Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Лабиринтларни емириш оқибатлари



Download 13,93 Mb.
bet347/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   493
Bog'liq
fizi

Лабиринтларни емириш оқибатлари
Лабиринт аппаратни емириш, шикастлаш ва таъсирлаш натижалари ўрганилганда унинг аҳамияти равшан бўлиб қолади.
Лабиринтларни икки томонлама бузишга алоқадор ҳодисалар одам қулоғи шикастланишдан кейинги дастлабки ойлардагина аниқланади. Бундай ҳодисаларга бош айланиши, кўнгил айнаши, статиканинг бузилиши, гавдани тикка тутолмаслик ва шу кабилар киради. Бир неча вақт-дан кейин нормал статика тикланади ва лабиринтларнинг зарарланиш симптомлари йўқолади.
Бир томондаги лабиринт олиб ташлангандан кейин қарама-қарши томондаги лабиринт рецепторларининг бир томонлама қўзғалиши сабабли бош операция қилинган томонга бурилади. Бунинг натижасида эса бўйин мускулларининг проприорецепторлари таъсирланади, шу сабабли мускул тонуси қайта тақсимланади: операция қилинган томондаги оёқни ёзувчи мускуллар тонуси ва қарама:қарши томондаги оёқни букувчи мускуллар тонуси ошади. Зўрма-зўраки айланиш ҳаракатлари вужудга келади ва гавда кўпинча операция қилинган томонга ағдарилиб тушади.
Ҳайвонлар ва одамнинг бир томондаги лабиринтлари шикастланганда вестибуляр аппарат функцияси икки томондаги лабиринтнинг зарарланишига нисбатан оғирроқ бузилади.
Вестибуляр аппарат шикастлангандан кейин бузилган функциялар проприорецепция ва кўриш рецепцияси натижасида тикланади.
Вестибуляр аппаратнинг шикастланиш оқибатлари отолитлар билан боғланган рецепторларнинг ишламай қўйишига, шунингдек ярим доира каналлар функциясининг бузилишига боғлиқ. Денгиз чўчқачаларини центрифугада минутига 1000 марта айлантириб отолит аппаратнинг ёлғиз ўзи шикастлантирилган. Центрифуга шундай тезлик билан айланганда отолит мембрана узилиб кетган. Бу ҳолда тўғри чизиқли ҳаракат тезланишига тааллуқли реакциялар йўқолган, лекин бурчак тезланишига тааллуқли реакциялар (ярим доира каналларнинг рецепторларига боғлиқ реакциялар) сақланиб қолган.
Ҳайвоннинг (масалан, каптарнинг) горизонтал каналлари шикастланганда у бошини горизонтал текисликда узлуксиз равишда ожизона тебратади. Вертикал ёки фронтал каналлар емирилганда ҳайвон бошини тегишли текисликда тебратади. Ҳамма каналлар емирилгач ҳайвон операциядан кейинги дастлабки вақтда қандай бўлмасин ҳаракатлар бажариш ва мувозанат сақлашга бутунлай ожиз бўлади. Операциядан бир неча вақт кейин ҳаракатлар кўз билан кўриб контроль қилиниши мумкин; бузилган ҳаракат функцияси компенсацияланади.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish