Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet52/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   493
Bog'liq
fizi

21-расм. Бўлма (А) ва қоринча (5) экстрасистолалари.
Одатдаги пауза қанча давом этса, синус экстрасистоласидан кейин келувчи пауза хам ўшанча давом этади, Навбатдан ташқари қўзгалиш ўнг ёки чап қоринчанииг Пуркине толаларида пайдо бўлса, бундай қўзғалиш синоатриал тугун автоматиясида акс этмайди ва бу тугун навбатдаги импульсни экстрасистоладан кейин ҳали рефрактер ҳолатда бўлган қоринчаларга ўз вақтида юбораверади; шунинг учун қоринча миокарди бўлмадан келадиган навбатдаги импульсга жавоб бермайди. Сўнг қоринчанинг рефрактер даври тугайди ва у яна таъсиротга жавоб бера олади, лекин синусдан иккинчи импульс етиб келгунча бирқадар вақт ўтади. Шундай қилиб, қоринчанинг ўзида вужудга келган қўзғалиш туфайли экстрасистола (қоринча экстрасистоласи) пайдо бўлганда бўлманинг иш ритми ўзгармагани ҳолда, компенсатор пауза деган узоқ давом этувчи пауза кузатилади.

22-расм. Қоринчалар аритмияси билан бўлмаларнинг ҳилпираши (ҳилпилловчи. —
мерцательная аритмия).
Атриовентрикуляр тугун навбатдан ташқари қўзғалганда ҳам экстрасистолалар пайдо бўлиши мумкин. Бунда электрокардиограммадаги қоринча комплекси QRST нормал шаклда бўлади, бўлманинг Р тиши эса одатдагига қараганда ёки тескари йўналишда (эгри чизиқда юқорига эмас, паста қараган) ёки R тишига қўшилиб кетган бўлади ёхуд, R тишидан кейин келади. Р тишииинг бирон ўзгариши атриовентрикуляр тугуннинг қайси қисми қўзғалганига боглиқ. Гап шундаки, қўзғалиш бу тугундан қоринча томонга ҳам, бўлма томонга ҳам тарқалади. Қўзғалиш атриовентрикуляр тугуннинг юқори қисмида пайдо бўлса, аввал бўлмаларни қўзғатади ва Р тиши QRS комплексидан олдин келади. Тугуннинг пастки қисмида пайдо бўлган қўзғалиш бўлмалардан кўра қоринчаларга аввалроқ келади, шунинг учун QRS комплекси Р тишидан олдинда бўлади. Қўзғалиш атриовентрикуляр тугуннинг ўрта қисмида пайдо бўлса, бўлмаларга ҳам, қоринчаларга ҳам баравар тарқалади, Р ва QRS тишлари қўшилиб кетади.
Одамда экстрасистолалар миокарднинг ўзида, бўлма ёки қоринчадаги ритм бошқарувчилар соҳасида таъсирланиш ўчоқлари мавжуд бўлганда вужудга келиши мумкин. Экстрасистолаларнинг келиб чиқишига марказий нерв системасидан юракка келаётган импульслар сабаб бўлиши мумкин.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish