Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Организм ишлаганда қон минутлик ҳажмининг ўзгариши



Download 13,93 Mb.
bet60/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   493
Bog'liq
fizi

Организм ишлаганда қон минутлик ҳажмининг ўзгариши. Систолик ва минутлик ҳажмлар доимий миқдор эмас, аксинча, улар организм қандай шароитда эканига ва қандай иш бажараётганига қараб ўзгариб туради. Жисмоний иш бажарилганда минутлик ҳажм анча (25—30 литргача) ортади. Юракнинг тезроқ уриши ва систолик ҳажмининг ортиши шунга имкон бериши мумкин. Машқ қилмаган кишиларда минутлик ҳажм одатда юрак қисқаришлари ритмининг тезлашиши ҳисобига ошади. Машқ қилган кишилар ўртача оғирликдаги жисмоний иш бажарганда систолик ҳажм ортади, юракнинг қисқаришлар ритми эса, машқ қилмаган кишилардагига нисбатан камроқ тезлашади. Жуда қаттиқ жисмоний иш бажарилганда, масалан, анча куч сарфлашни талаб қилувчи спорт мусобақалари вақтида, ҳатто яхши тайёрланган
спортчиларда ҳам систолик ҳажм ортиши билан бирга юракнинг қисқаришлар ритми ҳам тезлашади. Юрак ритмининг тезлашиши ва систолик ҳажмнинг ортиши биргаликда минутлик ҳажмнинг жуда ортиб кетишига, бинобарин, ишлаётган мускулларнинг қон билан кўпроқ таъминланишига сабаб бўлади, шу тариқа, иш қобилиятининг юқори бўлиши учун зарур шароит яратиб беради. Машқ қилган одамлар жуда катта иш бажарганда юраги минутига 200 ва ундан кўп марта уриши мумкин.


ЮРАК ИШИНИНГ БОШҚАРИЛИШИ
Юракнинг иши — қиcқариш частотаси ва кучи — организмнинг активлигига ва у яшаётган муҳитнинг турли шароитига қараб ўзгаради. Организмнинг фаолиятига ва ташқи муҳит шароитига яраша қон билан таъминланиши кўп жиҳатдан шунга боғлиқ. Юрак ишининг бундай ўзгарувчанлиги ва организм талабларига мосланиши регуляциянинг нерв ва гуморал механизмлари туфайли рўёбга чиқади.
Юрак иннервацияси
Юракка марказий нерв системасидан симпатик ва адашган (сайёр) нервлар орқали келувчи импульслар юракнинг нерв регуляциясини амалга оширади.
Барча вегетатив нервлар сингари, юрак нервлари ҳам икки нейрондан таркиб топган. Узунчоқ мияда ётган биринчи нейроннинг ўсиқлари адашган нервни ҳосил қилади (30-расм). Адашган нервнинг бу нейрони юракнинг интрамурал ганглийларида тугайди. Шу ердаги иккинчинейроннинг ўсиқлари синоатриал тугунга, бўлмаларнинг мускул толаларига ва атриовентрикуляр тугунга боради. Юрак қоринчалари адашган нервдан иннервация


Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish