Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Температура 40 дан 38°гача пасайганда тилнинг совуқ се-



Download 13,93 Mb.
bet341/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   493
Bog'liq
fizi

193-расм. Температура 40 дан 38°гача пасайганда тилнинг совуқ се-
зувчи рецепторларидан келадиган якка толалардаги импульсация
(Г. Хензел ва И. Цоттермандан).
1 — температура эгри чизиғи; 2 — потенциаллар ёзуви; 3 — вақт белгиси
(0,02 секунд).


ги ҳаракат потенциалларини қайд қилиш тажрибаси 38° да импульслар частотаси секундига 5 эканлигини кўрсатди. 30° температурада импульс лар частотаси секундига 10—12 га тенг бўлади. Пастроқ температурада импульслар частотаси камаяди ва 10° да совуқ рецепторларидан афферент импульслар келиши тўхтайди. Иссиқ рецепторларидан бошланувчи толаларда импульслар частотаси 37,5—40° температурада секундига 1,5—3,5 га тенг. Терморегуляцияда температура рецепторларидаги импульсларнинг доимий разрядлари аҳамиятли бўлса керак. .Тери ёки тил юзаси тезлик билан 2° совуганда (40 дан 38° га тушганда) совуқ рецепторидан келувчи нерв толасидаги импульслар частотаси секундига 50—140 импульсга етиши мумкин, бу частота кейинчалик сийракланиб қолади (193-расм). Қаттиқ иситишда иссиқ рецепторидан импульс ташувчи толада ҳам импульсларнинг тез-тез разрядлари вужудга келади, адаптация туфайли бу разрядлар тез сийракланиб, мунтазам бўлмай қолади. Иситиш тўхтатилгач иссиқ рецепторида яна қисқа муддатли тез-тез разрядлар пайдо бўлади (узилиш эффекти).


Температура сезгиларининг интенсивлиги бир қанча сабабларга, жумладан таъсирланиш жойига, таъсирланувчи юзанинг катталигига ва теварак-атрофдаги температурага боғлиқ. Масалан, қўлни 27° гача иситилган сувга тиқиб, 24—25° температурали сувга кўчирилса совуқ сезгиси келиб чиқади. Қўл 34° гача иситилган сувда турган бўлса, 31° гача иситилган сув совуқ бўлиб туйилади (температура контрасти).
Тегиш (тақалиш) ва босим рецепцияси
Тактил рецепторлар (тегиш ва босим рецепторлари) тери юзаcида ётади.
Тери сўрғичларидаги Мейснер таначалари, бармоқларнинг учларида ва лабда айниқса кўп бўладиган Меркель дисклари тегиш рецепторлари деб аталади. Тукли теридаги соч (жун) тегишга айниқса сезгир бўлади. Бунинг сабаби шуки, соч (жун) илдизи нерв чигали билан ўра-лади ва жунга тегиш ўша чигалга ўтиб, уни қўзғатади. Жунни қириш натижасида терининг тегишга сезувчанлиги жуда ҳам камаяди. Пачини таначалари босим рецепторлари деб ҳисобланади.
Миелинли йўғон толалар тактил рецепция ўтказгичлари бўлиб хизмат қилади. Тактил рецепторлар жуда қисқа вақт таъсирланганда ҳам, уларда бир импульс эмас, балки импульс разрядларининг бутун бир серияси зужудга келиши ҳаракат потенциалларини электрофизиологик методда қайд қилиб аниқланди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish