Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Электрокардиограмма



Download 13,93 Mb.
bet57/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   493
Bog'liq
fizi

27-расм. Электрокардиограмма (ЭҚГ), фонокардио-грамма (ФКГ) ва уйқу артериясининг сфигмограм-маси (СГ) билан синхрон (бнр вақтда қайд қилин-ган баллистокардиограмма (БКГ) ва динамокардио-грамма (ДКГ).
Кейинги йилларда клиникада баллистокардиография кенг тарқалди. Старр ва бошқалар ишлаб чиққан бу методика қон қоринчалардан хайдалганда ва йирик томирларда ҳаракатланганда тўп отилганда кузатиладигандек реактив акс туртки ҳодисасига ўхшаш бутун гавданинг тебрани-шига асосланган (методика — «баллистокардиография» номи снаряднинг тўп стволидаги ҳаракатини ўрганувчи фанни ифодаловчи «баллистика» сўзидан олинган). Юракпинг ишлаши туфайли гавда тебранишлари қайд Қилинган эгри чизиқлар нормада характерли кўринишга эга (27-расм). Гавда тебранишларини қайд қилиш учун бир неча турли усул ва асбоблар бор.
Е. Б. Бабский ва ҳамкорлари одам юраги фаолиятининг механик кўринишларини қайд қилиш методикасини ишлаб чиқишди. Бу методика 300 г ча келадиган юракнинг кўкрак қафасида ҳаракатланганда ва қон массаси юракдан томирларга ўтганда кўкрак қафасининг оғирлик маркази одам ётган юзага нисбатан силжишига асосланган. Ана шу методика динамокардиография деб аталган. Бу мстодика (қўлланилаётганда одам махсус столда ёки кушеткада ётади. Механик миқдорларни электр тебранишларига айлантирадиган алоҳида қурилма ўша стол ёки кушеткага монтаж қилинган. Бу қурилма текширилувчи кишининг кўкрак қафаси тагида туради. Оғирлик марказининг силжигиини осциллограф эгри чизиқлар шаклида қайд қилади. Юрак циклинипг барча фазалари: бўлмалар систоласи, қоринчаларнинг тарангланиш фазаси, улардан қоннинг ҳайдалиш фазаси, протодиастолик давр, қоринчаларнинг бўшашиш ва қон билан тўлиш фазалари динамокардиограммада қайд қилинади. Юракнинг турли касалликларида унинг ишлаш ритми бузилганини электрокардиография, баллистокардиография ва динамокардиографиялар ёрдамида аниқласа бўлади.
Юрак ишлаганда юрак тонлари деб аталувчи товуш ҳодисалари рўй беради. Қўкрак қафасининг юрак соҳасига қулоқ тутилса ёки эшитиш найи — стетоскоп қўйилса, юрак тонларини эшитиш мумкин. Бунда икки тон эшитилади: биринчиси қоринчалар систоласининг бошида, иккинчиси қоринчалар диастоласининг бошида пайдо бўлади. Биринчи тон бўғиқроқ, чўзиқ ва паст, иккинчи тон эса калта ва баланд бўлалп.
Электрон аппаратлар қўлланилиши туфайли юрак тонларини син чиклаб анализ қилиш мумкин бўлди. Кучайтиргичга ва осциллографп уланган сезгир микрофон кўкракка қўйилса юрак тонларйни ҳаракатланаётган фотоплёнкага ёки фотоқоғозга ёзилган эгри чизиқлар шаклда қайд қилиш мумкин. Бу методика фонокардиография деб аталади. Шундай усулда қайд қилинган эгри чизиқларда қулоққа эшитиладигаи биринчи ва иккинчи тондан ташқари, юракнинг учинчи ва тўртинчи тонлари ҳам кўпинча қайд қилинади (25-расм), лекин бу тонлар кучсизроқ бўлади.
Асосан атриовентрикуляр клапанларнинг таранг тавақалари ва шу клапанларга ёпишган пай ипларнинг тебраниши туфайли биринчи тон келиб чиқиши ҳайвонлар устидаги экспериментларда ва одамларни текширишда кўрсатиб берилди. Атриовентрикуляр клапанларнинг тавақалари ва пай иплар қоринчаларнинг изометрик қисқариш фазасида ва қоринчалардан қон тез ҳайдалиб чиқадиган фазанинг энг бошланғи пайтида тебранади. Биринчи тоннинг келиб чиқишида миокарддагн мускул толаларининг қисқаришига алоқадор товушлар ҳам бир қада роль ўйнаса керак. Биринчи тоннинг охирида яримой клапанларнинг очилишига боғлиқ бўлган тебранишлар қайд қилинади.
Иккинчи тон қоринчалар систоласи тамом бўлгач улардаги босим! аорта билан ўпка артериясидаги босимдан пасайган пайтда яримой клапанларнинг беркилишидан келиб чиқади. Одатда қон юракка қайтиб келаётганида ўз йўлида яримой клапанларга дуч келади ва уларни куч билан ёпиб, тебрантириб юборади.
Учинчи тон иккинчи тон тугагандан 0,11—0,18 минут кейин қ.оринчалар қонга тез тўлаётганда юрак деворларининг тебранишидан келиб чиқади. Тўртинчи тон биринчв тондан аввал келиб чиқади, у бўлмалар систоласи вақтида қоринчалар қўшимча кон билан тўлаётганда шу қоринчалар деворининг тебранишига боглиқ. Юрак порокларида клапанларнинг нормал тузилиши бузилган бўлиб, улар беркилганда ё етарлича жипслашмайди (клапанлар камчилиги) ёки бўлма билан қоринча ўртасидаги ёхуд қоринча билан аорта ўртасидаги тешик тораяди, бундай ҳолатларда қон юракда нормал ҳаракатлана олмай, юрак тонларига қўшилиб кетувчи шовқинлар пайдо бўлади; тонларнинг ўзи ҳам ўзгаради.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish