Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Иммунитет ва иммун жисмлар (антителолар)



Download 13,93 Mb.
bet35/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   493
Bog'liq
fizi

Иммунитет ва иммун жисмлар (антителолар)
Организм фагоцитоз йўли билангина эмас, балки гуморал факторлар ёрдами билаи, яъни микробларни ва уларнинг ҳаёт фаолияти натижасида вужудга келадиган маҳсулотларни зарарсизлантирувчи моддаларни ҳужайраларда ҳосил қилиш йўли билан инфекциялардан саҳланади. Масалан, микроблар қўзгайдиган баъзи касалликларда (юқумли касалликларда) организм бактерия заҳарлари — токсинларни, эҳтпмол, химиявий бириктириш йўли билан зарарсизлантирувчи моддалар (антитоксинлар) ишлаб чиқаради ва тўплайди. Ҳайвонлар қонига токсинлар қайта-қайта юборилгандан сўнг унда тегишли антитоксинлар тўпланади. Бундай ҳанвонларнинг қон зардоби касалликларни даволаш мақсадида ишлатилади.
Аксари юқумли касалликлар (масалан, қизамиқ, чин чечак, тепкили терлама ва ҳоказо) да организм микробларнинг ривожланишига тўсқинлик қиладиган моддаларни ҳосил қилади, бу моддалар антителолар ёки иммун жисмлар деб аталади. Шунга кўра одам баъзи касалликлар билан камдан-кам такрор оғрийди. Касаллик билан оғриб ўтган одамнинг қон зардоби шу касаллик микробларининг ўсишини ва ривожланиши-ни тўхтатади. Инфекция ривожланишига тўсқинлик қилувчи моддаларнинг қон, тўқи-маларда мавжудлиги ва организм ҳужайраларининг касаллик микробларига реакция кўрсатиш қобилиятининг ўзгариши туфайли организмнинг касаллик билан оғримаслик (касалликка чалиимаслик) ҳолати иммунитет деб аталади. Антителоларни лейкоцитлар ва ретикуло-эндотелий системасининг ҳужайралари ишлаб чиқаради.
Иммун жисмлар микроблардан бошқа омиллар таъсирида ҳам ишланади. Орга-низмга ҳар қандай ёт оқсил парснтерал йўл билан (ҳазм йўлидан ташқари) киритил-ганда ҳам қонда антитслолар пайдо бўлади. Ҳайвон қайси ёт оқсилга иммунланган бўлса, шу ҳайвон зардоби ўша ёт оқсилга таъсир этганда оқсил ивиб, чўкиб тушади. Бу ҳодиса преципитация, уни вужудга келтирувчи моддалар эса преципитинлар деб аталади. Иммун жисмларга гемолизинлар, агглютининлар ва шу кабилар киради.
Иммун жисм организмнинг туғилиш вақтидан мавжуд бўлса, туғма, ёки ирсий иммунитет деб айтишади. Иммун жисмларнинг индивидуал ҳаёт даврида тўпланиши орттирилгаи (ёки касб этилган) иммунитет деб аталади. Одамнинг ва ҳайвонлардан айрим турларининг баъзи касалликлар билан оғримаслиги туғма иммунитет билан тушунтирилади. Масалан, одам қорамол чумаси деган касаллик билан огримайди.
Ташқи таъсиротлар туғма иммунитетга путур етказиши мумкин. Одатдаги шароит-да куйдирги билан оғримайдиган товуқлар совутиб қўйилса, касаллана бошлайди. Шунингдек ионловчи радиацня (нурланиш) ҳам организмнинг инфекцияга қарши чидамини камайтиради.
Туғма иммунитет лейкоцитларнинг фагоцитоз қила олишига анчагина боғлиқ. Қуёнга куйдирги споралари юборилгач уларни лейкоцитлар ютиб, ҳазм қилиб юбо-ради. Қуённинг қои зардобида эса куйдирги бактерияларининг споралари яхши ривожланади.
Анафилаксия. Оқсил табиатли ёт моддалар организмга такрор кирганда анафилаксия деб аталадиган махсус. ҳолат кузатилади.
Масалан, денгиз чўчқасининг териси остига, қонига еки қорин пардаси бўшлиғига озгина (0,02 мл) ёт зардоб юборилса, ҳеч қандай зарарли оқибат кузатилмайди. Лекин шу зардоб 15—20 кундан сўнг такрор юборилса, кучли реакция ва огир ҳолат —анафилактик шок рўй беради: тутқаноқ тутади, нафас олиш ва юрак уриши бузилади, зардоб юборилгач бир иеча минутдан кейин ҳайвон ўлиб қолади. Сабаби шуки, ёт оқсил биринчи марта юборилганда ҳайвоннинг мазкур оқсилга сезувчанлиги ошади (сенсибилизацияловчи инъекция). Уша оқсил модда шундай сенсибилизациялангаи ҳайвонга такрор юборилганда жуда кучли заҳардек таъсир қилади (ажрим қилувчи инъекция).
Ҳайвон ажрим қилувчи инъекциядан кейин омон қолса десенсибилизацияланиб, яъни сенсибилизацияловчи инъекция таъсирида ошган сезувчанлик ҳолатидан қутилиб қолади. Бу ҳолатларнинг келиб чиқиш механизмлари мураккаб бўлнб, мукаммал ўрга-нилгани йуқ.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish