Электрокардиография— юракда қўзғалиш динамикасини текшириш усули Юракда қўзғалишнинг вужудга келиши ва тарқалиши айрим мускул ҳужайраларидан ёки юрак юзасидан электр потенциаллари фарқини ёзиб олиш йўли билангина эмас, балки юракнинг ишлаши туфайли гавда сиртида рўй берувчи электр ўзгаришларини қайд қилиш (ёзиб олиш йўли билан ўрганилиши мумкин. Гап шундаки, юракнинг қўзғалган ва қўзғалмаган қисмлари ўртасида электр потенЦиалларининг фарқи пайдо бўлганда электр куч чизиқлари бутун гавда бўйлаб тақсимланади. Бу эса гавдаиинг маълум нуқталарига электрод қўйиб потенциаллар ўзгаришининг типик эгри чизиқларини қайд қилиш имконини беради. Юракнинг злектр активлигини текшириш учун В. Эйнтгофен, А. Ф. Самойлов, Т. Льюис, В. Ф. Зеленин ва бошқалар практикага жорий этган шундай методика электрокардиография, унинг ёрдамида қайд қилинадиган эгри чизиқлар эса электрокардиограммалар деб аталган.
Электрокардиография диагностик усул бўлиб медицинада кенг қўлланила бошлади, бу усул юрак фаолиятидаги бир қатор бузилишлар характерини аниқлаш имконини беради.
Ҳозир электрокардиограммани текшириш учун махсус асбоблар — электрокардио-графлардан фойдаланилади, уларда ўзгармас ёки ўзгарувчан ток ёки кучланишни лампали ёки ярим ўтказгичли кучайтиргичлари ва осциллографлари ёки гальванометр-лари бор. Эгри чизиқлар ҳаракатдаги қоғозга туширилади. Одатда одамни қайд қи-лувчи асбоб яқинига ётқизиб электрокардиограмма ёзиб олинади. Бироқ одам мускул-лари билан актив ишлаб турганда ва ундан узоқда туриб электрокардиограммани қайд қилувчи асбоблар ҳам ишлаб чиқилган. Бундай асбоблар — телеэлектрокардио-графлар — электрокардиограммани радио алоқа ёрдамида масофага узатиш принципи-га асосланган. Бунинг учун гавдага қўйилган электродлар ҳажми ва оғирлиги унча катта бўлмаган радиопередатчикка уланади, бу передатчик костюм чўнтагига ёки текшириладиган киши бошига кийиб оладиган шлёмга жойланади (16-расм). Радио-передатчик сигналларини қайд қилиш пунктида радио қабул қилувчи қурилма қабул қилади ва эгри чизиқлар шаклида ёзиб олади. Спортчилар мусобақа қилаётган вақтда, ишчилар оғир жисмоний иш бажараётганда электрокардиограммаси шу усулда қайд қилинади. Кучли радиопередатчикдан фойдаланиб космонавтлар космосда учаётган вақтда электрокардиограммаси текширилади.
Юрак кўкрак қафасида симметрик равишда ётмаганлиги ва одам гавдаси ўзига хос шаклда бўлгани сабабли электр куч чизиқлари бутун гавда юзасида бир текис тақсимланмайди. Шунинг учун потенциаллар-ни олиш нуқтасига қараб, электрокардиограмманинг шакли ва тишларининг вольтажи турлича бўлади.