Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Вестибуляр аппаратнинг таъсирланиш эффектлари



Download 13,93 Mb.
bet348/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   493
Bog'liq
fizi

Вестибуляр аппаратнинг таъсирланиш эффектлари
Гавдани айлантириш натижасида вестибуляр аппарат таъсирланишининг энг характерли эффектларидан бири кўз нистагмидир. Нистагм шундан иборатки, кўзлар ритмик ҳаракатларни бажаради; ҳар бир ҳаракатда кўзлар аввало айланиш йўналишига қарамақарши томонга се-кин ҳаракатланади, сўнгра эса айланиш йўналишига мос келувчи томон-га жуда тезлик билан ҳаракатланади. Баъзан гавданинг айланиши натижасида бошнинг зарбсимон тебранма ҳаракатлари — бош нистагми ҳам келиб чиқади.
Ярим доира каналларнинг таъсирланиши айланма нистагмнинг келиб чиқишида катта аҳамиятга эгадир (бу каналлардаги эндолимфа айланма ҳаракатда ўрнидан силжийди); бошнинг айланган вақтда оғишидан таъсирланадиган отолит аппарат бунда бир қадар роль ўйнайди.
Гавда ёки бош ҳаракатларида вестибуляр аппарат таъсирланиб, скелет мускуллари тонуси қайта тақсимланади ва тоник рефлекслар келиб чиқади. Бу реакцияларнинг кўпчилиги отолвд- аппарат функцияси билан изоҳланади. Отолит аппаратдаги рецептор ҳужайралар таъсирланганда, бўйин, тана ва қўл-оёқнинг тоник рефлектор ҳаракатлари келиб чиқади.
Скелет мускулларининг юқорида айтилган ҳамма рефлектор реакциялари (вестибуло-мотор рефлекслар) дан ташқари, вестибуляр рецепторлар таъсирланганда, айниқса уларнинг қўзғалувчанлиги ошганда, бош характерли равишда айланади (вестибуло-сенсор реакция). Бу сезги ташқи оламда йўл топиш (ориентировка) нинг ўзига хос бузилиши бўлиб, теварак атрофдаги нарсалар айланаётгандай туйилади.
Ҳайвонлар ва одамнинг вестибуляр аппарати таъсирланганда вегетатив нерв системасидан иннервацияланадиган органларнинг рефлектор реакциялари ҳам пайдо бўлади. Бунинг сабаби шуки, вестибуляр аппарат рецепторларида келиб чиқадиган импульслар вегетатив нерв марказларига ёйилиб, вестибуло-вегетатив рефлекслар комплексини вужудга келтиради. Бу рефлекслар юрак ритмининг ўзгаришида, томирларнинг торайиши ёки кенгайишида, артериал босимнинг пасайишида, меъда ва ичак ҳаракатларининг кучайишида, қусишда ва шунга ўхшашларда намоён бўлади.
Соғлом одамларда таъсирот кучи вестибуло-мотор рефлекслардагига нисбатан каттароқ бўлганда вестибуло-вегетатив рефлекслар, жумладан кўзни ҳаракатлантириш рефлекслари вужудга келади. Бунинг сабаби шуки, вегетатив рефлекслар марказларининг қўзғалувчанлиги мотор рефлекслар марказларининг қўзғалувчанлигига нисбатан камроқ. Баъзи бир касалликларда вестибуляр аппаратнинг кам кучли таъсирот билан қўзғалишида ҳам вестибуло-вегетатив рефлекслар намоён бўлади.
Вестибуляр аппарат таъсирланганда рўй берувчи бошқа реакцияларга ўхшаш, вестибуло-вегетатив рефлекслар айланма ёки тўғри чизиқли ҳаракат фақат тезланганда ёки секинлангандагина келиб чиқади; текис ҳаракатда бундай рефлекслар бўлмайди. Лабиринтлар емирил-гандан кейин вестибуло-вегетатив рефлексларнинг йўқолиши бу рефлекслар вестибуляр аппаратнинг таъсирланишига боғлиқ эканлигини кўрсатувчи далилдир.


Баъзи кишиларда рўй-рост вестибуло-вегетатив рефлекслар мавжудлиги уларнинг денгиз флотида, авиация, транспортда хизмат қили-шига тўсқин бўла олади. Аммо, кишиларни айланувчи креслода кўп марта айлантириш ёки махсус беланчакларга ётқизиб, секин-аста машқ қилдириш йўли билан вестибуляр аппаратнинг таъсиротга чидамини бир мунча ошириш мумкин. Вестибуляр аппаратнинг юксак даражада қўзғалувчанлиги сабабли учувчиликка яроқсиз деб топилган кишиларни шундай машқ қилдириб, улардан учувчилар тайёрлаш мумкин.Денгиз касаллиги. Вестибуляр аппарат ва у билан боғланган нерв марказларининг қўзғалувчанлиги ортиқ бўлса, пароходда юрган вақтда — денгиз тўлқинланган шароитда денгиз касаллиги деган патологик ҳолат осонгина рўй беради. Бу ҳолат қуйидаги: симптомлар билан таърифланади: кишининг ранги ўчади, пешонасига совуқ тер чиқади,. боши айланади ва кўнгли айнайди, сўнгра мувозанат сақлай олмайди, сўлаги оқади, нафас олиши тезлашади, артериал босими пасаяди, юрак уриши аввалига тезлашади, сўнгра сийраклашади, киши қусади. Касаллик оғир ўтганда марказий нерв системасининг умумий сусайиш ҳолати авж олади. Денгиз_ касаллигининг симптомлар комплексида вестибуло-вегетатив ва вестибуло-сенсор реакциялар катта аҳамиятга эгадир. Бу реакциянинг келиб чиқишида вестибуляр аппарат рецепторлари асосий роль ўйнайди;. проприорецепция ва кўрув сезгилари (жумладан нистагм натижасида кўрув функциясининг бузилиши) ҳам бир қадар роль ўйнайди.
Денгиз касаллигига ўхшаш патологик ҳолатлар самолётда учган вақтда (учувчилар касаллиги), поездда ва автомашинада юрган вақтда ҳам кузатилади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish