Қоннинг систолик ва минутлик ҳажми
Қонни томирлар системасига чиқариб бериш юракнииг асосий физиологик вазифасдир. Шунинг учун қоринчадан отилиб чиқаётган қоннинг миқдори юракнинг функционал ҳолатидан дарак берувчи энг муҳим кўрсаткичлардан биридир.
Юрак қоринчасидан 1 минутда отилиб чиқадиган қоннинг миқдори қоннинг минутлик ҳажми деб аталади. У ўнг ва чап қоринча учун бир хил. Одам тинч турганда қоннинг минутлик ҳажми 4,5—5 л ни ташкил этади.
Минутлик ҳажмни бир минутдаги юрак қисқаришлари сонига бўлиб, қоннинг систолик ҳажмини ҳисоблаб чиқариш мумкин. Юрак минутига 70—75 марта қисқарганда қонининг систолик ҳажми 65—70 мл га тенг.
Одамда қоннинг минутлик ҳажмини аниқлаш клиник практикада қўлланилади.
Одамда қоннинг минутлик ҳажмини аииқ ўлчаш усулипи Фик таклиф этган. У юракнинг минутлик ҳажмини воситали йўл билан ҳисоблашдан иборат. Агар: 1) артериал ва веноз қондаги кислород миқдорининг фарқи, 2) 1 минутда одам ўзлаштирадиган кислород ҳажми маълум бўлса, қониинг минутлик ҳажмини ҳисоблаб чиқиш/
28-расм. Венага юборилган бўёқнинг ярим логарифмик концентрацион эгри чизиғи. R— рециркуляция тўлқини.
мумкии. Айтайлик, 1 минутда ўпкадан қонга 400 мл кислород ўтди ва артериал қондаги кислород миқдори веноз қондагидан 8 ҳажм % ортиқ. Бунинг маъноси шуки, ҳар 100 мл қон ўпкада 8 мл кислородни бириктиради, демак, 1 минутда ўпкадан қонга ўтган кислороднинг барча миқдорини, яъни бизнинг мисолимизда 400 мл кислородни ютиш учун ўпкадан 100·400׃8= 5000 мл қон ўтиши зарур. Мазкур мисолда 5000 мл гатенг бўлган шу қон миқдори қоннинг минутлик ҳажмини ташкил қилади. Бу усулдан фойдаланилганда юракнинг ўнг ярмидан аралаш веноз қонни олиш лозим, чунки периферик веналардан олинган қондаги кислород миқдори гавдадаги
органларнинг ишлаш интенсивлигига қараб турлича бўлади. Охирги йилларда одамнинг аралаш веноз қони елка венаси орқали ўнг бўлмага киритиладиган зонд ёрдамида юракнинг бевосита ўнг ярмидан олинади. Бироқ маълум сабабларга кўра қон олишнинг бу усули кенг қўлланилмайди.
Қоннинг минутлик ҳажмини, демак, систолик ҳажмини ҳам аниқлаш учун яна бошқа бир қанча усуллар ишлаб чиқилган. Улариинг кўпчилиги Стюарт ва Гамильтон таклиф этган методик принципга асосланади. Бу принципга кўра, венага юборилган бирор модданинг суюлиши ва томирлар системасида айланиш тезлиги аниқланади. Бунинг учун ҳозир баъзи бўёқлар ва радиоактив моддалар кенг қўлланилмоқда. Венага киритилган модда юракнинг ўнг ярми, қон айланишининг кичик доираси, юракнинг чап ярмидан ўтиб, катта доира арте-рияларига киради, шу ерда нодда концентрацияси аниқланади. Модда концентрацияси аввалига тўлқинга ўхшаш ошади, сўнг камаяди. Аниқланаётган модда концентрацияси бир қадар вақтдан кейин камаяди, шу фонда, модданинг максимал миқдори бўлган қон порцияси юракнинг чап ярмидан иккинчи марта ўтаётганда артериал қондаги модда концентрацияси янгидан кўпаяди (рециркуляция тўлқини) (28-расм). Модда юборилган пайтдан то унинг рециркуляцияси бошлангунча ўтадиган вақт белгиланади ва суюлиш эгри чизиғи, яъни қондаги текширилаетган модда концентрациясииинг ўзгариши (ортиши ва камайиши)ни ифодаловчи эгри чизиқ тузилади. Қонга юборилган ва артериал қонга ўтган модда миқдорини, шунингдек, унинг жами миқдори қон айланиш системасини айланиб чиққунчаўтган вақтни билиб олиб, қоннинг минутлик ҳажмини қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин: л/мин
ҳисобидаги минутлик ҳажм = 60·I׃ C·TБунда I — юборилган модданинг миллиграммлар
ҳисобидаги миқдори; С — суюлтириш эгри чизиғи бўйича ҳисобланган мг/л ҳисобидаги ўртача концентрацияси; Т — циркуляция биринчи тўлқинининг давом этиш вақти (секундлар ҳисобида).
Do'stlaringiz bilan baham: |