1 — отолитлар; 2 — отолит мембранаси; 3—рецептор ҳужайралар- нинг туклари; 4 — рецептор ҳужайралар; 5 — таянч ҳужайралар; б— нерв толалари. Ҳаракат характерига қараб, отолит рецепторлари ёки ярим доира каналларнинг рецепторлари кўпроқ таъсирланиши мумкин.
Гавданинг тезланувчи ёки секинланувчи тўғри чизиқли ҳаракати, шунингдек силкиниш, тебраниш ва гавда ёки бошни бир томонга энгаштириш отолит аппаратнинг таъсирловчилари ҳисобланади, булар таъсирида рецептор ҳужайралар тукига отолит мембрананинг босими ўзгаради.
Бир назария — Брейер назариясига мувофиқ, отолит мембрана ўз оғирлик кучи билан ёки бош ҳаракатларининг таъсирида даҳлиз ичига сурилиб, рецептор ҳужайраларнинг тукларини таранглаштирса, отолит аппарат рецепторлари таъсирланади. Иккинчи назарияга мувофиқ, отолит мембрана ўша сабабларга кўра рецептор ҳужайраларнинг тукларини босганда рецептор ҳужайралар таъсирланади.
Тўғри чизиқли ҳаракатда отолит аппарат рецепторлари 2—20 см/сек2 га тенг тезланишни сезишга имкон беради (тезланишни фарқ қилиш бўсағаси). Бош бир томонга энгашганини фарқ қилиш бўсағаси қарийб 1°, олдинга ва орқага энгашганини фарқ килиш бўсағаси қарийб 1,5—2°. йўл-йўлакай таъсиротлар бўлганда бу бўсаға анча ортиши, яъни бош энгашганини фарқ қилиш қийинлашуви мумкин. Масалан, самолётлардаги вибрация бош олдинга ва орқага энгаштирилганда бу бўсағани 5° гача оширади ва бош ён томонга энгаштирилганда бу бўсағани 10° гача оширади.
Бирон текисликдаги тезланган ёки секинлашган айланма ҳаракат ярим доира каналлардаги рецепторларнинг таъсирловчиси ҳисобланади.Марказдан қочувчи айланма тезланиш ёки секинланиш характерига қараб, турли ярим доира каналлардаги рецепторлар турлича таъсирлана-ди: айланиш йўналиши билан бир текисликда ётган канал рецепторлари бошқа каналларнинг рецепторларига нисбатан қаттиқроқ таъсирланади.
Айланшини фарқ қилши бўсағаси ўрта ҳисобда 2—3°/сек2бурчак тезланишга тенг.
Эндолимфа ҳаракати ярим доира каналлардаги рецепторларнинг таъсирловчиси ҳисобланади. Бу, Эвальднинг қуйидаги тажрибаларида исбот этилган. Эвальд нозик операция қилиб, ҳайвоннинг доира каналларидан бирига «пневматик болгача» киритган, бу болғача ҳаракатлантирилганда эндолимфани силжита оларди. Ҳайвон тегишли томонга айлантирилганда қандай рефлектор ҳаракатлар кузатилса, бунда ҳам ўшандай рефлектор ҳаракатлар келиб чиқишини тажриба кўрсатиб берди.