ТАКТИЛ РЕЦЕПЦИЯ ВА ТЕМПЕРАТУРА РЕЦЕПЦИЯСИ
Температура рецепцияси
Гавда температурасини бошқариш процесслари учун ташқи муҳит температураси ҳақидаги ахборот зарур. Теридаги, шунингдек кўзнинг шох пардаси ва шиллиқ пардалардаги терморецепторлар температурани сезади.
Терморецепторлар 2 группага бўлинади: 1) совуқни сезувчи терморецепторлар ва 2) иссицни сезувчи терморецепторлар. Температура таъсиротини айнан қайси рецепторлар сезади, деган масала етарлича равшан эмас. Терининг совуқ ёки иссиқни кўпроқ сезадиган қисмларини гистологик методлар билан текширишга асосланиб, Руффини таначалари — иссиқни сезувчи рецепторлар, Краузе колбачалари эса — совуқни сезувчи рецепторлар деб ҳисоблашади (192-расм). Аммо терининг совуқ ёки иссиқни сезувчи баъзи қисмларида Краузе колбачалари ҳам, Руффини таначалари ҳам йўқ. Шуни назарда тутиб, афферент нерв толалаининг яланғоч охирлари ҳам иссиқ ва совуқни сезадиган рецепторлар бўла олади деб тахмин қилишади.
Совуқ ва иссиқ сезувчи рецепторлар турли чуқурликда: совуқни сезувчи рецепторлар тери юзидан 0,17 мм пастда, иссиқни сезувчи рецепторлар зса 0,3 мм пастда ётади. Совуқ таъсирига кўрсатиладиган реакциялар иссиқ таъсирига кўрсатиладиган реакциялардан кўра қисқароқ эканлиги шу билан изоҳланади.
Температура рецепторлари терининг муайян нуқталарига тўпланган. Тегишли нуқталарнинг локализациясини аниқлаш учун терининг турли қисмларига совуқ ёки иситилган нарсанинг учи тегизилади.
Б утун гавда сиртидаги совуқ сезувчи нуқталарнинг умумий сони тахминан 250 000 тача, иссиқ сезувчи нуқталар эса фақат З0000та.
Температура рецепторларини ноадекват таъсирловчилар ҳам қўзғатиши мумкин. Масалан, совуқни сезувчи рецепторлар иссиқ таъсирида қўзғалиши мумкин. Иссиқ таъсир этганда совуқ сезилишидан иборат
парадоксал ҳодисанинг келиб чиқиши шу билан, шунингдёк совуқ ва иссиқ рецепторларининг турли чуқурликда ётиши билан изоҳланади.
192-раси. Тери рецепторларининг хар-хил турлари.1-Пачини таначаси. 2- Майснер таначаси 3—соч халтачасидаги нерв чигали. 4-Краубезе колбачаси. 5- шох пардадаги нерв чтгали. n- нерв толаси
Масалан, иситилган ингичка кумуш пластинка терига тақалса, совуқ
сезгиси келиб чиқади. Пластинка иссиқлиқ сиғими кам бўлгани учун терининг фақат юза қаватларидаги температурани оширади, шунга кўра нуқул совуқ рецепторлари таъсирланади.Совуқ рецепторлари юзада ётгани учун, таъсирловчи фақат шу рецепторларни қўзғатади-ю, иссиқ рецепторларини қўзғатмайди.
Одам кўпинча иссиқ сувга тушганда дастаб совуқ сезиши каби парадоксал ходиса руй беради.
Миелинли ингичка толалар температура рецепторларидан импульсларни ўтказиши И. Цоттерманнинг электрофизиологик тадқиқотларида аниқланди.
Температураларнинг муайян диапазонида совуқ рецепторлари ҳам, иссиқ рецепторлари ҳам импульсларнинг доимий разрядини беради. Масалан, тилнинг совуқ рецепторидан бошланган афферент нерв толасида
Do'stlaringiz bilan baham: |