Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Юрак бўшлиқларидаги қон босими ва юрак циклининг фазалари



Download 13,93 Mb.
bet54/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   493
Bog'liq
fizi

Юрак бўшлиқларидаги қон босими ва юрак циклининг фазалари. Бутун қон томирлар системасидаги каби, юрак бўшлиқларида ҳам қоннинг ҳаракати унинг йўлидаги босимлар фарқига боғлиқ бўлганлиги учун систола ва диастола вақтида бўлмалар ва қоринчалардаги босим қандай ўзгаришини кўриб чиқиш лозим.
Юрак бўшлиқларидаги, шунингдек аорта билан ўпка артериясидаги қон босимини 1861 йилда Шово билан Марей йирик ҳайвонлар (от, ит) устидаги тажрибаларда биринчи бўлиб ўлчаган. Шу мақсадда улар бўйиндан очилган бўйинтириқ венаси орқали ингичка металл най — зонд киритиб, уни кавак венагача, ундан ўнг бўлмага, ўнг қоринчага ёки ўпка артериясига юборишган. Зонд босимни қайд қилувчи асбобга уланган. Юракнинг чап ярмидаги босим ўзгаришини аниқлаш лозим бўлса, зондни чап қоринчага чап уйқу артерияси ва аорта равоғи орқали киритишган.
Кейинги йилларда юрак ичидаги босим одамда ҳам ўлчанмоқда, чунки юракнинг баъзи касалликларида диагностика учун (касаллик характерини аниқлаш учун) юрак ичидаги босимни ўлчаш зарур. Шу мақсадда очилган елка веиасининг марказий қисмига ингичка эластик кавак зонд — катетер киритилиб, кавак венага, ундан ўнг бўлмага, ўнг қоринчага ёки ўпка артериясига ўтказилади (24-расм). Аортага ёки чап қоринчага зонд елка артерияси орқали киритилади. Юрак бўшлиқларидаги ва йирик томирлардаги босимни ўлчаш учун ҳам пункция қилинади, яъни кўкрак қафаси кавак игнада тешилади ва шу игна бир бўлма ёки қоринчага, аорта ёки ўпка артериясига киритилади. Қон ивишига қарши эритма билан тўлдирилиб юрак бўшлиғига ёки йирик томирга киритилган зонд сезгир ва инерциясиз электр манометрига уланади ва шундай йўл билан босим ўзгариши қайд қилинади.
Бўлмалардаги босим ўзгариши унча юқори эмас. Бўлмалар систоласининг чўққисида улардаги босим симоб устуни ҳисобида 5—8 мм га тенг. Бўлмалар диастоласи вақтида улардаги босим 0 га тушади, сўнгра, қоринчалар систоласининг ўрталаридан бошлаб, веналардан келаётган қон бўлма бўшлиғини тўлдира бошлаши натижасида босим аста-секин ортиб боради (25-расм). Қоринчалар систоласи тугаши ва атриовентрикуляр клапанлар очилиши бидан бўлмалардаги босим яна пасаяди, чунки қон улардан қоринчаларга бемалол ўтади. Қоринчалар систоласи бошланишига 0,1 секунд қолганда бўлмалар систоласи бошланади, шунинг натижасида қоринчалар бир қадар қўшимча қон билан тўлади. Бироқ бу қўшимча кирган қоннинг унча муҳим аҳамияти йўқ, чунки қоринчани тўлдирувчи қоннинг кўп қисми унга қоринчалар диас-толасининг биринчи давридаёқ кирган бўлади.
Бўлмалар диастоласи вақтида улардаги босим миқдори нафас фазасига боғлиқ. Бўлмалар диастоласининг бошида улардаги босим нафас олиш вақтида манфий, яъни атмосфера босимидан паст бўлиб қолади. Босимнинг бундай пасайиши сабаби нафас олиш чўққисида кўкрак бўшлиғида манфий босимнинг ортишидир. Нафас олиш чўққисида бўлмалардаги босим пасайиши туфайли уларга всналардан кўпроқ қон келади. Нафас чиқариш пайтида кўкрак бўшлиғидаги манфий босим камаяди ва бўлмалар диастоласининг бошланиш вақтида улардаги босим 0 га яқин бўлиб қолади.
Бўлмалар систоласи тугагач қоринчалар систоласи бошланади. Қисқариш тўлқини миокард бўйлаб аста-секин тарқалиб, қоринчаларнинг ҳамма мускулларига бирдан ёйилмайди; мускул толаларининг бир қисми қисқаради, шу сабабли уларнинг қисқармаган бошқа қисми чўзилади. Шунинг учун қоринчалар шакли ўзгаради-ю, ичидаги босим ўзгармайди. Қоринчалар систоласининг бу даврида қўзғалиш ва қисқариш тўлқини миокард бўйлаб тарқалади, ана шу давр қоринчаларнинг асинхрон қисқариш фазаси, ёки қоринчалар шаклининг ўзгариш фазаси деб аталади. У 0,05 секунд давом этади. Қоринчалардаги барча мускул толалари қисқаришга киришгач, қоринчалар бўшлиғидаги қон босими орта бошлайди, шу сабабли атриовентрикуляр клапанлар ёпилади. Бу вақтда ярим ой клапанлар ҳам берк бўлади, чунки қоринчалардаги босим аорта билан ўпка артериясидаги босимга қараганда ҳали паст бўлади. Шунинг учуп қисқа вақт ичида — 0,03 секундда — қоринчаларнинг мускуллари тарангланади, бироқ қоринчадаги босим аорта билан ўпка артериясидаги босимдан ошмагунча ва қон тазйиқи билан ярим ой клапанлар очилмагунча қоринчалар ҳажми ўзгармайди (чунки ҳар қандай суюқлиқ сингари қоринчалардаги қон ҳам сиқилмайди). Кла-панлар ёпиқ бўлган пайтдаги қисқариш даври изометрик қисқариш даври деб аталади (мускул қисқарганда толалари тарангланишини, аммо калталанмаслигини изометрик қисқариш деб айтишади). Асинхрон ва изометрик қисқариш фазалари биргаликда қоринчаларнинг тарангланиш даври деб аталади (25-расмдаги 2 ва 3).
Изометрик қисқариш натижасида қоринчалардаги босим аорта билан ўпка артериясидаги босимга нисбатан юқори бўлиб қолганда, аорта билан ўпка артериясининг клапанлари очилади ва қоннинг қоринчалардан ҳайдалиш фазаси бошланади ва қон қориичаларидан аорта билан ўпка артериясига киради (25-расмдаги 4).
Одамда чап қоринчадаги босим симоб устуни ҳисобида 65—75 мм га етганда қон ундан аортага, яъни қон айланишинииг катта доирасига ҳайдала бошлайди, ўнг қоринчадаги босим симоб устуни ҳисобида 5—12 мм га етганда эса қон ундан ўпка артериясига, яъни қон айланишининг кичик доирасига ҳайдала бошлайди.
Қон ҳайдалиш фазасининг дастлабки дақиқаларида қоринчалардаги қон босими яримой клапанлар очилгунгача бўлганидек бирданига ортади (тез ҳайдалиш фазаси — 0,10—0,12 секунд). Қоринчалардати қон миқдори камайган сайин ва аорта билан ўпка артериясига келаётган қон улардан кетаётган қонга нисбатан камроқ бўлиб қолгач босим ортиши тўхтайди ва систола охирида босим пасая бошлайди (қоннинг секин ҳайдалиш фазаси — 0,10—0,15 секунд).
Нормал физиологик шароитда систола чўққисида чап қоринчадаги босимнинг максимал миқдори 115—125 мм, ўнг қоринчада эса



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish