6 ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ
ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Овқат Қазм КИЛИШ мураккаб физиологик процессдир. Ҳазм йўлларига тушган овқат шу процессда физикавий ва химиявий ўзгаришларга учраб, ундаги озиқ моддалар қон ёки лимфага сўрилади.
Овкатнинг физикавий ўзгаришлари уиинг механик ишланиши, май-даланиши, аралашиши ва эришидан иборат. Химиявий ўзгаришлари эса оқсиллар, ёглар ва углеводларнинг гидролиз йўли билан парчаланишида кетма-кет келадиган бир қанча босқичлардан иборат. Овқатнинг химиявий ўзгаришлари гидролитик ферментлар таъсирида рўй беради, бу ферментлар уч гуруҳга бўлинади: 1) оқсилларни парчалайдиган ферментлар — протеазалар; 2)"ёғларии парчалайдиган ферментлар — липазалар; 3) углеводларни парчалайдиган ферментлар ~ карбогидразалар. Ферментлар ҳазм безларининг секретор ҳужайраларида ҳосил бўлиб, сўлак, меъда, меъда ости бези ва ичак ширалари таркибида ҳазм йўлига киради. Ҳазм йўлида озиқ моддаларнинг бир турига турли ферментлар кетма-кет (баъзилари олдин, баъзилари кейин) таъсир этади, натижада озиқ моддалар тобора оддий химиявий бирикмаларгача парчаланади.
Овқат ҳазм йўлида химиявий ўзгаришларга учрамаса, юқори молекулали бирикмалар бўлган кўпчилик озиқ моддалар — оқсиллар, ёғлар ва углеводлар ҳазм йўлидан сўрила олмайди ва организм ҳужайралари томонидан ўзлаштирила олмайди. Улардан ҳосил бўладиган, сувда эрийдиган ва турга хос спецификлигини йўқотган оддийроқ химиявий бирикмаларгина ҳазм йўлининг деворидан қонга ва лимфага ўта олади. Оқсиллариинг парчаланиш маҳсулотлари (аминокислоталар ва қуйи молекулали полипептидлар), ёғларнинг парчаланиш маҳсулотлари (диглицеридлар ва моноглицеридлар, глицерин, ёғ кислотасининг тузлари) ва углеводларнинг парчаланиш маҳсулотлари (моносахаридлар) шундай моддалардандир. Фақат сув, минерал тузлар ва овқатдаги озгнна органик бирикмалар ўзгармасдан қонга ўтади.
Секретор, мотор ва сўриш функциялари ҳазм аппаратининг асосий функцияларидир. Секретор функция шундан иборатки, без ҳужайралари ҳазм шираларини: сўлак, меъда шираси, меъда ости безининг шираси ва ўт-сафрони ишлаб чиқаради. Ҳазм аппаратининг мускуллари мотор, ёки ҳаракатлантириш функциясини бажаради, шу туфайли овқат чайналади, ютилади ва ҳазм йўли бўйлаб ҳаракатланади ва ҳазм бўлмаган қолдиқлар чиқариб ташланади. Меъда ингичка ичак, йўғон ичак шиллиқ пардаси озиқ моддаларни сўриб, қонга ёки лимфага ўтказади.
Ҳазм органлари секретор функдия билан бир қаторда экскретор функцияни ҳам ўтайди, яъни модда алмашинувининг баъзи маҳсулотлари (масалан, ўт пигментлари) ни ва огир металларнинг тузларини организмдан чиқариб ташлайди.
И. П. Разенков фикрича, ҳазм органларининг экокретор функцияси яна шунда намоён бўладики, улар пича оқсиллар чиқаради, улар аминокислоталаргача парчаланади ва бу аминокислоталар қонга сўрилиб, ҳужайраларда бошқа оқсиллар сяитезланмши учун фойдаланилади.
Ҳазм органларининг барча функциялари мураккаб нерв ва гуморал регуляция (бошқариш) механизмларига бўйсунади.
Do'stlaringiz bilan baham: |