Ажратиб олинган юрак. Юрак автоматиясини бақанинг ажратиб олинган, яъни организмдан қирқиб олинган юрагида кузатиш осонроқ. Бақанинг бундай ажратиб олинган юраги Рингер эритмасига солиб қўйилса бир неча соат ва ҳатто бир неча кун қискариб туриши мумкин.
Иссиққонли ҳайвоннинг ажратиб олинган юраги қисқариб туриши учун Ланеендорф методикаси қўлланилади: кесиб олинган юрак аортасига канюла суқиб қўйилади, фибринсизланган қопга ёки Рингер эритмасига глюкоза қўшиб шиша идишга солинадида, баландга ўрнатилади, канюла шу идишга уланади; Рингер эритмаси кислород билан тўйинтирилиб, 37—38° гача иситилади.
Рингер эритмаси қуйилган идишдан аортага келаётган суюқлиқ устунининг босими остида аортанинг ярим ой клапанлари ёпилади, натижада эритма юракни қон билан таъминловчи тож артерияларга киради. Иссиққонли ҳайвон юраги шундай шароитда соатлаб ритм билан ишлаши мумкин.
Орган томирларидан эритма ўтказиш (перфузия) методикасини татбиқ этиб, ҳайвон ёки одам ўлганидан бир неча соат кейин ҳам унинг тўхтаб қолган юрагини яна ишга солиш мумкин. 1902 йилда А. А. Кулябко бола юрагини тирилтириш устида биринчи марта тажриба килган. Кейинчалик катта ёшли одам ўлганидан 2 сутка кейин юрагини жасадидаи ажратиб олиб ишлатиб юбориш устида муваффақиятли тажрибалар ўтказилди. Тирилтирилган юрак 13 соатдан ортиқроқ уриб турган эди С. В. Андреев).
Юрак турли бўлимларининг автоматияси.Нормал юрак ритмини бошқарувчи тугун — синоатриал тугун автоматияга кўпроқ қодир. Бироқ автоматия қобилияти юракнинг бошқа қисмларида ҳам бор. Масалан, структураси жиҳатидан синоатриал тугун толаларига яқин турадиган ва бўлмаларда шу тугуннинг ёнгинасида жойлашган тола-ларда ҳам автоматия аниқланган. Бу толаларнинг автоматия қобилияти синоатриал тугун ҳужайраларникига қараганда камроқ. Уларни ритмни яширин бошқарувчилар деб аташади, чунки нормада бу толаларнинг автоматияси кўринмайди, синоатриал тугуннинг функцияси бузилганда-гина боя айтилган толалар шу функцияни ўз зиммасига олади.
Автоматия атриовентрикуляр тугунда ҳам бор. Итларда атриовент-рикуляр тугуннинг юқорироғига лигатура солиб ўтказилган экспериментларда бунга ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу ҳолда бўлмадаги ритмни бошқарувчилар таъсир кўрсатмай қўяди ва қоринча аввалига қисқаришдан тўхтайди, лекин бироз вақт ўтгач атриовентрикуляр тугун автоматияси ҳисобига яна қисқара бошлайди. Синоатриал тугун соҳаси қаттиқ совутилганда ҳам шундай ҳодиса кузатилади: қисқаришдан тўхтаган қоринчалар атриовентрикуляр тугунда ҳосил бўлувчи импульслар таъсирида яна қисқара бошлайди. Бунда бўлмалар ва қоринчалар одат-даги тартибда, бири иккинчисидан кейин эмас, деярлик бир вақтда қисқариши мумкин, чунки қўзғалиш атриовентрикуляр тугундан бўлма ва қоринча мускулларига бир хил тезликда етиб боради (юрак қисқаришларининг атриовентрикуляр ритми). Атриовентрикуляр тугун ўтказувчи системанинг пастроқдаги қисмларидан лигатура билан ажратиб қўйилгач қоринчалар барибир қисқараверади. Бу ҳолда ўнг ёки чап қоринчадаги автоматияли Пуркине толалари ритмни бошқарувчи бўлиб қолади.
Синоатриал тугунни биринчи тартибдаги автоматия маркази, атрио-вентрикуляр тугунни иккинчи тартибдаги автоматия маркази деб аташади. Одам юраги ритмни бошқарувчи синоатриал тугундан келадиган импульс таъсирида нормада минутига 70—75 марта қисқаради. Атрио-вентрикуляр ритмда юрак тахминан икки марта кам қисқаради, юрак янада пастроқдаги ритмни бошқарувчилар автоматияси таъсирида ишлаганда эса, қоринчаларнинг қисқариш частотаси яна ҳам камроқ бўлади.
Автоматик равишда рўй берувчи қўзгалишлар частотасига ритмни бошқарувчининг автоматия даражаси кўрсаткичи1 деб қаралади. Ритмни бошқарувчи тугунлар ёки Пуркине толаларидан келувчи импульслар таъсирида юрак қисқаришлари частотасининг юқорида айтилганча фарқ қилиши шундан гувоҳлик берадики, синоатриал тугун автоматияси ҳаммадан ортиқ, атриовентрикуляр тугун азтоматияси камроқ, юрак қоринчаларидаги Пуркине толаларининг автоматияси янада кам. Шундай қилиб, автоматия ўчоғи юракнинг веноз қисмидан қанча узоқда бўлса ва артериал қисмига қанча яқин турса, автоматия қобилияти шунча кам бўлади. Бу боғланиш автоматиянинг камайиб борувчи градиенти деб аталади (Гаскелл).
Нормал физиологик шароитда автоматиянинг фақат бир ўчоғи — синоатриал тугун ишлайди. Иккинчи ва учинчи тартибдаги ритм бошқарувчилар (атриовентрикуляр тугун ва Пуркине толалари) «сукут сақ-лайди», яъни автоматия қобилиятини намоён қилмайди. Сабаби шуки, синоатриал тугундан атриовентрикуляр тугунга ва Пуркине толаларига ортиқроқ частотали импульслар келиб, буларнинг автоматиясини бўғиб қўяди. Лигатура солиш, совутиш, баъзи заҳарларни юбориш йўли билан синоатриал тугун ишламайдиган қилиб қўйилгач атриовентрикуляр тугунга ва Пуркине толаларига келувчи импульсларнинг ритмик оқими тўхтайди, шу муносабат билан юрак ўтказувчи йўлининг бу қисмларида автоматия тикланади. Уларнинг автоматияси тикланиши учун маълўм вақт керак, бу вақт преавтоматик пауза деб аталади. Преавтоматик пауза бир неча секунддан бир неча ўнлаб секундгача боради, шу секундлар ичида юрак қисқаришлари тўхтаб туради, яъни асистолия кузатилади.
Қоринчалардаги ритмни бошқарувчилар автоматияси юқорироқ частотали импульслар таъсирида сўнишинн қуйидаги экспериментда кўриш мумкин: атриовентрикуляр тугун соҳасига лигатура солингач, қоринчаларнииг қисқариш ритми сийраклашган фонда уларга катта частотали ритмик электр стимуллар билан таъсир этилса, қорин-чалар таъсирот ритмига яраша қисқара бошлайди. Бироқ уларнинг автоматияси сўниб қолади ва электр стимуллар бйлан таъсир этиш тўхтатилгач қоринчалар ўз автоматияси тиклангунча бир неча вақт қисқармай туради.