Юрак мускулининг қисқарувчанлиги, Юрак мускулининг қўзғалиши унинг қисқаришига, яъни таранглигининг ортишига ёки мускул толаларининг калта тортишига сабаб бўлади. Юрак мускулининг қисқа-риши, ўзидаги қўзғалиш тўлқини сингари алоҳида айрим стимул бериш, масалан, ўзгармас токни улаш ёки узиш билан скелет мускулининг қисқариши ва қўзғалишига қараганда узоқроқ вақт давом этади.
Юрак мускулидаги айрим толаларнинг қисқариш даври ҳаракаг потенциалининг давом этиш вақтига тахминан мос келади. Юрак тезроқ урганда ҳаракат потенциалининг давом этиш вақти ҳам, қисқаришнинг давом этиш вақти ҳам қисқароқ бўлади.
Одатда ҳар бир қўзғалиш тўлқинидан кейин юрак қисқаради. Бироқ қўзғалиш билан қисқариш орасидаги алоқа узилиши ҳам мумкин. Масалан, ажратиб олинган юракдан кальций тузи бўлмаган Рингер эритмаси узоқ вақт ўтказилса, қўзғалиш тўлқиии ритм билан келиб туради, демак, ҳаракат потенциаллари ҳам сақланиб туради, юракнинг қисқаришлари эса тўхтайди. Кальций ионлари қисқариш процесси учун зарурлиги, лекин мускулнинг қўзғалиши учун зарур эмаслиги ўша ва бошқа бир қанча тажрибалардан кўриниб турибди.
Қўзғалиш билан қисқариш орасидаги алоқанинг узилишини нобуд бўлаётган юракда ҳам кузатиш мумкин: юрак қисқаришдан тўхтагани-га қарамай, электр потенциаллари ҳали ритм билан ўзгариб туради.
Скелет мускули каби, юрак мускули қисқаришининг дастлабки пайтида сарфланадиган энергияни фосфорли макроэргик бирикмалар — аденозинтрифосфат ва креатинфосфат бевосита етказиб бсради. Бу бирикмалар оксидланиш ва гликолиз процессларида углезодлар энергияси ҳисобига қайта синтезланади (ресинтез). Скелет мускулларида анча жадаллик билан ўтувчи анаэроб процессга қараганда кислороддан фойдаланишга асосланган аэроб процесслар юрак мускулида устун туради.
Юрак мускули толаларининг бошланғич узунлиги билан улар.нинг қисқариш кучи орасидаги муносабат. Ажратиб олинган юракка Рингер эритмаси кўпроқ оқиб келадиган қилинса, яъни қоринчаларнинг тўлиши ва деворларининг чўзилиши орттирилса, юрак мускулларинйнг қис-қариш кучи ошади. Юракнинг деворидан қирқиб олинган мускул парчаси озгина чўзилганда ҳам шундай ҳодисани кузатиш мумкин: у чўзилганда қисқариш кучи ошади. Юрак мускули толаларининг қисқариш кучи, уларнинг қисқара бошлашдан олдинги узунлигига боғлиқ эканлиги ана шундай фактлар асосида аниқланган. Бу боғланиш Старлинг таърифлаб берган «юрак қонуни»га асос бўлган. Эмпирик
таърифлаб берган «юрак қонуни»га асос бўлган. Эмпирик равишда топилган ва маълум шароитдагина тўғри келадиган бу қонунга мувофиқ, диастола вақтида мускуллар қанча кўп чўзилса, юракнинг қисқариш кучи ўшанча ортиқ бўлади.Юракда қўзғалишнинг ўтиш механизми ва тезлиги. Миокардда қўзғалиш электр йўли билан ўтади: қўзғалган мускул ҳужайрасида пайдо бўлган ҳаракат потенциали қўшни ҳужайралар учун таъсирловчи бўлиб хизмат қилади.
Юракнинг мускул ҳужайраларидаги ҳаракат потенциалининг амплитудаси қўмии ҳужайраларда тарқалувчи ҳаракат потенциали вужудга келиши учун зарур бугак мембрана деполяризациясининг бўсаға даражасидан 4—5 марта ортиқроқ бўлади. Демак, ҳаракат потенциали ўз амплитудасига кўра қўшни ҳужайраларда қузғалишни вужудга келтириш учун ўта етарлидир. Бу қўзғалишнинг бўлмалар билан қоринчалар ўтказувчи йўли ва миокарди бўйлаб албатта ўтишини таъминловчи муҳим мосламадир.
Юракнинг турли қисмларида қўзғалишнинг ўтиш тезлиги турлича. Иссиққонли ҳайвонларда бўлмалар миокарди бўйлаб қўзғалиш 0,8—1 м/сек тезлик билан тарқалади. Қоринчаларнинг Пуркине толаларидан тузилган ўтказувчи системаси бўйлаб қўзғалишнинг ўтиш тезлиги юқори бўлиб, 2—4,2 м/сек га етади. Қоринчалар миокарди бўйлаб қўзғалиш 0,8—0,9 м/сек тезлик билан тарқалади.
Қўзғалиш бўлмаларнинг мускул толаларидан атриовентрикуляр тугун ҳужайраларига ўтаётганда импульс ўтиши кечикиб қолади. Гоффман ва Қренфильднинг микроэлектрод техникасидан фойдаланиб яқинда ўтказган тажрибалари атриовентрикуляр тугуннинг юқори қисмида узунлига 1 мм келадиган бўлакда қўзғалишнинг тарқалиши секинланишини ва у жуда кичик — 0,02—0,05 м/сек тезлик билан ўти-шини кўрсатди.
Атриовентрикуляр тугунда импульс ўтишининг кечикиб қолиши сабабли қоринчаларнинг қўзғалиши бўлмаларга нисбатан кечроқ бошланади. Бу юрак бўлимларининг келишиб (уйғун) ишлаши учун муҳим физиологик аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам қоринчаларнинг қўзғалиши бўлмалар қўзғалганидан 0,12—0,18 еекунд ўтгач бошланади.