7-расм. Қон группаларини аниқлаш.
Юқорида — ойнада текширилаётган қон иккн томчисининг ва II ҳамда III группа зардоблари томчилари. Қон зардоби группалари рим рақамлари билан ифодаланган. 1—II ва III группа зардоби билаи агглютинация рўй бермайди — I группа қони; 2—Ш группа зардоби билан агтлютинация рўй беради—II группа қони; 3— II группа зардоби билан агглютинация рўй беради — II группа қони; 4 — қон II ва III группа зардоби билан агглготинациялакади — IV группа қони.
8-расм. Қон қуйилиши мумкин бўлган схе-ма. Бир исмли группадан ташқари қайси группаларга муайян группадаги қонни қу-йиш мумкинлиги стрелкалар билан кўрса-тилган.
cуст актив зардоблар билан агглютинацияланмайди. Шунинг учун бундай ки-шиларнинг қони I группага янглиш киритилиши, натижада қон қуйиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Аз, А4, А5 ва бошқа агглютиногенлар янада суст бўлади. Rh-факторнинг уч варианти бор: Rh°,Rh,Rh".
Rh-фактор бўлмаган эритроцитларда Нг (резус-факторга тескари) факторлар топилди, уларнинг ҳам уч варианти бор: Нг°, Нг', Нг".
Бундан ташқари, М, N. S, Р, D, С, К, Ln, Lе, Ғу, Jк ва бошқа агглютиногенлар топилди. Бу факторларнинг комбинациялари кўп бирикмалар беради ва шундай қилиб, ҳозир бир неча юз минг қон группаси ажратилади. Бироқ қон қуйиш учун қоннинг фақат асосий тўрт групласини, Rh ва Нг факторларни аниқлаш каттароқ аҳамиятга эга.
Қон пластинкалари
Қон пластинкалари, ёки плакчалари диаметри 2—5 мк булган овал ёки думалоқ шаклдаги плазматик тузилмалардир. Одам ва сутэмизувчиларнинг қон пластинкалари ядросиз, шунинг учун кўпчилик тадқиқотчилар қон пластинкаларини ҳужайрасиз тузилмалар деб ҳисоблашади. Қон пластинкалари ядросиз эканлиги билан тубан даражадаги умуртқалилар қонида бўладиган типик ядроли ҳужайралар — тромбоцитлардан фарқ қилади.
Одамнинг 1 мм2 қонида 200 000—400 000 қон пластинкаси бор, лекин бу миқдор анча ўзгариб туриши мумкин. Қон пластинкаларининг миқдори сутка мобайнида ҳам ўзгаради: периферик қонда кундузи кўпроқ, кечаси камроқ бўлади. Бу, меҳнат ва дам олиш ритмига боглиқ бўлса керак; оғир жисмоний ишдан сўнг одамнинг қон пластинкалари 3—5 баравар кўпайиб кетади. Қон пластинкалари 2—5 кун яшайди, шунинг учун қонда пластинкаларининг ҳаммаси 2—5 кунда янгиланиб туради. Қон пластинкалари кўмик ва талоқдаги гигаит ҳужайралар — мегакариоцитларда ҳосил бўлади.
Қон томирларидан чиққан қондаги қон пластинкалари тез парчаланади. Қон ивишида муҳим роль ўйновчи факторлар ва ретрактозимлар қон пластинкаларидан плазмага чиқади.
Қоп пластинкалари парчаланганда улардан томирларни торайтирувчи модда — серотонин (5-гидроокситриптамин) ажралиб чиқади. Шундай қилиб, қон пластинкалари қоннинг ивиш хоссасини кучайтирибгина қолмай, балки томирларни торайтирувчи модда ажратиш йўли билан ҳам қон кетишига тўсқинлик қилади. Организмда қон пластинкаларининг ҳимоя ролини ўйнаши шундан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |