Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Юракнинг қон билан тўлиши



Download 13,93 Mb.
bet56/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   493
Bog'liq
fizi

Юракнинг қон билан тўлиши. Юракнинг қон билан тўлишини таъминловчи факторлардап бири юрак аввалги сафар қисқарганда у қонга берган ҳаракатлантирувчи кучнинг қолдиғидир. Бу қолдиқ кучнинг мавжудлиги шундан кўринадики, пастки кавак вена юракка яқинроқ ердан кесиб қўйилса, унинг периферик учидан қон оқади, юракнинг олдинги қисқариш кучи батамом сарфланганда эди, қон оқмаган бўлур эди.
Юракка қон келишининг иккинчи сабаби шуки, кўкрак қафаси қонни айниқса нафас олиш вақтида сўриб олади (аспирация). Упканинг эластик тортиш кучи борлигидан, кўкрак қафаси манфий босим мавжуд бўлган жипс берк бўшлиқ ҳисобланади. Нафас олиш пайтида қобирғааро мускуллар ва диафрагманинг қисқариши бу бўшлиқни катталаштиради; кўкрак бўшлиғидаги органлар: юрак, ўпка, томирлар, жумладан кавак веналар чўзилади, натижада кавак веиалар билан бўлмалардаги босим манфий бўлиб колади: уларнинг перифериядан кўпроқ қон сўриб олиш сабаби шу.
Қонни бўлмаларга бевосита сўриб олувчи механизм бор, деган маълумотлар кўп. Бу механизм шундан иборатки, қоринчалар систоласи вақтида улар бўйига кичраяди, натижада атриовентрикуляр тўсиқ пастга тортилиб, бўлмаларни кенгайтиради, шу туфайли кавак веналардан бўлмаларга қон сўрилади.
Юрак фаолиятининг механик ва товуш ҳодисалари
Юрак қисқаришлари бир қанча механик ва товуш ҳодисалари билан ўтади ва (бу ҳодисаларни қайд қилиб, юракнинг қисқариш динамикаси ҳақида тасаввур олиш мумкин.
Чап томондан бешинчи қобирға оралиғида ўрта ўмров чизиғидан 1 см ичкарида юрак қисқариши вақтида юрак турткиси сезилади. Турткининг сабаби қуйидагича: қоринчалар қисқаргаи иайтда юракнинг кўндаланг размерлари ўзгаради — у эллипсоид шаклдан думалоқ шаклга киради, қоринчалар деворининг зичлиги ортади, юрак учи юқорига кўтарилиС, кўкрак деворига урилади.
Юрак турткисининг эгри чизиғи — кардиограмма махсус асбоб кардиограф ёрдамида ёзиб олинади. Бу асбоб юрак турткиси туфайли кўкрак қафасининг тебранишини қайд қилишга имкон беради.
Ю рак қисқаришларини пича ҳаво юборилган баллонни қизилўнгачга киритиш йўли билан ҳам қайд қилиш мумкин. Баллон босимнинг кичик тўлқинларини қайд қилувчи асбобга найча ёрдамида уланган. Юрак қисқариб қизилўнгачга урилади ва баллондаги ҳаво босимини ўзгартиради. Шундай усул билан олинган эгри чизиқ — қизилўнгач кардиограммаси (эзофагокар-диограмма)да асосан чап бўлманипг қисқаришлари акс этади. Рентгсн аппаратинипг экранида юрак сояси контурининг ҳаракатини электр билан қайд қилиш клиника учун фойдали. Бундай экранга юрак сояси-нинг бўлма, қоринча ёки аорта соҳасидаги четлари олдидан фотоэлемент жойланади. Бу асбоб эса осциллографга уланади. Юрак ҳаракатланганда фотоэлементнинг ёритилиш даражаси ўзгаради, бу эса осциллографда эгри чизиқ шаклида қайд қилинади. Юрак бўлимлари қисқариши ва бўшашишининг эгри чизиқлари шу усулда олинади. Бу методика электрокимография деб ата-лади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish