ҲАЗМ ЙУЛИ ФУНКЦИЯЛАРИНИ УРГАНИШ МЕТОДИКАЛАРИ Асосан И. П. Павлов ва шогирдлари ҳозирги ҳазм физиологиясига яиги методика ва моҳият эътибори билан янги методологияни татбиқ этиб, бу фаннийг асосларини яратишди.
Гавданинг ичкарисида ётган ва бевосита кузатиб бўлмайдиган ҳазм органларининг функциялари И. П. Павловгача асосан ўткир тажрибаларда ўрганиларди, бу тажрибаларда тирик ҳайвонни ёриб текширишар ва организм жароҳатланиб, нормал ҳолати бузилар эди. Москвали хярург В. Л. Басов меъда секрециясини итга меъда фистуласини ўрнатиб текширишни 1842 йилда таклиф қилгандан сўнг бир қанча тадқиқотчилар (Ти-ри, Велла, Клеменсиевич, Гайденгайн) ҳазм йўлидаги баъзи органлар функциясини аввалдан операция қилинган итлар устидаги хроник тажрибада ўрганишга уриниб кўришди.
И. П. Павлов ҳазм органлари фуикциясипи текширишнинг экспериментал хирургик методикасини хроник тажрибаларда энг юқори даражагача такомил-лаштирди. Бу методика шундан иборатки, операция махсус операция хонасида хи-рургия ишлаб чиққан барча қоидаларга ва эҳтиёт чораларига риоя қилиб ўтка-зилади ва ҳазм йўлининг бирор қисмига фистула ўрнатилади. Бирор орган (меъ-да, ичак, ўт халтаси) бўшлиги ёки ҳазм бези йўлини ташқи муҳитга туташтириш учун операция қилиб очилгаи сунъий йўл фистула деб аталади.
Фистула методикаси операция қилинган орган функциясини истаган вақтда кузатиш имконини беради. Айни вақтда фистула операциялари шундай ўтказиладики, текширилаётган органнинг нормал қон айланиши ва иннервацияси сақланиб қолади.
Операцион жароҳат битгач ва ҳайвон соғлири ҳамда ҳазм органлари функцияси тиклангач операция қилинган ит устидаги тажрибаларга киришилади. Фистула методикасида овқат аралашмаган тоза ҳазм шираларини йиғиш, уларнинг миқдориии аниқ ўлчаш ва овқат ҳазм қилишнинг турли дақиқаларида ҳазм шираларининг химиявий таркибини аниқлаш мумкин, бу эса секретор процессни кузатиб боришга имкон беради. Фистула методикасини татбиқ этиб, ҳазм органларининг ҳаракат (мотор) функциясини, шунингдек сўриш фумкциясин» ўрганиш мумкин.
Фистула методикасининг катта фазилати шуки, у татбиқ этилганда ҳазм органларининг фаолиятини табиий таъсиротлар — турли овқат моддалар билан қўзғатиш мумкин.
Яқин вақтларгача одамдаги ҳазм органларининг секретор ва ҳаракат функцияларини ўрганиш методикасининг имкониятлари анча чегараланган бўлиб, меъда ёки ўн икки бармоқ ичакка най — зонд киритиш ва меъда-ичакни Рентген нурларини ўтказмайдиган бўтқа билан тўлдириб текширишдан иборат эди. Текшириш мақсадида тушунарли сабаблар билан одамга фистула қўйилмайди. Баъзан (масалан, ярадор бўлгандан ёки даволаш мақсадида операция қилинган-дан сўнг) одахмда ҳам фистула учрайди (68-расм). Радиоэлектроника ри-вожлангач ҳазм органлари функциясини ўрганишда янги имкониятлар пайдо бўлди. Масалан, қорин терисига электродлар ўрнатиб ва уларни доимий кучланиш ёки ток кучайтиргичларга ҳамда электр ўлчов асбобларига улаб, меъданинг силлиқ мускуллари қисқарганда ҳосил бўлувчи биотокларни қайд қилиш мумкин. Бу методика электрогастрография деб аталади (М. А. Собакин).
Радиотелеметрия методикаси текширишнииг самарали усулидир. Бу методиканинг моҳияти шуки, диаметри 8 мм ва узунлиги 15—20 мм бўлган кичкина радиопередатчик—радиопилюла одамга юттирилади.
Радиопилюла электромагнит тебранишлари генератори, ток манбаи (қуруқ элемент ёки аккумулятор) ва датчикдан иборат. Радиопилюла датчиги (сезувчи қисми) меъда ёки ичак суюқлиғидаги водород ионлари «онцентрациясини, уларнинг ичидаги 'босим ва температурани сезувчи қурилмадир. Радиопилюлялар шу параметрларнинг бирини текширишга мўлжалланган, радиопилюля генераторидан чиқаётган тебранишлар частотаси шулар таъсирида ўзгаради. Радиопилюля ҳазм йўлидан бемалол ўтиб, меъда ва ичакнинг барча бўлимларидаги кислотали ёки ишқорли муҳит даражаси, босим ва температура ҳақида бетўхтов ахборот бериб туради (70-раем).ОҒИЗ БУШЛИҒИДА ОВҚАТ ҲАЗМ БУЛИШИ Овқат оғиз бўшлигидаёқ қайта ишлана бошлайди: майдаланади, сўлак билан ҳўлланади ва овқат луқмаси шаклланади. Овқат одамнинг оғиз бўшлиғида қарийб 15—18 секунд туради, сўнг ютилади, яъни тил мускулларининг қисқариши натижасида ҳалқум (ютқун) ва қизилўнгачга итарилади.
Оғизга олинган овқат там билиш, тактил, температура, рецепторларининг таъсирловчисидир. Там билиш рецепторлари тилнинг шиллиқ пардасида бўлади, тактил, температура, шунингдек оғриқ сезиш рецепторлари оғиз 'бўшлиғининг шиллиқ пардасига ёйилган. Бу рецепторлардан келувчи импульслар учлик нерв, юз ва тил-ҳалқум нервларининг марказга интилувчи толалари орқали нерв марказларига боради. Натижада сўлак, меъда ва меъда ости безларининг секрецияси рефлекс йўли билан қўзғалиб, чайнаш ва ютиш ҳаракатактлари юзага келади.
Чайнаш Овқат чайнов мускулларининг қисқариши туфайли чайналадц, бунда пастки жағ юқори жағга нисбатан ҳаракатланади. Жағ ҳаракатланганда юқори ва пастки тишлар бир-бирига тегади-да, ов;қагни узиб кесиб ва майдалаб беради.
Чайнашнинг аҳамияти овқатни механик ишлаш ва майдалашдан иборат. Айни вақтда овқат сўлак билан ҳўлланиб, юмшаб, ютиш учун қулай ҳолга келади.