади.
Сўлак безларининг кучли секрецияси вақтида томирларининг кенга-йиш фактидан сўлак секрецияси суюқлиқнинг томирлардан без йўлларига фильтрланиб чиқишига боғлиқ, деган маъно чиқмайди. Сўлак бези йўлидаги босим унга қон олиб келувчи артериядаги қон босимидан юқори бўлганда ҳам сўлак еекрециясининг давом этиши К. Людвиг тажрибаларида алла.қачон иобот этилган. Масалан, chorda tympani таъсирланганда сўлак бези йўлидаги босим артсриядаги қон босимидан баъзан 2 баравар ортиб кетиши мумкип. Бу сўлак бези секрсциясини қондан суюқлиқ фильтрланиши билан тушунтириб бўлмаслигини яққол кўрса-тади. Сўлак ажралиши қондаги моддаларнинг фильтрациясига боғлиқ бўлганда эди, қондаги ва сўлакдаги тузлар ва органик моддалар миқдо-ри бир хил бўлур эди, ҳақиқатда эса, бу миқдор анча фарқ қилади.
Сўлак без ҳужайраларининг актив ишлаши иатижасида чиқади. Бунга қуйидаги фактлар далил бўла олади. Сўлак безлари кўпроқ сўлак чиқараётганда кислородни тинч ҳолатдагига нисбатан 2—3 баравар кўпроқ истеъмол қилади. Без сўлак ишлаб чиқарастган вақтда темпера-тураси кўтарилади, бу эса без ҳужайраларининг кўпроқ энергия сарф-лаётганидан гувоҳлик беради.
Тинч ҳолатда сўлак безларида оқсил ва ферментлардан иборат бўлган гранулалар (секрет доналари) кўпроқ йиғилади. Уларни ҳужай-ра органелалари, жумладан ҳужайра ичидаги Гольджи аппарати ишлаб чиқаради. Секретор ҳужайра чиқарадиган оқсил моддаларнинг синтез-лаиишида рибосомалар қатнашади, булар эса рибонуклеоиротеидлардан ҳосил бўлади. Секреция вақтида ҳужайра 'ичидаги секрет гранулалари унинг учига қараб силжийди, сўигра ҳужайра ичидаги капалчалар орқали без йўлларига чиқади. Сўлак безлари кўп сўлак чиқаргандан сўнг се«ретор ҳужайралар протоплазмасидаги гранулалар жуда камайиб кетади.
Ютиш Чайналган, сўлак билан ҳўлланган ва сирпанувчан бўлиб қолган овқат лунж ва тил ҳаракатлари билан луқмага айланади ва шу ҳаракатлар билан тилнинг орқаcига (устига) келади. Тилнинг олдинги қисми қисқариши билан овқат луқмаси қаттиқ танглайга тақалади, сўнг тил ўрта қисмининг кстма-кет қисқариши натижасида тил илдизига томон бориб, олдинги равоқлар ортига ўтади. Тил илдизи шиллиқ пардасининг таъсирлаииши юмшоқ танглайни rўтарувчн мускулларнинг ва тил мускулларининг 'қисқаришига сабаб бўлади. Юмшоқ танглайнинг кўтаилиши овқатнинг бурун бўшлиғига киришига тўсқинлик қилади. Тил ҳаракатлари овқатнинг ҳалқум бўшлиғига итарилишига ёрдам беради; шу билан бир вақтда тил ости суягини силжитувчи ва ҳиқилдоқни кўтарувчи мускуллар қисқаради, шу туфайли ҳиқилдоқ оғзи эпиглоттис (ҳиқилдоқ усти тоғайи) билан беркилади. Натижада нафас йўлларининг оғзи беркилади, бу эса овқатнинг нафас йўлларига киришига тўсқинлик қилади. Юқорига кўтарилган тил илдизи ва унга жипс тақалувчи равоқлар ҳалқумга тушган овқатнинг оғиз бўшлиғига қайтиб чиқишига тўсқинлик қилади.
Овқат ҳалқумга тушгандан сўнг унинг бўшлиғини овқат луқмаси юқорисидан торайтирувчи мускуллар қисқаради, шу туфайли овқат қизилўнгачга қараб боради.
Овқат ютилганда тил илдизидаги сезувчи нерв охирлариииигтаъсирланиши натижасида бир талай мускуллар қисқаради. Оғизда овқат ёки сўлак бўлмаганда ютиш ҳаракатлари бўлиши мумкин эмас. Бунга кетма-кет бир неча марта ютиб кўриб, ишониш мумкин: бирипчи ютиш ҳаракати осон юзага чиқади, чунки оғиз бўшлиғида ҳамма вақт озгина сўлак бўлади; сўлак бўлмаганда эса ксйинги ютиш ҳаракатларини қилиб бўлмайди.
Ютиш рефлектор актдир. Бу рефлекс йўли қуйидагича: n.trigemenus ,n. Glossopharengeus, n larengeus superior-лар таркибида ўтувчи сезувчи толалар охиридан қўзғалиш узунчоқ мияга боради, у ерда IV крринча тубида, нафас марказидан юқорироқда ютиш марказини ташкил этувчи нсрв ҳужайралари бор. Қўзғалиш бу марказнинг нерв ҳужайраларидан N. Trigemenus , N. Glossopharyngeus N. hypoglossus ларнинг ҳаракатлантирувчи толалари орқали тарқалиб,мускулларнинг келишиб қисқаришига сабаб бўлади.
Ютиш маркази узунчоқ миядага бошқа марказлар —нафас ва юрак фаолияти марказлари билан мураккаб ўзаро муиосабатда бўлади. Овқат (ва сўлак) ютилганда юрак ва нафас аппарати фаолиятининг ўзгариши шу билан тушунтирилади: масалан, одам овқат (ва сўлак) ютганда ҳар гал нафаси тўхтайди ва юрак қисқаришлари тезлашади.
Овқат луқмаси ҳалқум оғзига келиши билан ютиш ҳаракатлари беихтиёр ва автоматик равишда содир бўлади. Ҳалқумнинг шиллиқ пардасига кокаин эритмасини суриб сезмайдиган қилиб қўйилса, овқат ютиш мумкин бўлмайди. Бу тажрибалар ютишнинг рефлектор акт эканлигини исобот этади. Ҳалқумнинг афферент нервлари қирқиб қўйилганда ҳам ютиш мумкин бўлмай қолади.