Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Сўлак ажралишининг бошқарилиши



Download 13,93 Mb.
bet123/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   493
Bog'liq
fizi

Сўлак ажралишининг бошқарилиши
Сўлак безларининг секрецияси рефлекс йўли билап қўзғалади. Оғиз бўшлиғидаги рецепторларга таъсир қилувчи овқат моддалари оки рад этилувчи моддалар шартсиз сўлак ажралиш рефлексларини вужудга келтиради.
Таъсирот етарлича кучли бўлса, 1—3 секунддан ксйин сўлак ажралади. Таъсирот бсрилгандан то сўлак ажралгунча ўтадиган бу вақт яширин, ёки латент давр деб аталгап. Таъсирот кучи кам бўлса. латент давр 20—30 секундга етади. Таъсирот давом этаётган вақт ичида сўлак ажралаверади, таъсирот тўхтагач тез орада сўлак чиқиши ҳам тўхтайди. Огиз бўшлиғи шиллиқ пардаоининг рецепторлари таъсирланганда пайдо бўлувчи импульслар N.tregimenus , N. glossopharyngeus толалари орқали узунчоқ миядаги N. facialis ва N. glossopharyngeus ядролари жойлашган соҳадаги сўлак ажратиш марказига бориб етади (73-расм). Узунчоқ миянинг шу соҳаси электр токи билан таъсирланганда бир талай сўлак ажралади. Б. П. Бабкин фикрича, узунчоқ миядаги сўлак ажратиш маркази сўлак безларинипг турли ҳужайралариии иннервацияловчи икки бўлак — симпатик ва парасимпатик қисмлардан иборат.
Жағ олди бези п, N. glossopharyngeus таркибидаги секретор толалардан парасимпатик иннервация олади. Жағ ости ва тил ости безлари N. facialis тармоғи — chorda tympanica-дан параоимпатик секретор толалар олади.
Сўлак безлари бўйиннинг юқори симпатик тугунидан чиққан тола-лардан симпатик иннервация олади. Орқа миянинг 2—6-кўкрак сегмент-лари рўпарасидаги ён шохларида жойлашган преганглионар нейронлар-
нинг ўсиқлари постганглио-нар нейронларда тугайди, бу иейронлар эса бўйиннинг юқори симпатик тугунида бўлади.
Оғиз бўшлиғининг се-зувчи нервлари ёки сўлак безларининг парасимпатик ва симпатик секретор нерв-лари қирқиб қўйилса, ов-қат ейилганда ёки рад эти-лувчи моддалар оғизга солинганда сўлак ажралиши тамомила тўхтайди. Бу, сўлак безлари секрециясининг рефлектор механизми бор-лигини исбот этади. Chorda tympani таркибида ўтувчи парасимпатик нерв толала-ри жағ ости безидан ши-лимшиқ ҳужайраларга, сим-патик толалар эса сероз ҳу-жайраларга иннервация бе-риши гистологик кузатиш-ларда аниқланган (74-расм). Сўлак безлари иннерва-циясининг бу хусусиятларн оғиз бўшлиғи рецепторлари-нинг турли моддалар билан таъсирланишига жавобан сўлак таркибипинг ҳар хил бўлишини тушунтириб бера-ди. Гап шундаки, оғиз бўшлиғинииг турли рецепторлари таъсирланганда сўлак ажратиш марказининг икки — парасимпатик ва симпатик қисмла-ри бир хилда қўзғалмайди. Сўлак ажратиш марказидан эфферент (марказдан қочувчи) импульслар сўлак безларининг турли ҳужайраларига келиши мумкин. Турли таъсирловчилар рефлекс йўли билан таъсир эт-ганда сўлак ажралишининг характери ҳар хил бўлишига сабаб шу.
Сўлак безларининг секретор нервлари таъоирланганда нерв охир-ларида бсз ҳужайралари секрециясини қўзғатувчи медиаторлар ҳосил бўлади. Масалан, chorda tympani таъсирланганда унинг нерв охирларида ацетилхолин ҳосил бўлади. Ацетилхолин нормал физиологик шароитда фақат ҳосил бўлган жойида таъсир кўрсатади, чунки тўқималар билан қондаги холинэстераза ферменти ацетилхолинни дарҳол парчалайди. Холинэстераза активлиги гастрин ёрдамида сусайтирилса ва ацетилхолиннинг парчаланиши шу тариқа тўхтатилса, бу медиатор қонга ўтиб, ўзи ҳосил бўладигаи органдан бошқа органларга таъсир кўрсатади. Шунинг учун эзерин берилган ҳайвоннинг бирор сўлак безига кирув-чи chorda tympani таъсирланганда бошқа сўлак безлари секрециясини, шунингдек ацетилхолинга хос бўлган бир қанча физиологик эффектларни (масалан, юрак фаолиятининг секинлашувц ва томирларвинг кенга-йиши оқибатида қон босими пасайганини) кузатиш мумкин.
Сўлак безларининг парасимпатик нервлари таъсирланганда, без тўқимасида ацетилхолиндан ташқари, томирларни кенгайтирувчи модда — калликреин ҳроил бўлади.
Шартли сўлак ажратиш рефлекслари. Оғиз бўшлиғининг рецепторлари таъсирланганда вужудга келувчи шартсиз сўлак ажратиш рефлекслари билан бир қаторда кўриш, эшитиш, ҳид билиш ва бошқа таъ-сиротларга жавобан рўй берувчи шартли сўлак ажратиш рефлекслари ҳам бор. Бу таъоиротлар аввалига овқат ейиш билан бнр вақтга тўғри чкелгандагина шартли рефлекс вужудга келади. Шунинг учун ҳайвон қачонлардир бир вақт еган овқатини кўриб қолганда ҳам шартли рефлекс йўли билан сўлаги ажралиши мумкин. Ҳаивон янги моддаларни (гарчи улар -еб бўладиган моддалар бўлса , ҳам) кўрганда эса сўлаги оқмай-ди. Одам ёки итнинг оғиз бўшли-ғига бир неча бор кислота қуйил-са ёки овқат берилса, кейинчалик эритма қуйиш ёки овқат ейишга алоқадор манипуляцияларнинг ўзигина сўлак ажралишига сабаб бўлади. Бунда сўлак безлари сек-рецияси учун шартли таъсирот бўлиб қолгаи кўриш, товуш, ҳид билйш ва бошқа таъсиротлар сў-лак оқишига сабаб бўлади.
Сўлак безлари секрецияси-яинг тормозланиши. Рефлектор таъсиротлар сўлак ажралишини камайтириши ёки бутунлай тўх-татиб қўйиши мумкин. Қуймич нерв таъсирланганда ски очил-ган қорин бўшлиғидан ичак қо- вузлоқлари тортилганда жағ ости безининг секрецияси рефлекс йўли билан тормозланади. Бу тажрибаларда сўлак секрециясининг тўхташи-га сабаб шуки, оғриқ сўлак ажратиш марказига тормозловчи таъсир кўрсатади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish