|
Ут-сафро, унинг ҳосил бўлиши ва овқат ҳазмида қатнашиши
|
bet | 137/493 | Sana | 09.07.2022 | Hajmi | 13,93 Mb. | | #760607 |
| Bog'liq fizi
Ут-сафро, унинг ҳосил бўлиши ва овқат ҳазмида қатнашиши
Ут-сафро жигар ҳужайралари секретор фаолиятининг маҳсулидир. У ҳазм процессларида кўп томонлама қатнашади, унинг аҳамияти қуйидагилардан иборат: ўт ичак безларидан ва меъда ости безидан чиқадиган ферментларни активлайди (айниқса липазани кўпроқ активлайди, эритмага ўт-сафро қўшилгач липаза тахминан 20 баравар кўпроқ ёғни парчалайди); ўт ёгларни эмульсия ҳолига келтиради ва шу билан уларнинг парчаланишига ва сўрилишига ёрдам беради; ўт-сафро ичак ҳаракатини кучайтиради ва ичакка тушганда меъда ости бези секрециясини қўзғайди.
Баён қилинганларнинг ҳаммаси овқат ҳазм бўлишида, айниқса ёғларни ҳазм қилишда ўт-сафронинг муҳим роль ўйнашидан далолат беради. Ичакка ўт-сафро тушиши бузилганда ёғларни тузук ўзлаштириб бўлмайди.
Жигар ҳужайраларида ўт-сафро бетўхтов ишланиб туради, бироқ меъда ва ичакка овқат киргандагина умумий ўт йўлидан ичакка ўт чиқа бошлайди. Овқат ҳазм қилинмаётган вақтда жигар ҳужайраларида ҳосил бўладиган ўт-сафро ўт пуфагига тушади.
Жигар йўлларидан чиқадиган ўт ўз таркиби ва хоссаларига кўра ўт пуфагидаги ўтдан фарқ қилади: биринчиси оч-сариқ рангли ҳаракатчан тиниқ суюқлиқ; иккинчиси тўқроқ, деярлик қора рангли, анча қуюқ. бўлиб, қаттиқ моддалари кўпроқ, чунки унга ўт пуфагининг шиллиқ пардасидан ажраладиган шилимшиқ аралашган, бундан ташқари ўт-сафро ўт пуфагида турганда ундаги сувнинг бир қисми пуфак деворита шимилиб кетади. Ут-сафро ўт пуфагида 22—24 соат турганда 7—10 баравар концснтрланади.
Ўт кислоталари ва ўт пигментлари ўт-сафро таркибига кирадигаи специфик органик моддалардир.
Бундан ташқари, ўтда лецитин, холестерин, ёғлар ва совунлар, муцин (ўт пуфаги ва йўллари шиллиқ пардасидан чиқади) билан анорганик тузлар бор. Ут-сафрода ферментлар йўқ.
Ут-сафро реакцияси сал-пал ишқорий. Одам бир суткада 500—1000 мл ўт-сафро чиқаради.
Одам ўтида гликохол ва гликохолеин кислоталари бор, уларнинг иккаласи ҳам жигарда ҳосил бўлади. Жигарни экстирпация қилиш (олиб ташлаш) устидаги тажрибалар шуни иоботлайди. Озгина ўт кислоталарини қондан ҳамавақт топиш мумкин; жигар олиб ташлангач қондаги ўт кислоталари йўқолади, ўт йўли боғлаб қўйилгандан кейин эса қондаги ўт кислоталари кўпайиб кетади.
Ут пигментларига билирубин ва биливердин киради. Билирубиннинг оксидланиши натижасида биливердин ҳосил бўлади. Одам ўтида асосан билирубин бор.
Эритроцитлар ларчаланганда чиқадиган гемоглобиндан билирубин ҳосил бўлади. 1 г гемоглобиндан 40 мг билирубин ҳосил бўлади.
Ут пигментларининг қаерда ҳосил бўлиш масаласи жигарни олиб-ташлаб ўтказилган тажрибаларда ҳал қилинган. Жигари олиб ташланган ит 24 соатдан ортиқроқ яшайди. Шу итлар устида ўтказилган тажрибаларга қараганда, жигар олиб ташлангандан кейин қондаги били-рубин миқдори камаймаган, бироқ операциядан 3—6 соат кейин билирубин ҳатто ошиб кетган. Операция қилинган ит венасига гемолизланган қон юборилганда билирубин анча кўпайган. Итларнинг жигаридан бошқа органлари — кўмиги, талоғи ва лимфа безларида ҳам билирубин ҳосил бўлади, деган хулоса шу фактлар асосида чиқарилган. Ут пигментлари ретикуло-эндотелий системасининг ҳужайраларида ҳосил бўлса керак.
Ретикуло-эндотелий тўқимасини организмдан ташқарида ундириб ва унга эритроцитлар қўшиб ўтказилган тажрибалар ретикуло-эндотелий ҳужайраларида билирубин ҳосил бўлишини исбот этади. Айни вақтда эритроцитлар парчаланиб, ўт пигментлари ҳосил бўлади.
Баъзи моддалар гуморал йўл билан таъсир этиб, жигар ҳужайраларида ўт ҳосил бўлишини қўзғайди. Гастрин, дуоденал секретин ва гўшт экстрактлари шундай гуморал моддалардаи ҳиообланади. Бу моддаларнинг ҳаммаси секретор ҳужайраларга бевосита таъсир этиб, ўг-сафро ҳосил бўлишини қўзғайди.
Ут ҳосил бўлишини қўзғатувчи гуморал таъсирловчилар орасида ўтнинг ўзи алоҳида ўрин тутади. Қонга ўт юборилганда жигар ҳужайраларининг секретор иши кучаяди, натижада улар қонга киритилганига қараганда кўпроқ ўт чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|