4
ҚОН АЙЛАНИШИ
Қон айланиш системаси органлари — юрак ва томирлар фаолияти туфайли организмда қон тўхтовсиз ҳаракатланиб туради. Қон шундай ҳаракатланиш натижасида турли-туман транспорт функцияларини бажаради, чунончи тўқималарга кислород ва озиқ моддалар етказиб беради ва модда алмашинув процесслари оқибатида ҳосил бўлган моддаларни тўқималардан олиб кетади.
Қон организмда ҳаракатланар экан, қон айланишининг катта ва кичик доираси каби мураккаб йўлни босиб ўтади. Катта доира юракнинг чап қоринчасидан бошланиб, аорта, ундан чиққан артерияларни, уларнинг барча тармоқларини, бутун гавдадаги артериолалар, капиллярлар, веналарни ўз ичига олади ва юракнинг ўнг бўлмасига қуйиладиган иккита кавак вена билан тугайди. Қон айланишининг кичик доираси юракнинг ўнг қоринчасидан бошланиб, ўпка артерияси ва унинг барча тармоқларини, ўпка артериолалари, капиллярлар, веналарии ўз ичига олади ва юракнинг чап бўлмасига қуйиладиган ўпка веналари билан тугайди (9-расм).
Юракнинг ишлаб туриши туфайли томирлардаги қон ҳаракатланади. Қоринчалар миокарди қисқарганда қон юракдан аортага ва ўпка артерияларига босим билан ҳайдалиб чиқади. Қоннинг томирлардаги кейинги ҳаракати ва юракка қайтиб келиши шунга боғлиқки, йирик артериялардаги қон босими майда артериялардагига нисбатан анча юқори, майда артериялардаги қон босими эса капиллярлардагига нисбатан юқори, капиллярлардаги босим ўз навбатида веналардаги ва юрак бўлмаларидаги босимдан юқори. Шундай қилиб, қон юрадиган йўлдаги босимлар фарқ қилади, 6у эса қоннинг томирлар системасида ҳаракатланишига сабаб бўлади: қон босим юқорироқ бўлган томирлардан босим пастроқ бўлган томирларга қараб оқади. Қоннинг оқими бўйлаб (артериялардан капиллярлар ва венага томон) босимнинг аста-секин пасайишига сабаб шуки, қониинг юракда ҳосил бўладиган босим энергияси томирлардаги суюқлиқ ҳаракатига кўрсатиладиган қаршиликни енгишга сарф қилинади, бу қаршилик эса суюқлиқ зарралари-нинг томир деворига ва ўзаро ишқаланишига боғлиқ.
ЮРАК
Веналардан ўзига келаётган қонни артерияларга ритм билан ҳайдаб чиқариш юракнинг функциясидир. Бу функция юрак бўлмалари ва қоринчаларининг деворини ҳосил қилувчи мускул толаларининг ритм билан қисқариши ва бўшашуви натижасида юзага чиқади. Юракнинг бу қисмларидаги миокарднинг қисқариши уларнинг систоласи деб, бўшашуви эса диастоласи деб аталади.
Нормал физиологик шароитда бўлмалар билан қоринчалар систо-ласи ва диастоласи муайян равишда ўзаро мослашган бўлиб, юракнинг иш циклини ташкил этади. Бўлмалар систоласини ҳар бир циклнинг бошланиши деб ҳисоблашади. Қисқариш ўнг бўлманинг кавак веналар қуйиладиган қисмидан бошланади. Сўнг қисқариш тўлқини мускуллари умумий бўлган иккала бўлмага тарқалади. Юракнинг қисқаришлар ритми минутига 75 бўлганда бўлмалар систоласи 0,1 секунд давом эта-ди. Бўлмалар систоласи тугагач қоринчалар систоласи бошланади, бу вақтда бўлмалар 0,7 секунд давом этувчи диастола ҳолатида бўлади. Иккала қоринча баравар (бир вақтда) қисқаради, уларнинг систоласи қарийб, 0,3 еекунд давом этади. Шундан сўиг қоринчалар диастоласи бошланади, у қарийб 0,5 секунд давом этади. Қоринчалар диастоласи-нинг охирида, унинг тамом бўлишига 0,1 секунд қолганда бўлмаларнинг янги систоласи рўй беради ва юракнинг иш цикли янгидан бошланади.
Бўлмалар ва қоринчалар қисқаришининг ўзаро боғлиқлиги ва изчиллиги қўзғалиш юракнинг қаерида пайдо бўлишига ва қандай тарқалишига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |