Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet34/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   493
Bog'liq
fizi

Лейкоцитлар
Лейкоцитлар, ёки оқ қон таначалари организмдаги ҳимоя ва тикланиш процессларида муҳим роль ўйнайди. Уларнинг асосий вазифалари: 1) фагоцитоз, 2) антителолар ишлаш, 3) оқсил табиатли токсинларни парчалаш ва чиқариб ташлашдир.
Қонда лейкоцитлар эритроцитларга қараганда 600—800 баравар камроқ.
Катта ёшли кишининг 1 мм3 қонида 6000—8000 лейкоцит бор. Уларнинг кўпайиб кетиши лейкоцитоз, камайиб қолиши эса лейкопения деб аталади. Лейкоцитоз бир қанча патологик процесслар (яллиғланиш) учун характерли, бироқ соғлом одамларда (овқат ҳазм қилишда, жисмоний меҳнатда, оғриқ сезилганда, кучли эмоцияларда ва ҳоказо) ҳам кузатилади. Масалан, қийин имтиҳонлар пайтида студентлардаги лейкоцитлар 11000 тагача етгани қайд қилинган.
Лейкоцитлар иккита катта группага бўлинади: донали лейкоци-лар (гранулоцитлар) ва донасиз лейкоцитлар (агранулоцитлар). Бу груипаларнинг келиб чиқишлари ва вазифалари турлича.
Гранулоцитлар (эозинофиллар, базофиллар, нейтрофиллар) кўмикдаги миелобластлардан ривожланади.
Эозинофиллар '(барча лейкоцитларнинг 1—4% ини ташкил қилади) кислотали бўёқлар (эозин ва б.) билан бўялади. Улар оқсил табиатли токсинларни ва ёт оқсилларни парчалаш ҳамда зарарсизланти-ришда роль ўйнайди. ёт оқсиллар таъсирида қондаги эозинофиллар сони кўпаяди.
Базофиллар (жами лейкоцитларнинг 0—1%) асос бўёқлар, масалан, метилен синькаси ва шу кабилар билан бўялади. Уларнинг протоплазмасидаги гранулаларда гепарин бор.
Уткир яллиғланишнннг регенератив (якунловчи) фазасида қондаги базофиллар сони ошади ва хроник яллиғланишда пича кўпаяди. Бу ҳужайралардаги гепарин ва бошқа маҳсулотлар яллиғланиш ўчоғида қоннинг ивишига тўсқинлик қилади, бу эса яллиғланиш ўчоқларидаги сўрилиш ва битиш процессларига ёрдам беради, деб фараз, қилншади.
Нейтрофиллар (барча лейкоцитларнинг 70%) нейтрал бўёқлар б.илан бўялади. Бу ҳужайраларнинг асосий функцияси — фагоцитоз қилиш ва антителолар ишлашдир. Тўқималар шикастланган ва микроб кирган жойда нейтрофиллар кўплаб тўпланади. Лнча йирик бўлган бу ҳужайралар капиллярлар деворидаги эндотелий орқали кириб, тўқималарда микроблар кирган жойга қараб актив ҳаракат қила олади. Нейтрофиллар амёба сингари ҳаракат қилади; бунинг сабаби — мусбат хемотаксис. Нейтрофилларнинг ҳаракат тезлиги минутига 40 мк га етади, бу — ҳужайра диаметридан 3—4 баравар ортиқ масофага тенг. Нейтрофиллар микроблар билан тўқнашиб, уларни ўраб олади, ҳазм қилади ва йўқотади. Бу ҳодисани И. И. Мечников кашф этган ва фагоцитоз деб атаган (фаго — ейман, фагоцитлар — еювчи ҳужайралар). Бир лейкоцит 15—20 тагача бактерияни қамраб олиши мумкин, бироқ бунда лейкоцитнинг ўзи ҳам ҳалок бўлади (айни вақтда лейкоцитлар ичига кирган бактериялар урчийверади).
Бактерияларни ҳазм қилувчи протеолитик ферментлардан ташқари, нейтрофиллар бактерияларни зарарсизлантирувчи ва фагоцитозга ёрдам берувчи бир қанча моддалар (антителолар)ни чиқаради. Нейтрофиллар тирик бактер.ияларни ютиш билангина қолмай, балки ўлик бак-терияларни, организмнинг парчаланаётган ҳужайраларини ва ёт заррачаларни ҳам ютади. Ифодали қилиб айтганда, нейтрофиллар организмда қоровуллик қилади. Уткир яллиғланиш процессларида қондаги нейтрофиллар сони жуда ошиб кетади.
Нормада қонда етилган (еегментланган) нейтрофилларгина эмас, балки уларнинг етилмаган формалари: таёқчасимон ядроли (3—б%), ёш нейтрофиллар (0—1 %) сингари ўтмишдошлари ҳам муайян миқдорда бўлади. Нейтрофил лейкоцитозда етилмаган бу формалар сони кўпаяди. Айни вақтда ёш нейтрофилларнинг ўтмишдошлари -— миелоцитлар пайдо бўлиши мумкин.
Агранулоцитларга моноцитлар ва катта-кичик лимфоцитлар киради.Моноцитлар (барча лейкоцитларнинг 4—8% ини ташкил этади)кўмик, лимфа тугунлари ва қўшувчи тўқимада ҳосил бўлса керак. Уларқондан яллиғланган жойга ўтиб, макрофагларга айланади. Булар —фагоцитоз қиладиган гигант ҳужайралардир.
Оксидланиб бўлмаган маҳсулотлар яллиғланиш ўчоғида тўплнганда кислотали реакция вужудга келишини, бунинг натижасида нейтрофиллар ўз активлигидан маҳрум бўлиб қолишини шу ўринда қайд қилиб ўтмоқ керак. Макрофаглар эса нейтрофиллардан шу билан фарқ қиладики, оптимал фагоцитар ва ҳазм қилувчи активлик кўрсатиш учун кислотали муҳитни талаб қилади, шунинг учун яллиғланиш процесси авж олганда макрофаглар гўё нейтрофилларнинг ўрнига келгандек бўлади.
Лимфоцитлар (барча лейкоцитларнинг 21—35%) асосан лимфа тугунларида, қисман талоқда, айрисимон без (thymus)да ва шиллиқ пардаларда ривожланади.
Лимфоцитлар — қоннинг энг пластик ҳужайраларидир; улар моноцитларга ва макрофагларга, шунингдек тўқима гистиоцитларига ва қўшувчи тўқима фибробластларига айланиши мумкин. Бу ҳужайралар яллиғланишдан кейинги тикланиш (бошқача айтганда, репаратив) процёссларда қатнашади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish